воскресенье, 28 февраля 2016 г.

SO'FI OLLOYOR IJODIDAN ALLOH TAOLONI TANIMOQ BAYONI



Nedur qulluq ani mushtoqi bo‘lmoq,
O‘zidin foni Haqg‘a boqi bo‘lmoq.

Tonimoq Tangrini tonmoq havodin,
Keyin turmoq fioli noravodin.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН БАНДА АҲДИДА ТУРМОҒИ БАЁНИ


Кел э содиқ, ки қилдинг сидқ лофин,
Ўланча қилмағил ваъда хилофин.
Хилоф этган забунлардин забундур,
Бу дунёву у дунё сарнигундур.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН НАФСИ ШУМ БАЁНИ


Кел э кас, бўлма акнун тобеи нафс,
Сўлур ахшом сабо бу гардани ғафс.
Ҳама тоатларинг хўбию софи,
Яқин билсанг, эрур нафсинг хилофи.

суббота, 27 февраля 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН УМРНИНГ ФОНИЙЛИГИ БАЁНИ

Кел э мўмин, яқин билдинг кетарни,
Ҳисоби умри бесомон ўтарни.
Ўтар дунё учун бўлма гирифтор,
Ўлумса йиғмағил монанди кафтор.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН БАНДАИ МЎМИН ДОИМ ХАВФУ РАЖОДА БЎЛМОҒИ

Кел э хоиф, ўлумни ёдин эттил,
Кетар манзилни истеъдодин этгил.
Лабин термай туриб марқад лабин халқ,
Қўярсанму тафаккур бобини ғалқ.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН БАНДАИ МЎМИННИНГ ИШҚДА ҲАРИС БЎЛМОҒИ БАЁНИ

Кел э содиқ, ҳариси ишқи Ҳақ бўл,
Кўнгил ёрони бирла ҳамсабақ бўл.
Агар кезсанг тариқи маърифатни,
Муяссар айласанг турлук сифатни.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ХУДОНИНГ НЕЪМАТЛАРИҒА ФИКР АЙЛАМОҚ БАЁНИ

Кел э озода, воқиф бўл кўнгилға,
Кўнгил йўлбошчидур қурбатли йўлға.
Тафаккурнинг қушин ҳеч қилма ғофил,
Палағда бўлмағай то байзаи дил.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ҲИКОЯТИ ШАЙХ БАСТОМ

Қариғон палласида Шайх Бастом,
Ўзидин соате кетти бир оқшом.
Ўзига келди эрса, айди аҳбоб:
«Нағу бўлди мунунгдек, э дурри ноб

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН КЎЗНИ ҲАРОМДАН ЮММОҚ БАЁНИ

Кел э мўмин, агар тарсанда бўлсанг,
Кўзингни сақлағил, ҳар қанда бўлсанг.
Қуйи бўлсин ҳамиша нуқтайи чашм,
Мабодо бўлмағай боло тушуб хашм.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ИККИ МЎМИН БИР-БИРИҒА ХАЙР ҚИЛМОҒИ

Кел э мўмин, ҳамиша хуш инон бўл,
Мусулмон бўлса ҳар ким меҳрибон бўл.
Очилғайсан ани кўрганда гулдек,
Тавозуъ айла хизматкор қулдек.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ҲИКОЯТИ ҲАЗРАТИ ЛУҚМОН

Насиҳат қилди фарзандиға Луқмон:
«Санга жоҳил киши баҳс этса, эй жон!

воскресенье, 21 февраля 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН СУЧУК ТИЛЛИ БЎЛМОҚНИНГ БАЁНИ

Кел э обид, ўзингни айлағил хок,
Ҳарому шубхадин қалқингни қил пок.
Очуқ қўллик, кувдода юзли бўлғил,
Мурувватлик, мулойим сўзли бўлғил.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ҲИКОЯТ


Эшитгил Аҳмади Ҳанбалга бир явм,
Деди бир бева зан: «Эй ҳодийи қавм!
Чироғим йўқтур асло, эй улуғ нарх,
Ўгурур эрдим ой ёруғида чарх.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ДАРВИШЛИК БАЁНИ

ДАРВИШЛИК БАЁНИ
Кел э дарвиш, агар дарвиш атондинг,
Тариқат аҳли нек андиш атондинг.
Ахар отинг хилофи бандаликдур,
Қиёмат кун нечук шармандаликдур.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН АБДУЛЛОҲ ИБН МУБОРАК ҲИКОЯТИ


Муборак ўғли бир кун озғишиб роҳ,
Ажойиб сувсағонда кўрди бир чоҳ.
Кечурди кўнглидан: топилди матлуб,
Агар далву расан бўлса эди хўб.

четверг, 18 февраля 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ТАВАККУЛ БАЁНИ


Кел э ошиқ, кўнгилни айлагил бир,
Тариқи каъбаи мақсудинга кир.
Нечук бўлғай дебон андиша қилма,
Таваккул айла, ўзга пеша қилма.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ҲИКОЯТИ БАДБАХТОН


Битибдур «Жомиъи Мишкот» ичинда,
Набийдин сўрди бир сўрғувчи банда:
«Ёмонларнинг ёмони қайси инсон
Жавобин бермади анга ўшал он.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН МАВЪИЗА

Кел э оқил, буюрсанг ақлингишга,
Ўзингдин кетмагил доно демишга.
Агар боло чиқиб, кетсанг ўзунгдин,
Йиқилғойсан тойиб ерга юзингдин.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ҲИКОЯТИ ШАЙХ ИМОМ БАСРИЙ


Имоми аҳли суннат Шайх Басрий,
Умид улдурки жаннат бўлса қасри.
Анинг бор арди бир омий муриди,
Ва лекин танда эрди кашфу дуди.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ҲИКОЯТИ ШАЙХ ИМОМ БАСРИЙ

Имоми аҳли суннат Шайх Басрий,
Умид улдурки жаннат бўлса қасри.
Анинг бор арди бир омий муриди,
Ва лекин танда эрди кашфу дуди.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ШАЙХИ КОМИЛ ИСТАМАКНИНГ БАЁНИ


Кел э сўфи, умид этсанг сафодин,
Қариш чиқма тариқи Мустафодин.
Амал қил, иттико қилмай амалга,
Таваккул айлагил азза ва жаллга.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ҲИКОЯТ


Неку зотеға айди бир неку хўй:
«Эрурсан булажаб мунқодаи шўй

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ҲИКОЯТ


Паямбар дорида бир кўр гадойи,
Тилар эрди келиб чизи Худойи.
Туруб эрди қарошиб баъзи азвож,
Ғазаб бирлан қароди шоҳи меърож.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ДУНЁДИН ТАЖАРРУД БЎЛМОҚЛИК ҲАҚИДА

Кел э солик, ўзингни йўлга солдинг,
Улуғ ҳиммат асосин қўлға олдинг.
Агар қолмай десанг кирган йўлингдин,
Тажарруд давлатин берма қўлингдин.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ҲИКОЯТИ ДЕВ

ҲИКОЯТИ ДЕВ
Деди бир деви ҳосид яна бирга:
«Бориб кайд эт фалон фоҳишли ерга».
Деди: «Ул фирқадин фориғ бўл, эй ёр,
Алардур бир бирига раҳбари нор.
Билибдур зоҳирий душманларин дўст,
Эмас ҳожатки кирсам раг била пўст».

суббота, 13 февраля 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ЁМОНЛАР СУҲБАТИДИН ҚОЧИБ, ЯХШИЛАР СУҲБАТИНДА БЎЛМОҚНИНГ БАЁНИ


Кел э толиб, кўзинг ибрат билан оч,
Муҳаббатсиз кишидин қуш бўлуб қоч.
Муҳаббат аҳлининг жўёни бўлғил,
Ўшал ким учради, қурбони бўлғил.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ҲИКОЯТИ САВБОН


Ажаб мард эрди Савбон атқиёда,
Ул отлиқ эрди бир кун, эл пиёда.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ТАМАЪДИН ТИЙИЛИШ ҲАҚИДА


Кел, э озода, бўл ҳиммат билан ёр,
Тамаъ зиндониға бўлма гирифтор.
Бир игна бўлмаса дунё ишидин,
Ур истиғно, тамаъ қилма кишидин.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ҲИКОЯТИ ҲАЖЖОЖ


Мусулмонеға бир кун айди Ҳажжож:
«Дуойи хайр учун бизга қўлунг оч

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН КАМТАРИНЛИК ҲАҚИДА МАВЪИЗА

Кел э нафс, очмағил кўз ҳар қаёна,
Йўқ эрмиш эътимод ушбу замона.
Муяссар бўлса тиллодин санга тахт,
Узунгдин пастга зинҳор аймағил сахт.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАНҲИКОЯТИ РОБИЪА


Эшиткил, Робиъанинг ашкин, эй шоҳ,
Бировнинг чодирига томди ногоҳ.
Деди: «Юв чодирингни, эй қариндош,
Қизил қондур кўзимдин сачрағон ёш.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ТОЛИБИ ҲАҚ УЛДУРКИ, ЖАҲОН САВДОСИДИН МОСИВО БЎЛСА

Кел э кўнгил, жаҳон савдосидин кеч,
Қадам ғам кишвариға урмағил ҳеч.
Жасад қолмасдин илгари нафасдин,
Ҳаво кўб қилмағил, кечгил ҳавасдин.

воскресенье, 7 февраля 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН СОЛИК ҚАЗОГА РОЗИ ВА БАЛОҒА САБРЛИ БЎЛМОҒИНИНГ БАЁНИ

Кел э соқий, муҳаббат жомидин май,
Харидор илгина бергил паёпай.
Харидор ул эрур жуз ниййати фард,
Кўнгил кўнглакина юқтирмағай гард.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ШАРОБИ МУҲАББАТНИ ПИРИ КОМИЛДИН ИЧМАК БАЁНИ

Кел, э соқий, икавлон айлали шурб,
Ўшал шурбе ки халқ андин топар қурб.
Шаробе бер, ки дил андин бўлур соҳв,
Қилур бир муддаодин ўзгани маҳв.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ҲАР БИР ИШДА ЕТУК УСТОЗ ИСТАМАКНИНГ БАЁНИ

Кел э толиб, бу дундин юз ўгирсанг,
Тариқи каъбайи мақсуда юрсанг.
Қадам қўисанг агар бул водийға,
Қўлунгни топшир аввал қодийға.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН МУСАННИФНИНГ ВАСИЯТЛАРИ

Ман ўлсам, эй жамиъи маҳрами роз,
Мани ўзга ўлукдек қилманг эъзоз.
Хасу хор устига ташлаб тутинг хор,
Қилинг мандек бахойим жисмидин ор.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН МУСАННИФНИНГ ОЖИЗЛИК ВА ШИКАСТАЛИК БИЛАН АЙТГАН СЎЗЛАРИ

Ўтар дунёда Оллоёре маъйуб,
Мунингдек юрганингдин ўлганинг хуб.
Ёмон нафсинг сани ўтдек туташди,
Гуноҳинг бора бора ҳаддин ошди.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН МУНОЖОТ


Илоҳо, бандани соҳиб надам қил,
Сироти шаръ уза собит қадам қил.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН СИРОТ КЎПРУГИ БАЁНИ


Жаҳаннам узра бир кўпрук эрур оҳ,
Ўшал кўпрук Сирот отлиғ гузаргоҳ.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН МУНОЖОТ


Илоҳо, лутф қил, мунда ва анда,
Мани банда этиб, беркит бу банда.

суббота, 6 февраля 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ҲИКОЯТ


Муҳаммадким муҳаббат кони эрди,
Ҳабиби Ҳақ, расул султони эрди.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ИМОМАТ БАЁНИ


Имомат шарт бўлди ҳар диёра,
Ҳудуди шаръ, то турғай қарора.

"САБОЛТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ФАРИШТАЛАРНИНГ БАЁНИ


Малоикким эрурлар олами ғайб,
Ҳама Ҳақ бандасидур бешаку райб.

"САБОЛТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ИЙМОННИНГ БАЁНИ


Худодин ҳар на келса, рост билдинг,
Тилинг бирла яна иқрор қилдинг.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР
РОҲИМ
«Сано лил холиқи ғаброву афлок»,
Яратди қатраедин гавҳари пок.