Кел э озода, воқиф бўл кўнгилға,
Кўнгил йўлбошчидур қурбатли йўлға.
Тафаккурнинг қушин ҳеч қилма ғофил,
Палағда бўлмағай то байзаи дил.
Тафаккур мурғи доим бўлса дамсоз,
Умид улдурки андин учса шаҳбоз.
Анингдек боз ила чун айласанг қайд,
Кўнгил қушларини қилса бўлур сайд.
Кўнгил ҳар гоҳ салоҳиятда бўлса,
Топар банда қаю ниятда бўлса.
Ҳама аъзо раиятдур, кўнгул—шоҳ,
Омонлиғ бўлғуси шоҳ адлидин роҳ.
Агар султон ўзи қилса ёмонлиғ,
Қачон бўлғай раиятда омонлиғ.
Кўнгил жўш этмаса, кўз бўлмағай нам,
Чиқарму сув қудуққа, тошмаса ямм.
Эшитгансан ани —дилдур назаргоҳ,
Назаргоҳдур кўнгил, бир бўлса ҳар гоҳ.
Югурса ул кўнгилким ҳар тарафга,
Қачон лойиқ бўлур мундоғ шарафга?
Кўнгил дарсини дерлар, хуш сабақдур,
Тамоми маърифатдур, ганжи Ҳақдур.
Кўнгил дарсин савол этдим бир эрдин,
Талаттуфдин деди: «Сўрма бу ердин.
Била олманг бу шарбат тотмагунча,
Ўзунгни яхшиларга қотмагунча».
Агар Они унутса, банда оне
Тирик эрмас, агарчи бўлса жоне.
Кўнгил бурчинда шфлат иллати пур,
Даъвом улдур — давом этса тазаккур.
Ўшал дамни «надам» дер ахли маъни,
Оғиздин чиқса ғафлат бирла яъни.
Кўнгул анда қамиша, қўл хам иша,
Қачон бўлғай мунингдек яхши пеша
Кўнгил йўлбошчидур қурбатли йўлға.
Тафаккурнинг қушин ҳеч қилма ғофил,
Палағда бўлмағай то байзаи дил.
Тафаккур мурғи доим бўлса дамсоз,
Умид улдурки андин учса шаҳбоз.
Анингдек боз ила чун айласанг қайд,
Кўнгил қушларини қилса бўлур сайд.
Кўнгил ҳар гоҳ салоҳиятда бўлса,
Топар банда қаю ниятда бўлса.
Ҳама аъзо раиятдур, кўнгул—шоҳ,
Омонлиғ бўлғуси шоҳ адлидин роҳ.
Агар султон ўзи қилса ёмонлиғ,
Қачон бўлғай раиятда омонлиғ.
Кўнгил жўш этмаса, кўз бўлмағай нам,
Чиқарму сув қудуққа, тошмаса ямм.
Эшитгансан ани —дилдур назаргоҳ,
Назаргоҳдур кўнгил, бир бўлса ҳар гоҳ.
Югурса ул кўнгилким ҳар тарафга,
Қачон лойиқ бўлур мундоғ шарафга?
Кўнгил дарсини дерлар, хуш сабақдур,
Тамоми маърифатдур, ганжи Ҳақдур.
Кўнгил дарсин савол этдим бир эрдин,
Талаттуфдин деди: «Сўрма бу ердин.
Била олманг бу шарбат тотмагунча,
Ўзунгни яхшиларга қотмагунча».
Агар Они унутса, банда оне
Тирик эрмас, агарчи бўлса жоне.
Кўнгил бурчинда шфлат иллати пур,
Даъвом улдур — давом этса тазаккур.
Ўшал дамни «надам» дер ахли маъни,
Оғиздин чиқса ғафлат бирла яъни.
Кўнгул анда қамиша, қўл хам иша,
Қачон бўлғай мунингдек яхши пеша
Комментариев нет:
Отправить комментарий