суббота, 27 февраля 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ҲИКОЯТИ ШАЙХ БАСТОМ

Қариғон палласида Шайх Бастом,
Ўзидин соате кетти бир оқшом.
Ўзига келди эрса, айди аҳбоб:
«Нағу бўлди мунунгдек, э дурри ноб


Деди: «Болиғ бўлур ҳолатда бир рох,
Кўзумга бир жамила тушди ногох.
Ёниб бори дигар солдим нигоҳим,
Чиқиб эрди эсимдин ул гуноҳим.
Эсимга тушди ҳоло ул назора,
Юрагим бўлди қўрқуб пора пора».
Муборак отзидин кўп томди қони,
Ўшал хавф ила охир чиқти жони.
Мунунгдек йиғласа андоқ неку рой,
Бизингдек рўсияҳни ҳолиға вой.
Ҳамиша завқимиз айшу кулушга,
Етушмас эрта қилғон тавба тушга.
Ўтар дунё ишин тутдик муқаддам,
Гуноҳ айниқса кўб, қўрқинчимиз кам.
Худовандо! Ўзунгсан Олими ғайб,
Мане мискиндадур ҳеч сони йўқ айб.
Гуноҳи бениҳоят бандадурман,
Бу кўб шарр манда чун шармандадурман.
Абас бирла қўлумдин кетти вақтим,
Амал меҳрин ёшурди абри мақтим.
Жаримам беадад бўлса агар чанд,
Ҳижоби мағфират ёп, эй Худованд.
Ювиб раҳмат билан важҳим қорасин,
Насиб эт барча неъматлар сарасин.

Комментариев нет:

Отправить комментарий