суббота, 27 февраля 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН КЎЗНИ ҲАРОМДАН ЮММОҚ БАЁНИ

Кел э мўмин, агар тарсанда бўлсанг,
Кўзингни сақлағил, ҳар қанда бўлсанг.
Қуйи бўлсин ҳамиша нуқтайи чашм,
Мабодо бўлмағай боло тушуб хашм.


Назар қилғунча бад, эй нафси маъйуб,
Тушуб кўз нуқтаси кўр бўлғони хўб.
Саодатдур назар бўлса қадамда,
Тажовуз айлагач, бўлса надамда.
Агар қон чашма бўлса чашма, эй меҳ,
Хатарлик ерга тушгандин эрур беҳ.
На хушдур дийдаи тарсанда бўлса,
Ва гар на косасидин канда бўлса.
Хатардин юм кўзинг, иълону хийфа,
Нечукким юмди қўрқуб БуҲанифа.
Юраким соф эрур, деб урмағил лоф,
Аларча бўлмағайсан, келтур инсоф.
Қароринг қўймасанг, элтиб қароринг,
Олур шайтон зимоми ихтиёринг.
Бақосиз маъсиятларга бақосиз",
Нечук ўз жонингизға ўт ёқосиз ?!
Баногоҳ тушса номаҳрамки кўзга,
Икинчи боқмағил зинҳор у юзга.
Икинчи чунки шаҳватдин хатардур,
«Ниҳоя»ким китоби мўътабардур.
Деди ким боқса номаҳрам юзига,
Қуярлар тонгла қўрғошин кўзига.
Битибдур «Ширъа»да ул соҳиби базл,
Киши ким қилса номаҳрам била ҳазл.
Анинг ҳар бир сўзига, эй хирадманд,
Бўлур дўзахда то минг йилгача банд.
Агар ул илтизом этса харома,
Тақи ул нусхада тортилди хома.
Қиёмат кунга доругир этарлар,
Ани шайтон била занжир этарлар.
Лаъин шайтонки бўлғай душмани шах,
Анинг бирла бўлур мадхули дўзах.
«Хулоса»ву « Хизона», «Шархи Аврод»
Битибдур балки чандон нусхада ёд.
Жувон хотунки номахрам эмишдур,
Салом этмак анга мамнуъ демишдур.
Бериб бўлмас, жавоб этса саломи,
Эрур аврат анинг савти каломи.
Жувон хотунки аврат бўлса овоз,
Қабоҳатдур киши ким бўлса дамсоз.
Ғараз, э одамий, сақла ўзунгни,
Ки номахрам сари солма кўзунгни.
Ки номаҳрам сари боқғунча беқил,
Бех улким кўзлариға тортсалар мил.
Бу дунё мили ўггай бир замонда,
Қиёмат милидин тутғай омонда.
Қиёмат кун ажаб, шиддатли кундур,
Гуноҳкор одам ўғли сарнигундур.
Қизар кўб фарқи сар иссиғда чун тос,
Бўлур саргашталар парвонадек нос.
Тегар ўтдек оёғ остида туфроғ,
Бўлур юнгдек замин устидаги тоғ.
Бўлур кўп халқ ўзининг жонидин сир,
Бу ғамдин токи гўдаклар бўлур пир.
Ёшурмоқ бўлса қайси рўсиёҳлик,
Илик сўзлаб, оёқ бергай гувохлик.
Тамом аъзолари даъво қилурлар,
Халойиқ олдида расво қилурлар.
У кун даъвосини ҳеч дафъи бўлмас,
Пушаймон бўлгай, аммо нафъи бўлмас.
Анингдек воқеалардин бурунроғ,
Ўзингни айла ғафлат хамридин соғ.
Пушаймон бўлсанг ул қилмишларингдин,
Дилу жон бирла ёнсанг ишларингдин.
На бўлғай ким қабул этса Худойим,
Қиёмат шиддатин қилса мулойим.
Қаю қулни Худойим қилса мамнун,
Бўлур йўлбошчиси Пайғамбар ул кун.
Бошида соя бўлгай Арши аъзам,
Фаришталар кўнгил бергай дамодам.
Иноятномасин қўлға олурлар,
У кунни ўтганин туймай қолурлар.
Илоҳи, айла мухлислар билан ёд,
Бу қулни айлагил, ул Кундин озод.

Комментариев нет:

Отправить комментарий