суббота, 27 февраля 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ИККИ МЎМИН БИР-БИРИҒА ХАЙР ҚИЛМОҒИ

Кел э мўмин, ҳамиша хуш инон бўл,
Мусулмон бўлса ҳар ким меҳрибон бўл.
Очилғайсан ани кўрганда гулдек,
Тавозуъ айла хизматкор қулдек.


Сариғ ёғдек анга бўлғил мулойим,
Сучукликни асалдек айла доим.
Тут ул дўстингни сут устида қаймоқ,
Азиз жонингча кўргил, балки беҳроқ.
Худонинг буйруғидин тойса ногоҳ,
Биродарлик ўшалдур қилсанг огоҳ.
Биродар жисмига жондек югурсанг,
Талаттуф бирла ул йўлдин ўгурсанг.
Агар чандики қилсанг меҳрибонлиғ,
Сани яхши сўзинг билса ёмонлиғ.
Тилинг захми билан қилғил жароҳат,
Уёлиб шояд эткай истимоъат.
Агар тил захми анга қилмаса кор,
Қўлингдин келса, қилғил зарб ночор.
Буларни барчасидур меҳрибонлиғ,
Тараҳҳумдур анга эрмас ёмонлиғ.
Бу саъй эткон билан ҳеч бўлмаса туз,
Кўрарда ошинолиғ риштасин уз.
Вале ботинда шоғил бўл дуоға,
Анинг аҳволини солғил Худоға.
Киши ким бўлса мўминликда мавсуф,
Эрур вожиб у қулға амри маъруф.
Кўзи йўқ мўмине борур эди роҳ,
Назар қилдинг, ани олдидадур чоҳ.
Хабардор этмасанг, улдур хиёнат,
Қаю инсоф эрур, қайси диёнат?!
Фиғону дод ўшал бино қулидин,
Агар қайтармаса дўзах йўлидин!
Киши ёпса қудуқ оғзиға чодар,
Нечук дерсан анингдекни биродар?!
Ва лекин амри маъруф айлаган мард,
Ўзи бўлғай амаллик соҳиби дард.
Агар омир эмас росих ишига,
Агар олдингда тифле бўлса ногоҳ,
Ёнар ўтға тушарни билсанг огоҳ.
Узатмас бўлсанг анга дасти алтоф,
Нечук бўлғай мусулмонлиғда инсоф?!
Бизингдек шарми йўқ, инсофи иўқ жисм,
Бошинда мағзи маъно йўқ қуруқ исм.
Ишимиздур риёву ҳийла, тазвир,
Қилур айғон сўзимиз кимга таъсир?!

Комментариев нет:

Отправить комментарий