суббота, 27 февраля 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН БАНДАИ МЎМИННИНГ ИШҚДА ҲАРИС БЎЛМОҒИ БАЁНИ

Кел э содиқ, ҳариси ишқи Ҳақ бўл,
Кўнгил ёрони бирла ҳамсабақ бўл.
Агар кезсанг тариқи маърифатни,
Муяссар айласанг турлук сифатни.


Мақомоти хақиқат айладинг тай,
Кўнгилда бўлмаса жузъ хиллати Ҳай.
Буруяғидин зиёда дур талаб бўл,
Агар дарёлар ичсанг, хушклаб бўл.
Бу йўлнинг чунки қеч поёни йўқтур,
Агар етдим десанг, имкони йўқтур.
Десанг қар лақза: «Оллоқумма зидни»
Деди Ҳақ чунки: «Фатлубни тажидни».
Талаб амрин эшитса, банда Рабдин,
Ўзин билган қачон қолгай талабдин?
Набидин йўқ кишини қурби боло,
Ани айди «хабибим», Ҳақ таоло.
Анга қам айди Ҳақ: «Қул Робби зидни»
Қўярму ўзгалар бу жаҳду жидни?!
Сучук жон шарбати, то бўлса лабда,
Керак ким, бандаси бўлса талабда.
Белингни қуввати борда олиб бел,
Кўнгил. боғин суғор, келмай туриб сел.
Етар йўл юргали, ҳолоки, ҳолинг,
Юра кўр, бир куни кетгай мажолинг.
Юрарга қолмаса вақтики дармон,
Эмакла, қолмасун то ичда армон.
Эмаклар қуввати ҳам кетса қўлдин,
Ўзингни судра ҳаргиз қолма йўлдии.
Етушмас судралурға ҳам мажолинг,
Кўзинг тик йўлға то еттунча ҳолинг.
Кўзунг ҳам бўлмаса бўлсун кўнгилда,
Бу матлаб бирла жон чиқса бу йўлда.
Агар мундоғ талабда чиқса жонинг,
Уланса боқиға бу жисму фонинг.
Умид улдур Худойим деса банда,
Тилаган мақсадингни берса анда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий