Кел э хоиф, ўлумни ёдин эттил,
Кетар манзилни истеъдодин этгил.
Лабин термай туриб марқад лабин халқ,
Қўярсанму тафаккур бобини ғалқ.
Йиғиб ҳима ваҳима қилмай анда,
Ётибсан устида ғафлатли банда.
Ўлумни ўқи турғондур суёниб,
У ёниб ўртамай, қочғил уёниб.
Уёнмасдин бурун ўртансанг, эй қул,
Мабодо бўлмағай кулл ишларинг кул.
Бурунға боди ғам эсмай бурунроғ,
Ўзингни қил ҳавас сакронидин соғ.
Ёпишмасдин бурун сўнгакинга пўст,
Ўлум бирла ўзингни айлағил дўст.
Яқин бил, кимни кўпроқ айласанг ёд,
Бўлур дўстунг сани, эй одамизод.
Билур ҳар одам ўғли бўлса уйғоғ,
Ватаннинг аслидур бизларға туфроғ.
Яқин билғил, жаҳони пурхатарға,
Келибмиз неча кун савдо этарға.
Етушгач ушбу шаҳри муҳтарафга,
Ёйилди корвоне ҳар тарафга.
Ўзин билганлариким йўлға солди,
Хаёлсиз нақди умрин қўлға олди.
Уруб яхши дўконлар узра бошин,
Муяссар қилдилар тоат қимошин.
Қилиб савдоларини чобаку чуст,
Сафар рахтини боғлаб, қилдилар руст.
Қачон юк қўй деса, тайёр эрур зод,
Кирарлар йўллариға хурраму шод.
Ва лекин корвондин баъзи инсон,
Кўрар бул фони уйни боғи хандон.
Кўруб яхши ани нақшу нигорин,
Унутқайлар ўшал келган диёрин.
Қулоқ солғай тағаннию навоға,
Кўнгил бергай ҳавас бирла ҳавоға.
Ажаб маккорадур дунёйи фони,
Минг алвон жилва бирлан алдар они.
Ўшал маккораким солса қўиунға,
Суюнгандин кирар шайтон ўйунға.
Кирар инсон ани ёлғон сўзига,
Югуртур сурмайи ғафлат кўзига.
Гаҳи уйғониб уйни эсласа ёд,
Талаттуф бирла дер: «Эй одамизрд,
Ошуқма, бир куни савдо қилурсан,
Бу кун гар бўлмаса, тонгла қилурсан».
Бу ол ила ўша маккорайи дин,
Адо қилғай жамиъи нақди умрин.
Адо қилғоч, бисоти умрини пок,
Берур рухсат қошидин чусту чолок.
Урар сила ва дер: «Кетгил бу ердин,
Дегай, безор эрурман сандек эрдин».
Назар қилмас фиғону ноласиға,
Урар шатта ани дунболасиға.
Амири корвон ул дамда етгай,
Анга асл ватанни қукмин этгай.
Фиғон айлар, кетарни билганим йўқ,
Кетарға тўша пайдо қилғоним йўқ.
Фиғон суд айламас, аммо у касга,
Қачон муҳлат қўярлар бир нафасга.
Қўюлмай эркиға судраб ёқадин,
Чиқорурлар жаҳони бебақодин.
Кейин қайтай деса, бўлмас мажоли,
Кетар асли ватанга дасти холи.
Будур, эй одам ўғли, ҳасби ҳолинг,
Бошингдин анча ўтган моҳу солинг.
Қулаққа тиқма ғафлат латгасини,
Ема шайтони малъун шаттасини.
Суюнма, гар сени дунё суюбдур,
«Суюбман» деб, кўзунга қум қуюбдур.
Кима кўрсатди бул фони вафони,
Азалдин душмани жон билгил они.
Кетар манзилни истеъдодин этгил.
Лабин термай туриб марқад лабин халқ,
Қўярсанму тафаккур бобини ғалқ.
Йиғиб ҳима ваҳима қилмай анда,
Ётибсан устида ғафлатли банда.
Ўлумни ўқи турғондур суёниб,
У ёниб ўртамай, қочғил уёниб.
Уёнмасдин бурун ўртансанг, эй қул,
Мабодо бўлмағай кулл ишларинг кул.
Бурунға боди ғам эсмай бурунроғ,
Ўзингни қил ҳавас сакронидин соғ.
Ёпишмасдин бурун сўнгакинга пўст,
Ўлум бирла ўзингни айлағил дўст.
Яқин бил, кимни кўпроқ айласанг ёд,
Бўлур дўстунг сани, эй одамизод.
Билур ҳар одам ўғли бўлса уйғоғ,
Ватаннинг аслидур бизларға туфроғ.
Яқин билғил, жаҳони пурхатарға,
Келибмиз неча кун савдо этарға.
Етушгач ушбу шаҳри муҳтарафга,
Ёйилди корвоне ҳар тарафга.
Ўзин билганлариким йўлға солди,
Хаёлсиз нақди умрин қўлға олди.
Уруб яхши дўконлар узра бошин,
Муяссар қилдилар тоат қимошин.
Қилиб савдоларини чобаку чуст,
Сафар рахтини боғлаб, қилдилар руст.
Қачон юк қўй деса, тайёр эрур зод,
Кирарлар йўллариға хурраму шод.
Ва лекин корвондин баъзи инсон,
Кўрар бул фони уйни боғи хандон.
Кўруб яхши ани нақшу нигорин,
Унутқайлар ўшал келган диёрин.
Қулоқ солғай тағаннию навоға,
Кўнгил бергай ҳавас бирла ҳавоға.
Ажаб маккорадур дунёйи фони,
Минг алвон жилва бирлан алдар они.
Ўшал маккораким солса қўиунға,
Суюнгандин кирар шайтон ўйунға.
Кирар инсон ани ёлғон сўзига,
Югуртур сурмайи ғафлат кўзига.
Гаҳи уйғониб уйни эсласа ёд,
Талаттуф бирла дер: «Эй одамизрд,
Ошуқма, бир куни савдо қилурсан,
Бу кун гар бўлмаса, тонгла қилурсан».
Бу ол ила ўша маккорайи дин,
Адо қилғай жамиъи нақди умрин.
Адо қилғоч, бисоти умрини пок,
Берур рухсат қошидин чусту чолок.
Урар сила ва дер: «Кетгил бу ердин,
Дегай, безор эрурман сандек эрдин».
Назар қилмас фиғону ноласиға,
Урар шатта ани дунболасиға.
Амири корвон ул дамда етгай,
Анга асл ватанни қукмин этгай.
Фиғон айлар, кетарни билганим йўқ,
Кетарға тўша пайдо қилғоним йўқ.
Фиғон суд айламас, аммо у касга,
Қачон муҳлат қўярлар бир нафасга.
Қўюлмай эркиға судраб ёқадин,
Чиқорурлар жаҳони бебақодин.
Кейин қайтай деса, бўлмас мажоли,
Кетар асли ватанга дасти холи.
Будур, эй одам ўғли, ҳасби ҳолинг,
Бошингдин анча ўтган моҳу солинг.
Қулаққа тиқма ғафлат латгасини,
Ема шайтони малъун шаттасини.
Суюнма, гар сени дунё суюбдур,
«Суюбман» деб, кўзунга қум қуюбдур.
Кима кўрсатди бул фони вафони,
Азалдин душмани жон билгил они.
Комментариев нет:
Отправить комментарий