Кел э мўмин, яқин билдинг кетарни,
Ҳисоби умри бесомон ўтарни.
Ўтар дунё учун бўлма гирифтор,
Ўлумса йиғмағил монанди кафтор.
Агар дунёга ҳирсинг бўлса фажсан,
Нажосатни йиғарға калҳамажсан.
Эсиз, умринг нажас йиғмоқ раҳйнда,
Қолурсан бир куни охир таҳинда.
Ўрамчидек ҳамиша тор этарсан,
Қаноатсизлигинг изҳор этарсан.
Қилурсан риштаи жонинг била қайд,
Магасдек, мўрдек қилмоқ учун сайд.
Супурса соҳиби хона баякбор,
Ўрамчи ҳам кетар, ҳам сайду ҳам тор.
Қолибсан танга деб, аҳволи танга
Машаққатлар бошингда ранга —ранга.
Югурма жийфа кўб йиғмоққа йил—ой,
Бўлай деб бой, бисотинг бермагил бой.
Яқин билгил шуни, эй соҳиби ҳол,
Ҳарис эрмас зиёд этгон била мол.
Ҳарис улдур, агар дунёйи фони,
Йиғай деса муҳаббат бирла они.
Агар бўлса кишида моли саҳли,
Кўнгул берса эрур дунёнинг аҳли.
Бисотида бир арпа қурси бўлса,
Ани дун аҳли бил, гар ҳирси бўлса.
Кишининг кўнглида бу фони бўлса,
Эрур дунё эли бир дони бўлса.
Агар бир қулда юз харвори зардур,
Агар бўлмаса меҳри, безарардур.
Агар минг кўза тилло тушса кўза,
Қачон давлат билур, аҳли дил ўза.
Қаюдур меҳри йўқ эрнинг нишони,
Буюрғон жойиға сарф этса они.
Деса, меҳрим йўқ, аммо тутса маҳкам,
Эрур ёлғончи ул фарзанди одам.
Киши молики беэҳсон эмасдур,
Худонинг фазлидур, дунё эмасдур.
Дема дунё, чироғи охиратдур,
Худойимдин нишони мағфиратдур.
Бизоат бўлса ҳам кам, айла инфоқ,
Узумдур барги кам раздин сучукроқ.
Керак аҳли карам халқ эттали жамъ,
Ўзини дамбадам кам этса чун шамъ.
Кишининг эътиқоди бўлса солим,
Демас, гўру кафанликдур бу молим.
Не ғам, иймонли қулнинг ўлганида,
Танида бўлмаса уч газ танида.
Саломат ўлса иймони билан кас,
Агар орий кўмулса, ори бўлмас.
Карамлик бандаси гар бўлса чўлда,
Ичар сув бўлмаса бир зарра қўлда.
Қўпуб ўлтурғали қолмай мажоли,
Ҳалокат палласиға етса ҳоли.
Агар кўз ёшича сув тобса анда,
Қилур ярмини эҳсон яхши банда.
Топилса луқмае, жону жигардин,
Дариғ этмас ани ёру дигардин.
Карамлик бандаға ёлғуз еган ош,
Бўлур хок оғзида, балки бўлур тош.
Шакар нўш этса ёлғуз, топмағай баҳр,
Бўлур қон оғзида, балки бўлур заҳр.
Қаро сув ичсалар икки биродар,
Курар шарбатча, балқи оби Кавсар.
Ики ҳамдил еса, бир луқма нондин,
Сучук билгай асалдин, балки жондин.
Киши нондек қилур эҳсонда хўйин,
Олур танур ичинда обрўйин.
Қизил юзлук бўлиб чиққон замони,
Тушар халқ оғзиға эхсони они.
Кулуб меҳмон қошиға чиқғил, эй қул,
Шажар мевадин олдин кўрсатур гул.
Агар эхсон этар бўлсанг, эшит, ҳарф
Ани ҳам жойиға қилмоқ керак сарф.
Билиб бер жойиға кадди яминни,
Зироат айлама, шўра заминни.
Ёмон ерга ани сарф этма бори,
Бўрини йирториға берма ёри.
Ҳисоби умри бесомон ўтарни.
Ўтар дунё учун бўлма гирифтор,
Ўлумса йиғмағил монанди кафтор.
Агар дунёга ҳирсинг бўлса фажсан,
Нажосатни йиғарға калҳамажсан.
Эсиз, умринг нажас йиғмоқ раҳйнда,
Қолурсан бир куни охир таҳинда.
Ўрамчидек ҳамиша тор этарсан,
Қаноатсизлигинг изҳор этарсан.
Қилурсан риштаи жонинг била қайд,
Магасдек, мўрдек қилмоқ учун сайд.
Супурса соҳиби хона баякбор,
Ўрамчи ҳам кетар, ҳам сайду ҳам тор.
Қолибсан танга деб, аҳволи танга
Машаққатлар бошингда ранга —ранга.
Югурма жийфа кўб йиғмоққа йил—ой,
Бўлай деб бой, бисотинг бермагил бой.
Яқин билгил шуни, эй соҳиби ҳол,
Ҳарис эрмас зиёд этгон била мол.
Ҳарис улдур, агар дунёйи фони,
Йиғай деса муҳаббат бирла они.
Агар бўлса кишида моли саҳли,
Кўнгул берса эрур дунёнинг аҳли.
Бисотида бир арпа қурси бўлса,
Ани дун аҳли бил, гар ҳирси бўлса.
Кишининг кўнглида бу фони бўлса,
Эрур дунё эли бир дони бўлса.
Агар бир қулда юз харвори зардур,
Агар бўлмаса меҳри, безарардур.
Агар минг кўза тилло тушса кўза,
Қачон давлат билур, аҳли дил ўза.
Қаюдур меҳри йўқ эрнинг нишони,
Буюрғон жойиға сарф этса они.
Деса, меҳрим йўқ, аммо тутса маҳкам,
Эрур ёлғончи ул фарзанди одам.
Киши молики беэҳсон эмасдур,
Худонинг фазлидур, дунё эмасдур.
Дема дунё, чироғи охиратдур,
Худойимдин нишони мағфиратдур.
Бизоат бўлса ҳам кам, айла инфоқ,
Узумдур барги кам раздин сучукроқ.
Керак аҳли карам халқ эттали жамъ,
Ўзини дамбадам кам этса чун шамъ.
Кишининг эътиқоди бўлса солим,
Демас, гўру кафанликдур бу молим.
Не ғам, иймонли қулнинг ўлганида,
Танида бўлмаса уч газ танида.
Саломат ўлса иймони билан кас,
Агар орий кўмулса, ори бўлмас.
Карамлик бандаси гар бўлса чўлда,
Ичар сув бўлмаса бир зарра қўлда.
Қўпуб ўлтурғали қолмай мажоли,
Ҳалокат палласиға етса ҳоли.
Агар кўз ёшича сув тобса анда,
Қилур ярмини эҳсон яхши банда.
Топилса луқмае, жону жигардин,
Дариғ этмас ани ёру дигардин.
Карамлик бандаға ёлғуз еган ош,
Бўлур хок оғзида, балки бўлур тош.
Шакар нўш этса ёлғуз, топмағай баҳр,
Бўлур қон оғзида, балки бўлур заҳр.
Қаро сув ичсалар икки биродар,
Курар шарбатча, балқи оби Кавсар.
Ики ҳамдил еса, бир луқма нондин,
Сучук билгай асалдин, балки жондин.
Киши нондек қилур эҳсонда хўйин,
Олур танур ичинда обрўйин.
Қизил юзлук бўлиб чиққон замони,
Тушар халқ оғзиға эхсони они.
Кулуб меҳмон қошиға чиқғил, эй қул,
Шажар мевадин олдин кўрсатур гул.
Агар эхсон этар бўлсанг, эшит, ҳарф
Ани ҳам жойиға қилмоқ керак сарф.
Билиб бер жойиға кадди яминни,
Зироат айлама, шўра заминни.
Ёмон ерга ани сарф этма бори,
Бўрини йирториға берма ёри.
Комментариев нет:
Отправить комментарий