Кел э кас, бўлма акнун тобеи нафс,
Сўлур ахшом сабо бу гардани ғафс.
Ҳама тоатларинг хўбию софи,
Яқин билсанг, эрур нафсинг хилофи.
Қўяр кажликка доим нафси бад юз,
Қачон ўт туз ёнар, ёлборсанг ўпуз.
Эрур нафсинг димоғи турфа еллик,
Қачон эллик қилур, ёлборсанг эллик.
Ўзунг паст айласанг, нафсинг забардаст,
Бошинг чайнаб солур чун уштури маст.
Бурунға боди кибр эсмай бурундин,
Бурундуқ сол анга, қўпмай ўрундин.
Риёзат бандиға беркит оёғин,
Кўтарма бошидин тақво таёғин. »
Йиқилиб қолмагудек бер емишни,
Зиёда айла кам —кам қаттиғ ишни.
Қўюб андозаи ҳолича юкни,
Ибодат йўлиға кўндур бу лукни.
Бу меҳнат бирла ул аммораи дун,
На бўлгай, мутмаинна бўлса бир кун.
Семиз кўб қилма бу тишлар итингни,
Қутуриб ёрмағай ногоҳ бетингни.
Йилонни асрадинг неча йил они,
Улуғ бўлғон сари ўсти зиёни.
Ўтубдур қўл била бўйнин тутардин,
Хатардур куч қилиб бошинг ютардин.
Етибдур қўйғоли кўксин юзунга,
Кима дерсан, ўзунг қилдинг ўзунга.
Дило, қўб, ҳоли ҳам тутма ўзўнг суст,
Белингга боғла ҳиммат фўтасин руст.
Таваккул сайфини сидқ илкина ол,
Қил ични холис, андин сўнг қилич сол.
Таажжуб билма фазли бебаҳодин,
Халос этса мунингдек аждаҳодин.
Ғараз —мундоғ адувни қилма фарбеҳ,
Агар келса қўлунгдин қатъи сар беқ.
Семурса нафс агар ичмак — емакдин,
Юз онча эт олур яхши демакдин.
Яна юқори ўтмакдин олур баҳр,
Бу нафси ж\оҳила дунёйи бадқаҳр.
Ўтарман деб, ўтарда бўлмағил шод,
Ўтунг дейдур, ўтунг олғай бу жаллод.
Киши билса ризо шаҳдини завқин,
Билур бирдек мажолис тахту фавқин.
Турар ўз ҳолида бисёру камда.
Юрушин бузмағай ҳеч шоду ғамда.
Киши кўрса Худодин жузву куллни,
Билур хайрият ул иззату зуллни.
Эрур ҳоло, ки тавба боби мафтуҳ,
Ёмон нафсингни қилғил тобеи руҳ.
Агар нафсинг сани етмиш бошингдин,
На бўлғай фоида, етмиш ёшингдин.
Агар нафсинг муродин истамаксан,
Агар саксанга умринг етса, сак сан.
Азал кундин агарчи хавфи йўқсан,
Агар тўқсонга етсанг, кўнгли тўқсан.
Азалдин қилса кимнинг кўнглини реш,
Дегай ўш беш ёшин кўб, балки ўн беш.
Комментариев нет:
Отправить комментарий