воскресенье, 28 февраля 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН БАНДА АҲДИДА ТУРМОҒИ БАЁНИ


Кел э содиқ, ки қилдинг сидқ лофин,
Ўланча қилмағил ваъда хилофин.
Хилоф этган забунлардин забундур,
Бу дунёву у дунё сарнигундур.


Халойиқ олдида кўтаҳ забондур,
Худо даргоҳида андин ёмондур.
Хилоф этсанг агар айғон сўзунгдин,
Кўтар эркаклик отини ўзингдин.
Додук қийғочи дасторингдин ортуқ,
Санинг йўқ бўлғонинг борингдин ортуқ.
Чиқармағил оғиздан қилмас ишни,
Қилурман дема, қўлдин келмас ишни.
Оғиздин чиқса сўз қайтармағил қош,
Агарчи кетса ҳам, ул сўз учун бош.
Керак, эрман деганни ваъдаси туз,
Агар туз бўлмаса, андин кўнгил уз.
Яқин билгил, ки тузликдин асони,
Эранлар олдилар ўнг қўлга они.
Хусусан туз керак, эр эътимоди,
Бўлурми эгри ҳеч масжид имоди?
Сўзин бузғон киши бузмасму иймон,
У кимса бирла қилма аҳду паймон.
Сўзин бузғон кишини яхши эрлар,
Қусиб, қайта ани ичганча, дерлар.
Қаю тоййиб китпи ичгай қайидин,
Тириксан, қолмағил аҳдинг пайидин.
Мабодо узсанг ақволинг, уқудинг,
Тўкулуб қолмағай йиғғон нуқудинг.

Комментариев нет:

Отправить комментарий