Эшиткил, Робиъанинг ашкин, эй шоҳ,
Бировнинг чодирига томди ногоҳ.
Деди: «Юв чодирингни, эй қариндош,
Қизил қондур кўзимдин сачрағон ёш.
Уётлиғ осиядин, эй гузийда,
Бўлибдур қона табдил оби дийда.»
Агарчи Робиъадур маръа биззот,
Эранлар қўйдилар «тожур — рижол» от.
Ўзин судраб Ҳарамға жони бирлон,
Етишди етти йилда ёни бирлон.
Анинг шаъниндаги касбу камолот,
Ададдиндур берун азвоқи ҳолот.
Мунунгдек йиғласа андоғ неку рой,
Бизингдек рўсияҳнинг ҳолиға вой.
Ҳамиша завқимиз айшу кулушга,
Етушмас эрта қилғон тавба тушга.
Комментариев нет:
Отправить комментарий