Кел э кўнгил, жаҳон савдосидин кеч,
Қадам ғам кишвариға урмағил ҳеч.
Жасад қолмасдин илгари нафасдин,
Ҳаво кўб қилмағил, кечгил ҳавасдин.
Дари тавба очуқда йста мақсуд,
Иш ўткан сўнг пушаймондин нечук суд.
Эгил тезроқ Худонинг тоатиға,
Кейин қўйма бу дамни соатиға.
Йигитликда ажаб хуш хавфу зори,
Ёғинлиғ келса хўб, йилнинг баҳори.
Кўзидин ёш агар қўрқиб тўкар ёш,
Дури раҳмат бўлур ҳар ёшиға чош.
Мабодо тавба қилмасдин бурунроғ,
Ажал келса, кетарсан тавбасиз доғ.
Ўлумни доимо ёнингда билғил,
Анинг илгин гирибонингда билғил.
Ўлимнинг соқисин пешонада бил,
Лабингни доимо паймонада бил.
Ажал тортиб турубдур ёй билан ўқ,
Ёшунур ер, қочар дармонимиз йўқ.
Кўгорибдур қилич бизга солурға,
Киши билмас қўярму дам олурға.
Билурсан йўқ бу дунёнинг бақоси,
Қадам қўйғон ерингдур жар яқоси.
Таажжуб мундин ўгмас, жар лабинда
Бани Одам қануз ўз матлабинда.
Қадам дарё юзинда — рўии хасда,
Ҳануз авлоди Одам минг ҳавасда.
Саҳар бўлса, нидо айлар фаришта:
«Эшит, эй одамий, ғафлат сиришта!
Сани халқ айлаган Султони ғолиб,
Ҳамиша бандасидин тавба толиб».
Эгамнинг мағфират дарёсидур жўш,
Ажабдур бандасидин ғафлат оғуш.
Эгамдин лутфу раҳмат бобин очмоқ,
Ажабдур бандасидин мунча қочмоқ?!
Ётурсан тобакай эмди уйанғил,
Дилу жонинг била Ҳазратға ёнғил.
На ким қилмишларингдин тавба қилғил,
Бошинг кўб юқори қилма, эгилғил.
Агар ер юзининг султони бўлдинг,
Ўлим чанголига охир тутилдинг.
Агар тобсанг ҳаёти Хизру Илёс,
Кетарсан бу жаҳондин аййуҳаннос.
Агар топсанг ҳаёти ҳазрати Нуҳ,
Қилур бир кун ўлим жонингни мажруҳ.
Агар топсанг тирикликни ду бора,
Санга йўқдур ўлумдин ўзга чора.
Надур тавба демоқ —ёнмоқ гуноҳдин,
Тузук йўлға юрумак ўзга роҳдин.
Худо даргоҳида чун айладинг аҳд,
Ани синдурмағил, нафс айласа жаҳд.
Агар «тавба» демак чиқди тилингдин,
На суд, ул бўлмаса жону дилингдин?!
Дилу жон бирла қилғоннинг нишони,
Яна қилмас ки тавба қилғон они.
Агар чин ёнасан, тормош бу ёна,
Таҳи поёнадур, тойрилма ёна.
Надам нурин кўнгилдин қилма ғойиб,
Агар тоиб эрурсан, кетма тойиб.
Ўлар бир аҳд ила бир хайли бўлса,
Агар чандики ишрат майли бўлса.
Кўнгил тасдиқи —решадур, амал—шох,
Улуғи —тавбадур, синдурма густох.
Синиқ шох зарби бирла захм олиб асл,
Мабодо қолмағай хушк охири фасл.
Жарима чирки бирлан зоҳиру сир,
Бўлибсан кир, надам дарёсиға кир.
Қадам ғам кишвариға урмағил ҳеч.
Жасад қолмасдин илгари нафасдин,
Ҳаво кўб қилмағил, кечгил ҳавасдин.
Дари тавба очуқда йста мақсуд,
Иш ўткан сўнг пушаймондин нечук суд.
Эгил тезроқ Худонинг тоатиға,
Кейин қўйма бу дамни соатиға.
Йигитликда ажаб хуш хавфу зори,
Ёғинлиғ келса хўб, йилнинг баҳори.
Кўзидин ёш агар қўрқиб тўкар ёш,
Дури раҳмат бўлур ҳар ёшиға чош.
Мабодо тавба қилмасдин бурунроғ,
Ажал келса, кетарсан тавбасиз доғ.
Ўлумни доимо ёнингда билғил,
Анинг илгин гирибонингда билғил.
Ўлимнинг соқисин пешонада бил,
Лабингни доимо паймонада бил.
Ажал тортиб турубдур ёй билан ўқ,
Ёшунур ер, қочар дармонимиз йўқ.
Кўгорибдур қилич бизга солурға,
Киши билмас қўярму дам олурға.
Билурсан йўқ бу дунёнинг бақоси,
Қадам қўйғон ерингдур жар яқоси.
Таажжуб мундин ўгмас, жар лабинда
Бани Одам қануз ўз матлабинда.
Қадам дарё юзинда — рўии хасда,
Ҳануз авлоди Одам минг ҳавасда.
Саҳар бўлса, нидо айлар фаришта:
«Эшит, эй одамий, ғафлат сиришта!
Сани халқ айлаган Султони ғолиб,
Ҳамиша бандасидин тавба толиб».
Эгамнинг мағфират дарёсидур жўш,
Ажабдур бандасидин ғафлат оғуш.
Эгамдин лутфу раҳмат бобин очмоқ,
Ажабдур бандасидин мунча қочмоқ?!
Ётурсан тобакай эмди уйанғил,
Дилу жонинг била Ҳазратға ёнғил.
На ким қилмишларингдин тавба қилғил,
Бошинг кўб юқори қилма, эгилғил.
Агар ер юзининг султони бўлдинг,
Ўлим чанголига охир тутилдинг.
Агар тобсанг ҳаёти Хизру Илёс,
Кетарсан бу жаҳондин аййуҳаннос.
Агар топсанг ҳаёти ҳазрати Нуҳ,
Қилур бир кун ўлим жонингни мажруҳ.
Агар топсанг тирикликни ду бора,
Санга йўқдур ўлумдин ўзга чора.
Надур тавба демоқ —ёнмоқ гуноҳдин,
Тузук йўлға юрумак ўзга роҳдин.
Худо даргоҳида чун айладинг аҳд,
Ани синдурмағил, нафс айласа жаҳд.
Агар «тавба» демак чиқди тилингдин,
На суд, ул бўлмаса жону дилингдин?!
Дилу жон бирла қилғоннинг нишони,
Яна қилмас ки тавба қилғон они.
Агар чин ёнасан, тормош бу ёна,
Таҳи поёнадур, тойрилма ёна.
Надам нурин кўнгилдин қилма ғойиб,
Агар тоиб эрурсан, кетма тойиб.
Ўлар бир аҳд ила бир хайли бўлса,
Агар чандики ишрат майли бўлса.
Кўнгил тасдиқи —решадур, амал—шох,
Улуғи —тавбадур, синдурма густох.
Синиқ шох зарби бирла захм олиб асл,
Мабодо қолмағай хушк охири фасл.
Жарима чирки бирлан зоҳиру сир,
Бўлибсан кир, надам дарёсиға кир.
Комментариев нет:
Отправить комментарий