Кел э нафс, очмағил кўз ҳар қаёна,
Йўқ эрмиш эътимод ушбу замона.
Муяссар бўлса тиллодин санга тахт,
Узунгдин пастга зинҳор аймағил сахт.
Агар берса жаҳон султонлиғи даст,
Киши ўз ҳолини билмак керак паст.
Агар рутбанг эрур аълойи офоқ,
Ииқилғон хасталарни ҳолиға боқ.
Бу рифъат бирла кўкни кўр ҳамиша,
Юзидур ер сори, эй яхши пеша.
Агар чандики ўрнунг бўлса афлок,
Қуёшдек ўп туриб рухсорайи хок.
Агар дунёда бўлса зўр бозу,
Вале анда қуруғлуғдур тарозу.
Тараф мўре ки санда қуввати фил,
Мусулмонлиғда анга марҳамат қил.
Агарчи ул оёқ остидадур хор,
Худо махлуқидур, оғритма зинҳор.
Такаббур қилмағил, эй бемаъоний,
Фалоний ўғлидурман деб фалоний.
Агар олдингдаги қул бўлса волий,
Кўнгилни кийнасидин айла холий.
Бурунғи ҳолиға қилма назора,
Ани Тангрим азиз этса, на чора?!
Ишонма отаға, қолма талабдин,
Қиёматда сўрулмасдир насабдин.
Ҳасаб фавқи насабдур, эй неку ҳол,
Йипак тўндин ўтар хўб ишлаган шол.
Қорача ўғли хўжа ўғлидин кам,
Муъаллам бўлса саййиддин ўтар ҳам.
Агар соҳиб насаб туздур ишига,
На сўздур икки хислатли кишига.
Агар қилсанг сафар дорул—ҳаёта,
Хўб ота бор дема, тормош хўб ота.
Агарчи Нуҳ эди ҳодийи инсон,
Туғубдур андоғ эрдин номусулмон.
Агарчи Нуҳ ўғлин арзин этди,
Худодин «лайса мин аҳлик» эшитди.
Абу Толибки аммдур Мустафоға,
Ота эрди Алиййул—Муртазоға.
Кичикдин Мустафоға эрди мушфиқ,
Ва лекин бўлмади динда мувофиқ.
Диёнатсиз ўшалким бўлди нобуд,
Паямбар шафқати ҳам қилмади суд.
Анинг ҳукмидадур идбору иқбол,
Тикондин гул чиқорди, заҳрдин бол.
Халилуллоҳ эдилар Озар ўғли,
Тақи Лут набийдур Ҳозар ўғли.
Ҳасуд эттан киши дуну дағалдур,
Бу бир сўз халқ аро эски масалдур:
«Чироғиники, Ҳақ ёндурди қўйди,
Ани ким «пуф» деди, соқоли куйди».
Худонинг сунъидин кўрдинг карашма,
Бир эски ердин оқти янги чашма.
Ани банд эткали олди биров бел,
Муни ғарқ айлади ногоҳ келиб сел.
Агар торий киши зулм этса, тортар.
Ва ле мазлум деганнинг ажри ортар.
Мусулмонийға бўлма ҳеч мукобир,
Борур жо бир эрур, эй нафси жобир.
Тушурма нафъи йўқ ранжиш миёна,
Сани элтар зиёна тозиёна.
Тирик юргунча золим ўлгани хўб,
Гуноҳдин ҳар неча кам бўлғони хўб.
Йўқ эрмиш эътимод ушбу замона.
Муяссар бўлса тиллодин санга тахт,
Узунгдин пастга зинҳор аймағил сахт.
Агар берса жаҳон султонлиғи даст,
Киши ўз ҳолини билмак керак паст.
Агар рутбанг эрур аълойи офоқ,
Ииқилғон хасталарни ҳолиға боқ.
Бу рифъат бирла кўкни кўр ҳамиша,
Юзидур ер сори, эй яхши пеша.
Агар чандики ўрнунг бўлса афлок,
Қуёшдек ўп туриб рухсорайи хок.
Агар дунёда бўлса зўр бозу,
Вале анда қуруғлуғдур тарозу.
Тараф мўре ки санда қуввати фил,
Мусулмонлиғда анга марҳамат қил.
Агарчи ул оёқ остидадур хор,
Худо махлуқидур, оғритма зинҳор.
Такаббур қилмағил, эй бемаъоний,
Фалоний ўғлидурман деб фалоний.
Агар олдингдаги қул бўлса волий,
Кўнгилни кийнасидин айла холий.
Бурунғи ҳолиға қилма назора,
Ани Тангрим азиз этса, на чора?!
Ишонма отаға, қолма талабдин,
Қиёматда сўрулмасдир насабдин.
Ҳасаб фавқи насабдур, эй неку ҳол,
Йипак тўндин ўтар хўб ишлаган шол.
Қорача ўғли хўжа ўғлидин кам,
Муъаллам бўлса саййиддин ўтар ҳам.
Агар соҳиб насаб туздур ишига,
На сўздур икки хислатли кишига.
Агар қилсанг сафар дорул—ҳаёта,
Хўб ота бор дема, тормош хўб ота.
Агарчи Нуҳ эди ҳодийи инсон,
Туғубдур андоғ эрдин номусулмон.
Агарчи Нуҳ ўғлин арзин этди,
Худодин «лайса мин аҳлик» эшитди.
Абу Толибки аммдур Мустафоға,
Ота эрди Алиййул—Муртазоға.
Кичикдин Мустафоға эрди мушфиқ,
Ва лекин бўлмади динда мувофиқ.
Диёнатсиз ўшалким бўлди нобуд,
Паямбар шафқати ҳам қилмади суд.
Анинг ҳукмидадур идбору иқбол,
Тикондин гул чиқорди, заҳрдин бол.
Халилуллоҳ эдилар Озар ўғли,
Тақи Лут набийдур Ҳозар ўғли.
Ҳасуд эттан киши дуну дағалдур,
Бу бир сўз халқ аро эски масалдур:
«Чироғиники, Ҳақ ёндурди қўйди,
Ани ким «пуф» деди, соқоли куйди».
Худонинг сунъидин кўрдинг карашма,
Бир эски ердин оқти янги чашма.
Ани банд эткали олди биров бел,
Муни ғарқ айлади ногоҳ келиб сел.
Агар торий киши зулм этса, тортар.
Ва ле мазлум деганнинг ажри ортар.
Мусулмонийға бўлма ҳеч мукобир,
Борур жо бир эрур, эй нафси жобир.
Тушурма нафъи йўқ ранжиш миёна,
Сани элтар зиёна тозиёна.
Тирик юргунча золим ўлгани хўб,
Гуноҳдин ҳар неча кам бўлғони хўб.
Комментариев нет:
Отправить комментарий