Жаҳаннам узра бир кўпрук эрур оҳ,
Ўшал кўпрук Сирот отлиғ гузаргоҳ.
Қиличдин тез эрур. қилдин ингичка,
Пушаймонлар ўшал кун тушкай ичка.
Ажаб ҳайрон бўлур фарзанли одам,
Қадам қўйса, анинг ости жаҳаннам.
Агар қайтай деса, қўймас муаккил,
Бўлур фарзанди одам ҳоли мушкил.
Муаййан кўрсалар, халқ ул табу тоб,
Бўлур жон ваҳми бирла заҳралар об.
Юраклар қон бўлиб, кўзлар тўкар ёш,
У манзилдин қутулғайму ғариб бош?
Фиғонлар қўпқай авлоди башардин,
Ким ўгкай, ким йиқилғай ул гузардин.
Иноят қилса, баъзи одамизод,
Ўтар авдин яшиндек, баъзи чун бод.
Ўтар баъзиси андин югрук отдек,
Ўтар қурбиға лойиқ баъзи ҳар як.
Ўтар баъзи мусулмон тоя —тоя,
Етар «Охир» деган ишратли жоя.
Қадам қўиса, йиқилур баъзи инсон,
Илоҳо, айлагил ул Кунни осон.
Агар ўткармасанг андин саломат,
Қулинг расво бўлур рўзи Қиёмат.
Билиб, тасдиқ этиб, бу кўп хатарни,
Бу мискин қўимади исён этарни.
Комментариев нет:
Отправить комментарий