Илоҳо, бандани соҳиб надам қил,
Сироти шаръ уза собит қадам қил.
Ҳидоят пирига топшур қўлумни,
Иноят кўйига кенг қил йўлумни.
Маъосий лойиға тойдирма пойим,
Беҳишти маърифатни айла жойим.
Агар чандики беҳаддур гуноҳим,
Саломат қил хатарлардин, илоҳим.
Карамлик Подишоҳо, Кирдикоро,
Раҳимо, мағфиратлик Биру боро.
Агарчи сони йўқ исён қилибмиз,
Умид улки сани Воҳид билибмиз.
Илоҳо, бирлигингни ҳурматидин,
Саломат қил у кўпрук меҳнатидин.
Комментариев нет:
Отправить комментарий