воскресенье, 7 февраля 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН МУСАННИФНИНГ ОЖИЗЛИК ВА ШИКАСТАЛИК БИЛАН АЙТГАН СЎЗЛАРИ

Ўтар дунёда Оллоёре маъйуб,
Мунингдек юрганингдин ўлганинг хуб.
Ёмон нафсинг сани ўтдек туташди,
Гуноҳинг бора бора ҳаддин ошди.


Била олмам, аё ноқобил авқот,
Нечук жонсан, нечук тансан, нечук зот?
Баҳойимсан, башар, девонасан, соғ,
Гуноҳинг олдида арзанча йўқ тоғ?
Муханнасмусан, зр, болигмусан, ёш,
Юзиш1 қаттиғ, тилинг аччиғ, дилинг тош?
Фиъолинг номуборак, талъатинг шум,
Ҳумойи бахтинг ўз каъбинг била бум.
На ким сан аҳд қилдинг, бўлди ёлғон,
Қани сандек гуноҳ остида қолғон?!
Йироқ туштинг нағу, қурбатли йўлдин,
Юбординг риштайи тоатни қўлдин.
На ким қилдинг жақонда эртаю кеч,
Риё бирла ул ишни айладинг қеч.
Белингни боғла маҳкам, бўлма мафлуж,
Кўзунг оч, корвоне қилдилар кўч.
Ётиб ғафлат қорасин суртма юзга,
Еди халқ ўз ғамини сандин ўзга.
Мусохибларки ҳамаҳд эрди мунда,
Кетарлар боқий уйга кунда кунда.
Кўрарсан қофилани ўгканин фош,
Кўтармассан хатарлик уйқудин бош.
Кўзинг олдидаги бегонаву хеш.
Сафар рахтини боғларлар пасу пеш.
Вале сен хамри ғафлатдин бўлуб кайф,
Ётибсан неча расволиғ билан, қайф.
Улуғлардин, кичиклардин баякбор,
Кетарлар хонайи мақсадға ночор.
Агар сандин кичиклар тутсалар роҳ,
Ётурсанму ҳануз, эй ақли кўгоҳ?!
Баногоҳ корвон Султони етса,
Санга аслий ватаннинг ҳукмин этса.
Улуғ йўлга кирарсан хоҳ, нохоҳ
На қилғайсан ва ле бетўшайи роҳ?!
Ажаб йўл, уқбае ҳар бир қадамда,
Жамиъи корвоне баҳри ғамда.
Хусусан йўлда бир ваҳшатли уй бор,
Кирар ёлғиз бошинг ул уйга ночор.
Айириб корвондин қўндирурлар,
Қизил гулдек юзунгни сўлдирурлар.
Азиз жисмингга неъмат хора бўлғай,
Қаро ер остида бечора бўлғай.
Юз алвон бирла сўз айғон сучук тил,
Демас фармондин ортиқ биргина қил.
Лаҳад қурти агар келса еголи,
Қани, ул дамда дармон «киш» деголи?!
Етушса сўрғали икки фаришта,
На қилғай, бандаи ҳасрат сиришта?
Магар Тангри Таоло қилғай имдод,
Ва гар на қайда еткай доду фарёд.
Яқин билгил муни, эй бандаи зор,
Худодин ўзга ҳеч йўқ ҳокими кор.
Нағу, қуллуққа боғласанг белингни,
Саноси бирла сабз этсанг тилингни!
Лаҳаддин барча одам ўғли турса,
Бўлиб бир карвон Маҳшарга юрса.
Ва лекин ҳар киши ўз мотаминда,
Бўлур охирги савдоси ғаминда.
Худо қилса нидо: «Эй бандаи зор,
На келтирдинг, на турлук қилмишинг бор
Тану терингда тотлиқ жон яраттим.
Баҳойим қилмадим, инсон яраттим.
Ҳамиша айладим тарбиййатингни,
Нағу қилдинг паришон ниййатингни?
Сани солдим мусулмонлиг ерина,
Қани шукр этганинг мингдин бирина?
Тамом аъзоларингни солим эттим,
Ариғ зотим билурға олим эттим!
Суғордим оби неъматдин тишингни,
Қани, айғил манго қилғон ишингни?!»
На бергайсан жавобин, эй тан орой,
Бу ҳасратдин фиғон, эй рўсиёҳ, вой.
Эрур бошдин аёғинг барчаси айб,
Магар афв айлагай, Донандайи ғайб.
Яна келса нидо, андин билинглар:
«Ёмонлар яхшилардин айрилинглар!».
Мусулмон ўғлида турфа ёмонсан,
Ёмонлар ўртасида бегумонсан.
Ёмонлиғни магар Донандаи роз,
Ёпуб қўшқай саодат аҳлина боз.
Тилингда халқ аро тасбиҳу тахлил,
Ва лекин ботининг тазвир ила хийл.
Тилингда халқ ичинда ваъз ила дарс,
Ва лекин ботинингда онча йўқ тарс.
Ва гар на сан жаҳон расвосидурсан,
Халойиқ ичра фитна бошидурсан.
Кийибсан халқ аро фақрона малбус,
Ва лекин ботинингда нанггу номус.
Ё нар хунсомусан қавлингда ёнар,
Уҳудинг нахли ҳаргиз бермади бар?
Кўрар кўзга ажаб сўфинамосан,
Ниҳонда нафс итига мубталосан.
Магар раҳмат билан донойи асрор,
Гуноҳларингни афв этгай баякбор.
Ўшал ғамлик кўнгулни айлагай шод,
Некулар ўртасида айлагай ёд.
Киши то шар қилур савдоси тошар,
Наъувзу биллаҳ, улким ҳаддин ошар.
Башар бўлсанг, қўи афъоли ба шарни,
Абас ўгкармагил исна ашарни.
Ёшинг еткон сари феълинг сани ёш,
Кўзинг ёши қани, эй мағзи йўқ бош?!
Қаноат маъданиға оч кўзинг, оч
Тамаъ бўии кўрунмай, бўиидин қоч.
Сочилмасдин бурун сочғил ўзингни,
Сўралмасдин бурун сўрғил ўзингни.
Қазилмай ер санга, қайт озғанингдин,
Ёзилмай уқдалар, ён ёзғонингдин.
Бақодур дема, айши бебақони,
Ёқони тут, ажал тутмай ёқони. -
Макон эткон ерингдур мухталит лой,
Насиҳат гўша олсанг, гўша қил жой.
Ёниб айшу тарабдин, иста Рабдин,
Ўзин билган қачон қолғай талабдин.

Комментариев нет:

Отправить комментарий