воскресенье, 7 февраля 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН МУСАННИФНИНГ ВАСИЯТЛАРИ

Ман ўлсам, эй жамиъи маҳрами роз,
Мани ўзга ўлукдек қилманг эъзоз.
Хасу хор устига ташлаб тутинг хор,
Қилинг мандек бахойим жисмидин ор.


Бўсағо устига ташлаб танамни,
Кафан айланг чирик пийроҳанимни.
Манго хайф этмангизлар тутмағон бўз,
Агар чандики мардум қилсалар сўз.
Юборинг тез боратурғон йўлимға,
Мабодо қолмағайсиз шумлуғимға,
Кўзингиздин чиқорманг қатрайи ёш.
Жанозам орқасидин отингиз тош.
Оёғимдин тутиб судранг лаҳадга,
На учун қилмадинг қуллуқ Аҳадга?!
Агар чандики ман бўлсам гунохкор,
Дуову зориға сизлар бўлинг ёр.
Дейингиз: «Парвардигоро, Кирдикоро,
Рақимо, мағфиратлик Биру Боро.
Олиб келдик Санго қочғон қулингни,
Хатолар бобини очғон қулингни.
Келибдур, ҳийласи йўқдур кетарга,
Тили йўқдур бу қулни узр этарга.
Гуноҳи кўп, боқар рухсораси йўқ,
Бўйинсунмоқдин ўзга чораси йўқ.
Агар берсанг жазо, қодир Худосан,
Ва гар афв айласанг, Сан подишосан.
Илоҳо, барча отинг ҳурматидин,
Ариғ зотинг, сифотинг ҳурматидин,
Бу қочғон бандага қилғил тараҳҳум,.
Агарчи қилди қуллуқ риштасин гум.
Муҳаммад отли дўстинг ҳурматидин,
Насиб эт охиратнинг роҳатидин.
Ҳама ўтган расулнинг ҳурматидин,
Жамъи яхши қуллар ҳурматидин.
Агар чандики бандангдур бад афъол,
Рахи исёна савби мағфират сол.
Муҳаббат аҳлининг асрори учун,
Рахи зарду дили хунбори учун.
Ғазот қилғон эранлар жони учун,
Шаҳидларнинг муборак қони учун.
Улуғларнинг соқоли оқи учун,
Йигитларни дили муштоқи учун.
Ажузларни оқарғон боши учун,
Етимларни кўзини ёши учун.
Шикаста беваларни дарди учун,
Асир халқини оҳи сарди учун.
Агар чандики йўқ илгинда ҳеч шай,
Бу қочқон қулни расво қилма, ё Ҳай
На бўлғай бу дуолардин Худойим,
Бу қочқон бандаға ўткай жаройим.

Комментариев нет:

Отправить комментарий