воскресенье, 7 февраля 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ҲАР БИР ИШДА ЕТУК УСТОЗ ИСТАМАКНИНГ БАЁНИ

Кел э толиб, бу дундин юз ўгирсанг,
Тариқи каъбайи мақсуда юрсанг.
Қадам қўисанг агар бул водийға,
Қўлунгни топшир аввал қодийға.


Ажаб йўлдир, анинг поёни йўқдир.
Хатарлик ерларининг сони йўқдир.
Талаб қилғон ўшал роҳи адамда,
Ҳалокат чоҳидур ҳар бир қадамда.
Ажаб йўлдир, тамоми меҳнату ранж,
Ва лекин ҳар қаришда бир ниҳон ганж.
Ўшал ганжи ниҳон ётқон заминда,
Муҳайёдур қароқчилар каминда.
Агар бўлмаса йўл бошлағувчи пир,
Солур бўйнунга шайтон доми тазвир.
Агар бўлмаса бир соҳиб каромат,
Эмас мумкин киши етгай саломат.
Қачон ҳар пир билур қутлуғ йўлунгни,
Топиб эр яхшисин топпгур қулунгни.
Ўшар пирики эрнинг эри бўлғай,
Тариқат бешасининг шери бўлғай.
Тахаллуф қилмаса ҳеч шаръ ишидин,
Тамаълик бўлмаса ҳаргиз кишидин,
Олиб қўлға чироғи илми зоҳир,
Улуми ботинийда бўлса моҳир.
Фано бўлса тану жондин тўлойдин,
Қутулса мосизодин лутфи Ҳайдин.
Қаю эрмиш фано бўлғон нишони,
Такаббур бўлмаса миқдори дони.
Ўзининг нафсини ул билмаса пок,
Бўлиб қуллуқда айтса: «мо абаднок».
Агарчи бўлмаса фориғ ишидин,
Ўзин кам тутса ҳар мўмин кишидин.
Эшитмаса киши ҳеч «ман» деганин,
Ўзи ҳам билмаса фони эканин.
Ўзи айтса: «фано бўлдум»— эмасдур!
Фано бўлғон киши ҳаргиз демасдур.
Ўзининг бошини сотса ўзи қул,
Қачон оқил киши бергай анга пул.
Агар рў берса ҳам баъзи макошиф,
Инонмасдур анга ҳеч марди ориф.
Агар кўрган билан ўздин кетибдур,
«Етибсан» деб ани шайтон етибдур.
Бу кунни туш била туш қилма, эй хом,
Баён қилмоқ била қолғонини шом.
Агар кам бўлса кўрмакдин махофат,
Етар ахшом сабо бу тушдин офат.
Ўзин айғон киши албаттадур хом,
Валоят тахтига босқон эмас гом.
Агарчи ҳар кеча кўк бўлса тавфи,
Бурунғидин зиёда бўлса хавфи.
Мабодо ғиррайи тушса кўнгулға,
Бу ғирра бошласа офатли йўлға.
Бўлур ҳолатлик эр албатта хомуш,
Агар етмаса май ҳеч қилмағай жўш.
Кўгармас ун валоятлик хирадманд,
Садо чиқмас у найдин боғласа қанд.
Демас ҳар кимга асрори ҳақойиқ,
Агар топилса ганж, ихфоси лойиқ.
Киши учқон билан сўии самовот,
Таварруь қилмайин бўлмас камолот.
Валий улдур, чиқорса мосивони,
Ҳаводиндур талаб қилмоқ ҳавони.
Набий табъиййатидур риштаи ҳуб,
Вараъ қилмоқ камолоту тақарруб.
Агар филдек эрур манҳий ва гар қил,
Вараъ асҳоби айтурлар: «Ҳазар қил
Агарчи кўп эрур жуду сужуди,
Кўринмас заррача ориф вужуди.
Агарчи зоҳиру ботин деса дарс,
Сақар олдида турғондек қилур тарс.
Анингдек ҳодий амрин қўйма зинҳор,
Шайотин шатталар айрилсанг, эй ёр.
Набининг амриға қилсанг итоат,
Саодатдур, саодатдур, саодат.
Гадойи кўчайи даргоҳи бўлсанг,
Умид ул, мулки дилни шоҳи бўлсанг.
Киши қилса хилофи ҳукми шаръий,
Ани жинни дегил ё марди саръий.
Агар сув устида юрса ўшал кас,
Дегил: «Чандон бўлур сув устида хас».
Ҳавоға учса гар монанди жиндур,
Ани ҳодий дема, шайтони диндур.
Кўран ортиқ эмасдур, кўрмаган кам,
Ким атқо бўлса, индаллоҳ ул акрам.
Керак тобеъға матбуъи мукаммил,
Улуғ тандин бўлур пайдо улуғ зилл.
Керак кўп толиб ичра бир неку рой
Ёрутмас мунча юлдуз бўлмаса ой.
Улув ҳиммат йигигларга керак пир,
Камонсиз учмагай кўб бўлса ҳам тир.
Ўшал жундики ҳарб олатин осар,
Агар бо сар юруса, ёвни босар.
Соғалтур телбани пири забардаст,
Қуюннинг шўришин дарё этар паст.
Тушиб шоҳ илгина бози қочар боз,
Бўлур зоғларга бози, эй сарафроз.
Бу таърифларга содиқ бўлса пиринг,
Ва лекин бўлмаса равшан замиринг.
Эрур нуқсон ўзингдин кўрма андин,
Бўлур албатта саъй «пирман» дегандин.
Пиринг фармонидин қилсанг тахаллуф
Тасассуфдур, таассуфдур, таассуф.

Комментариев нет:

Отправить комментарий