Кел, э соқий, икавлон айлали шурб,
Ўшал шурбе ки халқ андин топар қурб.
Шаробе бер, ки дил андин бўлур соҳв,
Қилур бир муддаодин ўзгани маҳв.
Агар Фағфури Чиндур, Қайсари Рум,
Муҳаббат аҳлини олдида маъдум.
Мухаббат жомидин топса киши бақр,
На қилсун мулки моли Мовароуннаҳр.
Кўнгил мулкига бир олий сифатдур,
Муҳаббат ганжи боғи маърифатдур.
Ризойи ҳазрати Маъбуд ўшанда,
Жамиъи истаган мақсуд ўшанда.
Анингдек мулкни султони бўлсанг,
На ҳожат ер юзини хони бўлсанг.
Агар хардалча бўлса меҳри ағёр,
Бўлур ботин кўзинг маҳжуби асрор.
Нечукким заррача хас тушса кўзга,
Қилур албатта кўрмакликни ўзга.
Ўшал шурбе ки халқ андин топар қурб.
Шаробе бер, ки дил андин бўлур соҳв,
Қилур бир муддаодин ўзгани маҳв.
Агар Фағфури Чиндур, Қайсари Рум,
Муҳаббат аҳлини олдида маъдум.
Мухаббат жомидин топса киши бақр,
На қилсун мулки моли Мовароуннаҳр.
Кўнгил мулкига бир олий сифатдур,
Муҳаббат ганжи боғи маърифатдур.
Ризойи ҳазрати Маъбуд ўшанда,
Жамиъи истаган мақсуд ўшанда.
Анингдек мулкни султони бўлсанг,
На ҳожат ер юзини хони бўлсанг.
Агар хардалча бўлса меҳри ағёр,
Бўлур ботин кўзинг маҳжуби асрор.
Нечукким заррача хас тушса кўзга,
Қилур албатта кўрмакликни ўзга.
Комментариев нет:
Отправить комментарий