четверг, 18 февраля 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ҲИКОЯТИ ШАЙХ ИМОМ БАСРИЙ


Имоми аҳли суннат Шайх Басрий,
Умид улдурки жаннат бўлса қасри.
Анинг бор арди бир омий муриди,
Ва лекин танда эрди кашфу дуди.


Муриди келмади бир неча айём,
Ўзи топди ани ул шайхи ислом.
Деди ул омини қилмоқ учун ол:
«Манга асроринг айғил, эй неку ҳол»
Деди: «Ҳар гаҳки хуфтон келса қарши,
Етарман лаҳзада айвони Арши.
Малоикдек бўлиб Арш ичра мумтоз,
Худо бирлан узун шаб айтаман роз».
Деди: «Борсанг ўшал манзилға чун бод,
Бу мискин отини ҳам айлагил ёд».
Яна кечаки ул манзилга етди,
«Ҳасан» отин тилиға жорий этди.
Бузулғон кўрди жойи дилкушойин,
Нажосатхонаеда кўрди жойин.
Яқин билди, муни шайтон қилиб кайд,
Қилур эркан ани ҳар кечаси сайд.
Инобат қилди бориб, қайта бошдин,
Муяссар қилди илм отлиғ қуёшдин.
Бузар ботилни туз олимни оти,
Факайф, ул ерда ҳозир бўлса зоти?!
Ариғ илму амалдур, раҳбари ҳол,
Бу икки бол билан учқон ичар бол.
Агар бўлмаса илминг, эй сабук сайр,
Билур болинг ваболинг барчаси хайр.
Агар билсанг неку афъоли баддин,
Наъувзу биллаҳ, андоғ мўьтақаддин.

Комментариев нет:

Отправить комментарий