Кел э оқил, буюрсанг ақлингишга,
Ўзингдин кетмагил доно демишга.
Агар боло чиқиб, кетсанг ўзунгдин,
Йиқилғойсан тойиб ерга юзингдин.
Ўзин доно тутиб, кибр айламоқдин,
На чобуклар йиқилдилар оёқдин.
Агарчи ҳар кеча дил махзанина,
Боқарсан кўгх туриб, кўбтурма сийна.
Агар чандики бўлсанг қутби аброр,
Дегил: «не донишим, не дон ишим бор!»
Ниҳоли меҳнатинг берсун десанг бар,
Ризойи Ҳақ учун илм эт муяссар.
Агар ёғингда бўлса гил риёси,
Қачон бўлгай чироғингни зиёси?!
Агар қоли риёдин холи эрмас,
Ҳақиқат ул кишининг ҳоли эрмас.
Ўқур бўлсанг, ўқ ур нафсинг кўзина,
Қара чин кўз била Мусҳаф юзина.
Муҳаққақ олим улдур одил ўлса,
На кўб жо дил югуртиб, жодил ўлса.
Жадалдин қол, ки қил устиндадир қол,
Йиқитсанг ё йиқилсангдур забун ҳол.
Вужудинг уқбаси эрмас алоша,
Тал оша келган ўлтурмас талоша.
Ўқурдиндур ғараз Тангри ризоси,
На ул илмеки бўлғай халқ изоси?!
Ёниб келганда меҳнат шамъи, эй ёр,
Ёниб тутма ҳаво бодиға зинҳор.
Замона халқи аксар толиби қадр,
Бўлай деб садри мажлис, қон қилур садр.
Ўқубдурсан агар холис маъони,
Юрак қони билан осори қани?
Агар қилдииг муяссар илм ишидин,
Оёғинг босма эгри кўр кишидин.
Билиб ўз душманинг қилмадинг ҳарб,
Кўриб ўгқа ўзинг солмоқ, нечук зарб?
Мувофиқ илмига қилса ишини,
Дегил арбоби илм андоғ кишини.
Таварруъ шаҳрида, эй марди корий,
Керақдур албатта қори вақори.
Ўзингдин кетмагил доно демишга.
Агар боло чиқиб, кетсанг ўзунгдин,
Йиқилғойсан тойиб ерга юзингдин.
Ўзин доно тутиб, кибр айламоқдин,
На чобуклар йиқилдилар оёқдин.
Агарчи ҳар кеча дил махзанина,
Боқарсан кўгх туриб, кўбтурма сийна.
Агар чандики бўлсанг қутби аброр,
Дегил: «не донишим, не дон ишим бор!»
Ниҳоли меҳнатинг берсун десанг бар,
Ризойи Ҳақ учун илм эт муяссар.
Агар ёғингда бўлса гил риёси,
Қачон бўлгай чироғингни зиёси?!
Агар қоли риёдин холи эрмас,
Ҳақиқат ул кишининг ҳоли эрмас.
Ўқур бўлсанг, ўқ ур нафсинг кўзина,
Қара чин кўз била Мусҳаф юзина.
Муҳаққақ олим улдур одил ўлса,
На кўб жо дил югуртиб, жодил ўлса.
Жадалдин қол, ки қил устиндадир қол,
Йиқитсанг ё йиқилсангдур забун ҳол.
Вужудинг уқбаси эрмас алоша,
Тал оша келган ўлтурмас талоша.
Ўқурдиндур ғараз Тангри ризоси,
На ул илмеки бўлғай халқ изоси?!
Ёниб келганда меҳнат шамъи, эй ёр,
Ёниб тутма ҳаво бодиға зинҳор.
Замона халқи аксар толиби қадр,
Бўлай деб садри мажлис, қон қилур садр.
Ўқубдурсан агар холис маъони,
Юрак қони билан осори қани?
Агар қилдииг муяссар илм ишидин,
Оёғинг босма эгри кўр кишидин.
Билиб ўз душманинг қилмадинг ҳарб,
Кўриб ўгқа ўзинг солмоқ, нечук зарб?
Мувофиқ илмига қилса ишини,
Дегил арбоби илм андоғ кишини.
Таварруъ шаҳрида, эй марди корий,
Керақдур албатта қори вақори.
Комментариев нет:
Отправить комментарий