Битибдур «Жомиъи Мишкот» ичинда,
Набийдин сўрди бир сўрғувчи банда:
«Ёмонларнинг ёмони қайси инсон?»
Жавобин бермади анга ўшал он.
Уч айғон сўнг жавобин берди они:
«Ёмон олим ёмонларнинг ёмони!»
Тақи айди ўшал ҳамрози маҳбуб:
«Эрур хўбнинг хўби ҳам олими хўб!»
Деди Пайғамбари оламға ҳодий:
«Эрур дўзахда бир шиддатли ВОдий.
Ўшал водийни «Жуббул —ҳузн» атоди,
Риёлик қорилар жойи у водий.
Жаҳаннам кунда тўрт юз қатла андин,
Паноҳ истар Худойи Зул—минандин».
Худовандо, йироғ этгил. риёдин,
Айирма сидқу ихлосу зиёдин.
Комментариев нет:
Отправить комментарий