Кел, э озода, бўл ҳиммат билан ёр,
Тамаъ зиндониға бўлма гирифтор.
Бир игна бўлмаса дунё ишидин,
Ур истиғно, тамаъ қилма кишидин.
Худойинг ҳар на берса, қил қаноат,
Юракни қилма миннатдин жароҳат.
Югурсанг кунда бир кавдий учун чанд.
Бухоро ўлкасидин то Самарқанд.
Бадахшондин кўтарсанг юз сори тош,
Баҳоси Балх ичинда бўлса бир мош.
Агар боши билан чоҳ қазса банда,
Кўзининг ёшича сув тобса анда.
Агар қозса ариғ, киприк била мард,
Анга бир хўшае жў қилса Парвард.
Бу меҳнат бирла тобсанг парчаи нон,
Кишини миннатидин улдур осон.
Қидирғон бирла ризқинг қидри тошмас,
Кетар қадринг, қадардин ҳаргиз ошмас.
Таваккул ганжидин, эй юз ўтиргон,
Буюрганга мухолифдур бу юргон.
Ола бўлгон ола юргондин ортиқ,
Кўмулган термулиб тургондин ортиқ.
Агар тош чайнаса элдин чиқиб тош,
Кишига эгмагай ҳимматли қул бош.
Тамаъ нониға лаб очғунча, ўл оч,
Минан ўгидин учқундек бўлиб қоч.
Агар қорни бирор тўймаса қарни,
Кишига аймағай эр банда сирни.
Тамаълик сийладин беқдур силинган,
Тилангандин эрур осон тилинган.
Тамаъ қилма топарга зар нигорин,
Бу зар меҳри бузар диннинг ҳисорин.
Кишини матлаби сийм бўлса ё зар,
Халилнинг отаси ҳам бўлса Озар.
Мусоҳиб билмагил дунё хасимин,
Насими маърифат иста, на сиймин.
Эмаклаб тушса, кетса эт била пўст,
Тамаъ қилма кишидин тўша, эй дўст.
Ғараз дунё бўлуб, эй одамизод,
Азиз умрингни ҳаргиз қилма барбод.
Кишининг хизматида боғласанг қўл,
Жиловида югурсанг бир қадам йўл.
Бу юрмакдин фано кечганинг ортиқ,
Бу неъматдин «заққум» ичганинг.ортиқ.
Ва лекин тегса хос эрнинг жилови,
Саодатдур, дилинг дардиға дови.
Анингдек эрни даргаҳинда қиш —ёз,
Азиз умрингни ўгкарсанг эрур оз.
Ўшал эрнинг эриким бериёдур,
Қадам туфроғи кўзга тўгиёдур.
Анингдек бандани бўлсанг гадоси,
На давлатдур, Худойимнинг ризоси.
Анинг бир донасидур хирмани зар,
Дами сувдур ул эрдин мушку анбар.
Саодатлик мурид ул Ҳақ раҳинда,
Бўлур йўлбошчисининг даргаҳинда.
На расво пир эрур нафси учун хор,
Муриди эшикида юрса ул зор.
Ҳаё йўқ, шарм йўқ ҳаргиз аларда,
Битиклик ҳодийлардин нусхаларда.
Кеча — кундузга кимнинг қути етса,
Ҳаром эрмиш ўзини сойил этса.
Набий айди, Қиемат бўлса, эй дўст'
Тамаъгирни юзида бўлмағай пўст.
Билай десанг бу сўзни, иста-«Мишкот»
Тамаъ бирла кечирғон ҳайф авқот!
Комментариев нет:
Отправить комментарий