суббота, 6 февраля 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР
РОҲИМ
«Сано лил холиқи ғаброву афлок»,
Яратди қатраедин гавҳари пок.

Самовот уйини тутди муаллақ,
Жаҳона ҳукмини кўрсатди мутлақ.
Қилиб ғабро мадорин зиммаи ҳут,
Бани Одамға андин қисм этар қут.
Падид этди жаҳон ичра фавосил,
Қилур ҳар фасл турлук нашъа ҳосил.
Ажаб сунъу, ажаб аҳкоми тақдир,
Қилур бир қурсдин олам кўзин сер.
Ирода қилса ул Ҳаййу тавоно,
Қилур бир лаҳзада билмасни доно.
Сафий туфроғин этгач, жон ила жисм,
Нечук ки айлади донойи ҳар исм.
Халос этса бировни Раббуд афлок,
Қолур тоғ остида, андин чиқар пок.
Нечукки тутди тўфон дашту тоғи,
Ва лекин бўлмади ҳўл Нуҳ оёғи.
Халиллулоҳ учун ёндирдилар нор,
Қадам қўймай ўшал ўт бўлди гулзор.
Ғазаб ел одиларни қилди нобуд,
Эди ул ел насийми тобеи Ҳуд.
Балиқ қорнида бир соҳиб каромат,
Чила ўлтирди ю, чиқти саломат.
Агар амр этса кимни Фориқул фарқ,
Келур бир лаҳзада ғарб устидин шарқ.
Нечукким дўстини Султони кавнайн,
Етурди соатеда қоба қавсайн.
Агар ҳар кимга берса иззу имдод,
Келур хизматга жинну одамизод.

Комментариев нет:

Отправить комментарий