суббота, 6 февраля 2016 г.

"САБОЛТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ИЙМОННИНГ БАЁНИ


Худодин ҳар на келса, рост билдинг,
Тилинг бирла яна иқрор қилдинг.


Мусулмонлиғ йўлида булдир иймон,
Муни билмас киши Тонгла пушаймон.
Яқин билгилки, иймон бўлмағай кам,
Эрур бирдек, зиёда бўлмағай ҳам.
Бу сўздур аҳли суннатни тариқи,
Жадал этди бу сўзда ҳар фариқи.
Бўлур аммо амал зойиду нуқсон,
Топар яхши амалдин ужра инсон.
Амал айланг ва лекин аймоғайсиз:
«Амалдин дохили жаннат бўлурмиз».
Ани амрин дилу жонинг била ол,
Амал қил ҳам Ўзининг фазлина сол.
Насиб этса биҳишт Ўз фазлидин бил,
Амалга иттико қилмай амал қил.
Ғараз улким, амалга бўлма мағрур,
Амал қилғил, амалга банда маъмур.
Амал қилмоқдин ахди истифода
Дедилар: «Нури иймондур зиёда».
Ва гар на бўлмас иймон зойиду кам,
Ақида булдур, эй фарзанди одам.
Амалнинг нафъи ҳам иймон биландур,
Қачон ёлғуз амал қилғон биландур.
Наъувзу биллаҳ, иймонсиз кишини
Қабул этмас Худойим ҳеч ишини.
Агарчи яхшилар аъмолин этса,
Тасаддуқ ер юзини молин этса.
Риёзат бирла бўлса эртаю кеч
Ўшалким сидқи иўқтур - қилгани ҳеч.
Бўлур дўзах ани охир макони,
Қутулмас ҳаргиз андин жисму жони.
Агар иймон насиб этса кишиға,
Берур ужра ани хўб қилмишиға.
Агар чанди кабоир қилса беҳад
Тамуғда қолмас иймонлиғ муаббад.
Илохи, осиймиз, бечорадурмиз,
Ҳавойи нафс ила оворадурмиз.
Қўноқмиз бир кеча дунёйи ҳеча,
На ишлар кечадур биздин бу кеча?!
Бу тунда тут бутун иймонимизни,
Сабоҳ қутқор тутундин жонимизни.
Кўнгил сандуқина бир бебадал дур
Ўзинг рост айлагил, ё Кошифаз Зур.
Ўшал дур қасдина шайтони бадбахт
Тушубдур кўп ҳавохоҳи билан сахт.
Агар бўлсанг мани ҳолимга ҳомий,
Тўзар кулдек адувларни тамоми.
Агар Сен сақласанг раҳмат йўлидин,
Адув қул келса, на келгай қўлидин.
Яна иймонда айди аҳли таҳқиқ:
«Худодиндур ҳидоят бирла тавфиқ».
Худонинг феъли ул махлуқ эмасдур,
Киши ҳаргиз ани махлуқ демасдур.
Дедилар маърифат бирла ул иқрор
Ўшалким бандасини феълида бор.
Нечукким бандани халқ этти Мавли,
Тақи махлуқ эрур феъли ва қавли.
Эрур бир маънида иймону ислом,
Буни билса керак, ҳар хосу ҳар ом.
Аимма қавлини берк ушла зинҳор,
Жадални нафъи йўқ бўлса, на даркор.

Комментариев нет:

Отправить комментарий