суббота, 6 февраля 2016 г.

"САБОЛТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ФАРИШТАЛАРНИНГ БАЁНИ


Малоикким эрурлар олами ғайб,
Ҳама Ҳақ бандасидур бешаку райб.


Алар фориғ эрур ичмак емакдин,
Ёмон қилмоқ, қабоҳат сўз демакдин.
Нисо эрмас аларнинг васфи, эр ҳам
Би ло шақват яратги Шоҳи олам.
Алар барча Худонинг тоатида,
Эмас ғофил алар ҳеч соатида.
Агарчи барчаси тоат сиришта,
Муқарраб баъзидин баъзи фаришта.
Мусулмонлар ўқур Қуръонки ҳоло,
Эрур барча каломи Ҳақ Таоло.
Тақи Пайғамбаримиздин бурун, бил,
Худовандим кутубки қилди нозил.
Юборди ҳар қаю пайғамбариға,
Ки иймон келтирибдурмиз бариға.
Бариси Ҳақ Таолонинг каломи,
Муни билса керак, ҳар хосу омий.
Каломи васфидур, эй одамизод,
Қилиб эрдим сифоти бобида ёд.

Комментариев нет:

Отправить комментарий