Имомат шарт бўлди ҳар диёра,
Ҳудуди шаръ, то турғай қарора.
Юрутгай, то шариатнинг қиёмин,
Тақи қилғай ёмонлар эҳтимомин.
Агар чанди ки султон бўлса фосиқ,
Буюрса иш шариатга мувофиқ.
Қилурмиз жону дил бирла итоат,
Ўзи бўлса агарчи беқаноат.
Эмасдур шарт, имом ул бўлса маъсум,
Қилибдур шарт, аммо шиъайи шум.
Мусулмон, оқилу болиғ, эр инсон —
Саботул-ожизин. Сўфи Оллоёр
www.ziyouz.com kutubxonasi 20
Имомат шарти бўлди, эй мусулмон.
Раводур иқтидо фожирға қилсанг,
Ҳадиси Мустафодур, яхши билсанг.
Ўқусанг яхшиларни кейнида лек,
Савоби беададдур, хислати нек.
Билурмиз барча масҳи мўзани ҳақ,
Нечукким қилди таъйин шоҳи асдақ.
Комментариев нет:
Отправить комментарий