суббота, 6 февраля 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ҲИКОЯТ


Муҳаммадким муҳаббат кони эрди,
Ҳабиби Ҳақ, расул султони эрди.


Кетар вақтида андоғ бўлди ҳоли,
Вузу айларга йўқ эрди мажоли.
Эшитти чун азоне бобашорат,
Деди: «Ё Оиша, қилдир таҳорат».
Таҳоратдин сўнг ул шоҳи улулазм,
Жамоатға борурға айлади жазм.
Қадам босмай туриб, кетти ўзидин,
Арақ сайлон эди гулдек юзидин.
Ўзига келди боз этди таҳорат,
Яна қўптики то топқай жамоат.
Қадам босмай туриб ул соҳиби роз,
Ўзидин кетти дармон йўқидин боз.
Анингдек Мустафо қўрқунчидин ул,
Вузу қилди ўзидин кетди уч йўл.
Нафас чиққунча, то қутлуғ танидин,
Хилоф этмади бир қил айғонидин.
Суюклик бандаси, то бўлса маҳрам,
Бўлур қўрқунчи ортуқ, ишрати кам.
Агарчи анбиё бешак омондур,
Муборак диллари хавф ила қондур.
Вале уммат агар ғавси замондур,
Эсон кетмоғи охир даргумондур.
Агар олам ёруса сан сабабдин,
Қуёшдек титра доим хавфи Рабдин.
Керак олий қадамни хавфи кўпроғ,
Бийик ердин йиқилғон қолмағай соғ.
Улуғ тутмас кичикдек мазҳабин кенг,
Тева тоймоғи эрмас қўй била тенг.
Таваҳҳумлик бўлур афъоли хўбнинг,
Сафарда хавфи кўброғ моли кўбнинг.
Таваҳҳумдин йироғ ғафлатли банда,
Кетар ғусса билан ғам ухлағонда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий