ДАРВИШЛИК БАЁНИ
Кел э дарвиш, агар дарвиш атондинг,
Тариқат аҳли нек андиш атондинг.
Ахар отинг хилофи бандаликдур,
Қиёмат кун нечук шармандаликдур.
Қурут от бирла ўтган ҳайф авқот,
Уёнғил, бўдма мағрури қуруқ от.
Қуруқ юрма, қуруқ дасти ажалда,
Солур ногоҳ гумон этмас маҳалда.
Ўзингдин кетма ихлоси авома,
Суюнма нома келмай яхши нома.
Киши рўда кириб гар юрса рўда,
Қачон восил бўлур дурри шуҳуда.
Сивони нафй эканин айлаб исбот,
Таваккул баҳрина бот, эй кўнгил бот.
На бўлғай, кирса қўлға дурри мақсуд,
Ва гар на сувда юргандин нечук суд?
Кўнгил Ҳақ файзина бўлсун десанг чок,
Ки аввал мартаба — ҳалқингнй қил пок!
Ема зарра ҳаром оғишта нондин,
Бўлур чоҳе нажас бир қатра қондин.
Агар ош манҳи бўлса, кўз юмуб ош,
Ва гар на тонгла қорнингдин чиқар тош.
Эрур хардалча манҳи заҳри қотил,
Қилур бир қатра май хум сувни ботил.
Саботул-ожизин. Сўфи Оллоёр
www.ziyouz.com kutubxonasi 74
Ҳаром оз бўлса ҳам кўбдур ёмони,
Самоний бўлса ҳам билгил самм они.
Битиклик «Ширъа»да, эй лобиси далқ,
Фаройиз аъзамидур покийи ҳалқ.
Қаю тоатки ул марзойи Рабдур,
Яқин бил, қуввати луқма сабабдур.
«Кифояи Шаъбий»да бул битилди,
Расулуллоҳ сўзидин нақл этилди:
«Ариғсиз луқма бирлан қилса тоат,
Қабул эрмас ўшал қилғон ибодат».
Худонинг манъини нафс истаганда,
Агар бир заррасин тарк этса банда.
Ибодатларки бўлғай инсу жиндин,
Бу айғон бандалик афзалдур андин.
Агар тарк этса зарра шубҳа, эй ёр,
Деди, юз ҳаждин ортйқ, эй неку кор.
«Рисолайи Абуллайс» ичра мазкур,
Набийдин қилди нақл ул маъдани нур:
«Либосида ҳаром оғишта бўлса,
Ўшал оғиштаси бир ришта бўлса.
Ўшал тўн бирла ўткарган намози,
Қабул эрмас» — деди ул баҳри розий.
Сиём ила агарчи ўтса кунлар,
Қиём ила кечурса барча тунлар.
Риёзат бирла ўткарсанг ба ҳар кайф,
Ариғ бўлмаса луқманг, меҳнатинг ҳайф
Маноҳий рангидин ошинг бўёғлиғ,
Бу ёғлиғ ош ила ҳайф у ёғлиғ.
Фаройиз аъзамин қилғон киши тарк,
Муҳаббат бўйини қайдин қилур дарк.
Отинг чиқти ибодат аҳли халқа,
Эгурдинг ҳалқа, шубҳа солма ҳалқа.
Кўнулсун тан десанг, зуҳд айла пеша,
Очилсун ич, десанг, пок ич ҳамиша.
Агар оғзингдадур боли ваболий,
егил улдур ҳамим, эй марди ҳолий.
Агар манҳий эмас бўлса баъидинг,
Бўлур кўп ваъдалик ийдинг ваъидинг.
Агар қилса киши лима валима,
Гирифтор ўлмағил ранжи алима.
Таомеки агар анда хатардур,
Яқин бил, лужжайи ўгдин батардур.
Агар бўлса ҳаром ул луқмаи шум,
Ани неъмат дема, де заҳри заққум.
Надур заққум, эрур таъзиби сахти,
Жаҳим остида битган бир дарахти.
Жамиъи заҳр ҳаргиз бўлмас андоғ,
Еганни қорни қайнар мис қозондоғ.
Ичининг бори пора —пора бўлғай,
Иложин топмағай, бечора бўлғай.
Илоҳо, кўнглумизни бегумон эт,
Ўшал шармандаликлардин омон эт.
Кел э дарвиш, агар дарвиш атондинг,
Тариқат аҳли нек андиш атондинг.
Ахар отинг хилофи бандаликдур,
Қиёмат кун нечук шармандаликдур.
Қурут от бирла ўтган ҳайф авқот,
Уёнғил, бўдма мағрури қуруқ от.
Қуруқ юрма, қуруқ дасти ажалда,
Солур ногоҳ гумон этмас маҳалда.
Ўзингдин кетма ихлоси авома,
Суюнма нома келмай яхши нома.
Киши рўда кириб гар юрса рўда,
Қачон восил бўлур дурри шуҳуда.
Сивони нафй эканин айлаб исбот,
Таваккул баҳрина бот, эй кўнгил бот.
На бўлғай, кирса қўлға дурри мақсуд,
Ва гар на сувда юргандин нечук суд?
Кўнгил Ҳақ файзина бўлсун десанг чок,
Ки аввал мартаба — ҳалқингнй қил пок!
Ема зарра ҳаром оғишта нондин,
Бўлур чоҳе нажас бир қатра қондин.
Агар ош манҳи бўлса, кўз юмуб ош,
Ва гар на тонгла қорнингдин чиқар тош.
Эрур хардалча манҳи заҳри қотил,
Қилур бир қатра май хум сувни ботил.
Саботул-ожизин. Сўфи Оллоёр
www.ziyouz.com kutubxonasi 74
Ҳаром оз бўлса ҳам кўбдур ёмони,
Самоний бўлса ҳам билгил самм они.
Битиклик «Ширъа»да, эй лобиси далқ,
Фаройиз аъзамидур покийи ҳалқ.
Қаю тоатки ул марзойи Рабдур,
Яқин бил, қуввати луқма сабабдур.
«Кифояи Шаъбий»да бул битилди,
Расулуллоҳ сўзидин нақл этилди:
«Ариғсиз луқма бирлан қилса тоат,
Қабул эрмас ўшал қилғон ибодат».
Худонинг манъини нафс истаганда,
Агар бир заррасин тарк этса банда.
Ибодатларки бўлғай инсу жиндин,
Бу айғон бандалик афзалдур андин.
Агар тарк этса зарра шубҳа, эй ёр,
Деди, юз ҳаждин ортйқ, эй неку кор.
«Рисолайи Абуллайс» ичра мазкур,
Набийдин қилди нақл ул маъдани нур:
«Либосида ҳаром оғишта бўлса,
Ўшал оғиштаси бир ришта бўлса.
Ўшал тўн бирла ўткарган намози,
Қабул эрмас» — деди ул баҳри розий.
Сиём ила агарчи ўтса кунлар,
Қиём ила кечурса барча тунлар.
Риёзат бирла ўткарсанг ба ҳар кайф,
Ариғ бўлмаса луқманг, меҳнатинг ҳайф
Маноҳий рангидин ошинг бўёғлиғ,
Бу ёғлиғ ош ила ҳайф у ёғлиғ.
Фаройиз аъзамин қилғон киши тарк,
Муҳаббат бўйини қайдин қилур дарк.
Отинг чиқти ибодат аҳли халқа,
Эгурдинг ҳалқа, шубҳа солма ҳалқа.
Кўнулсун тан десанг, зуҳд айла пеша,
Очилсун ич, десанг, пок ич ҳамиша.
Агар оғзингдадур боли ваболий,
егил улдур ҳамим, эй марди ҳолий.
Агар манҳий эмас бўлса баъидинг,
Бўлур кўп ваъдалик ийдинг ваъидинг.
Агар қилса киши лима валима,
Гирифтор ўлмағил ранжи алима.
Таомеки агар анда хатардур,
Яқин бил, лужжайи ўгдин батардур.
Агар бўлса ҳаром ул луқмаи шум,
Ани неъмат дема, де заҳри заққум.
Надур заққум, эрур таъзиби сахти,
Жаҳим остида битган бир дарахти.
Жамиъи заҳр ҳаргиз бўлмас андоғ,
Еганни қорни қайнар мис қозондоғ.
Ичининг бори пора —пора бўлғай,
Иложин топмағай, бечора бўлғай.
Илоҳо, кўнглумизни бегумон эт,
Ўшал шармандаликлардин омон эт.
Комментариев нет:
Отправить комментарий