воскресенье, 21 февраля 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН АБДУЛЛОҲ ИБН МУБОРАК ҲИКОЯТИ


Муборак ўғли бир кун озғишиб роҳ,
Ажойиб сувсағонда кўрди бир чоҳ.
Кечурди кўнглидан: топилди матлуб,
Агар далву расан бўлса эди хўб.


Ўшал дамда бир оҳу келди сувсаб,
Тошиб чиқди қудуқнинг оғзиға об.
Ул ичган сўнг ўшал шаҳ борди чаҳга,
Етар етмасда ул сув тушди таҳга.
Деди: «Ё Раб, берурсан оҳута об,
Манга бермассан, эй султони Ваҳҳоб
Нидо келди ўшал важҳи ҳасанға:
«Тилинг борди сани далву расанға.
Ўшал оҳуки кўрдинг чиқти барга,
Таваккул қилмади мандин дигарга».
Эшитиб бул нидони бўлди беҳуш,
Ичидин қулзуми завқ айлади жўш.
Муҳаббат жоми ҳўл қилди томоғин,
Тирикликда унутди сувсамоғин.
Эди аввалда ҳам эр атқиёда,
Юз онча ҳиммати бўлди зиёда.
Мане мискин таваккул бобида доғ,
Тушубдур ҳимматим кундин забунроғ.
Ҳамиша нафси зиштим мубталоси,
Манингдек борму ҳеч мўмин болоси?
Илоҳо, баҳри ҳимматдин қилиб сер,
Мане хунсоға эрлар нашъасин бер.
Эрурман ақли йўқ, идроки йўқ қул,
На тамкин бор, на ҳиммат, на таваккул
Гила боттим, гила қилмам кишидин,
Кўрарман барча ўз нафсим ишидин.
Бу мўминлар ичида бир баломан,
Бузуқ йўлдин чиқолмай мубталоман.
Бўлубман ғарқи баҳри изтироба,
Хароб ўлмиш тушуб нафси хар оба.
Эрур кўнглумда кўб рози ниҳони,
Юзум йўқдур туруб айтурға они.
Ўзунгсан Олимус сиррил хафиййот,
Муайяндур санга мажмуъи ҳолот.
Агар қайтармасанг ройим вародин,
Қутулмасман мунингдек можародин.
Агарчи сони йўқ бу қул гуноҳи,
Гирифтори ғазаб қилма, Илоҳи!

Комментариев нет:

Отправить комментарий