Эшитгил Аҳмади Ҳанбалга бир явм,
Деди бир бева зан: «Эй ҳодийи қавм!
Чироғим йўқтур асло, эй улуғ нарх,
Ўгурур эрдим ой ёруғида чарх.
фуру кетти жаҳон айвонидин моҳ,
Халифа ўтти машъал бирла ногоҳ.
Ани равшанлиғида чусту чолок,
Ўгурдим бир —ики йўл чархим, эй пок.
Манга ул риштам, эй қутби замона,
Жавоб айғил, ҳалол ўлғайму яна?»
Имом айди: «Бу ғафлат оламинда,
Нечук зансан мунингдек дин ғаминда?»
Заифа, айди: «Эй мақбули.вофий,
Манинг ҳамзодим эрди Бишри Хофий».
Эшитти Бишр отин, кўздин тўкиб об,
Деди: «Сизга раво йўқ, эй дурри ноб!»
Анингдек маръанинг туфроғи, эй меҳ,
Бизингдек юз минг эрнинг қонидин беҳ.
Дариғо, эр отин булғаб юрибмиз,
Имома бир абас чулғаб юрибмиз.
Лачак ортуқ бизинг дасторимиздин,
Эранлар ор этар кирдоримиздин.
Ҳавас бозорида, эй майли кўп нафс,
Емак бирла қилибсан гарданинг ғафс.
Санга суд айламас бу жисми варминг,
Қилиб шар минг, бирор келмасму
шарминг?!
Бўлуб шармандалик дарёсига ғарқ,
Ёмону яхшини фарқ этмаган фарқ.
Комментариев нет:
Отправить комментарий