Кел э обид, ўзингни айлағил хок,
Ҳарому шубхадин қалқингни қил пок.
Очуқ қўллик, кувдода юзли бўлғил,
Мурувватлик, мулойим сўзли бўлғил.
Бу хислатлар мувофиқ бўлса санда,
Умид улким Худойим деса банда.
Мусулмон ўғлида бўлса сучук тил,
Олиб келса бўлур бир қил била фил.
Сучук лафзи билан Мўре хирадманд,
Солур зўр аждоқони оғзиға банд.
Сучук тил бўлса қайси мухтарамға,
Солур кўкдакини зери қадамға.
Сучук лафзи билан бехарбу безарб,
Бировни келтирурлар шарқдин ғарб.
Эранлар олмайин бир игна қўлға,
Солурлар неча гумроҳларни йўлға.
Сучук тилдир ажаб ганжи муаззам,
Ато қилғон билан хеч бўлмагай кам.
Дема харфики бўлса бемаъоний,
Агар тил зақарлик бўлса, тил ани.
Калиди ганжи маъниким забондур,
Анга бир нуқта кўб бўлса зиёндур!
Қилур қатгиғ такаллум ўнг ишинг чап,
Сўзинг тиклаб, кўнгил бузғунча тик лаб.
Агар сўз жона пайдо қилмаса сўз,
Ани сўз демагил, э мажлис афрўз.
Агар тутсанг улуғларнинг ишини,
Набот эт тил, на бот оғрит кишини.
Совуқ айғунча, эй халқи замона,
Забона хавфидин мухр эт забона.
Чу Нўъмон мухрида бул эрди мактуб:
«Қулил — хойра ва илло фаскут», эй хўб.
Совуғ сўздин бўлур иймон қоронғу,
Зарардин ўзга йўқтур, нафъи борму?
Ба ҳар жойе тилингни сақла зинқор,
Киши тилнинг ёмонидин бўлур хор.
Ёмон тил гохи сарғайтур юзингни,
Тубан бошингни, телмуртур кўзингни.
Ёмон тил икки оламда зарардур,
Гахе исён, гақе хавфу хатардур.
Ёмон тил шумлиғи ки жонға урғай,
Гаҳе жондин ўтуб, иймонға урғай.
Мусулмон ўғлиға яхши қилиқ қил,
Тилингни хуш, чиройингни илиқ қил.
Оғиздин соч, еринда дурри маъни,
Агар бўлмаса хомуш айла яъни.
Агар бўлмаса санда сўзга етмак,
На давлатдур сукут этмак, эшитмак.
Эшит, аммо қаю сўз бўлса беҳроқ,
Қулоғинга ани ҳалқа қилиб тоқ.
Қулоқ, кўздин, қўлунгдин, поларингдин,
Сўрар тонгла тамом аъзоларингдин.
Эшитсанг нафъи йўқ сўз, эй неку зот,
Ани ҳам гўша олма, гўша чиқ ёт.
Киши санчиқ сўз айтса, сан чиқ андин,
Ёмондин қоч, ёмондин қоч, ёмондин.
Ҳарому шубхадин қалқингни қил пок.
Очуқ қўллик, кувдода юзли бўлғил,
Мурувватлик, мулойим сўзли бўлғил.
Бу хислатлар мувофиқ бўлса санда,
Умид улким Худойим деса банда.
Мусулмон ўғлида бўлса сучук тил,
Олиб келса бўлур бир қил била фил.
Сучук лафзи билан Мўре хирадманд,
Солур зўр аждоқони оғзиға банд.
Сучук тил бўлса қайси мухтарамға,
Солур кўкдакини зери қадамға.
Сучук лафзи билан бехарбу безарб,
Бировни келтирурлар шарқдин ғарб.
Эранлар олмайин бир игна қўлға,
Солурлар неча гумроҳларни йўлға.
Сучук тилдир ажаб ганжи муаззам,
Ато қилғон билан хеч бўлмагай кам.
Дема харфики бўлса бемаъоний,
Агар тил зақарлик бўлса, тил ани.
Калиди ганжи маъниким забондур,
Анга бир нуқта кўб бўлса зиёндур!
Қилур қатгиғ такаллум ўнг ишинг чап,
Сўзинг тиклаб, кўнгил бузғунча тик лаб.
Агар сўз жона пайдо қилмаса сўз,
Ани сўз демагил, э мажлис афрўз.
Агар тутсанг улуғларнинг ишини,
Набот эт тил, на бот оғрит кишини.
Совуқ айғунча, эй халқи замона,
Забона хавфидин мухр эт забона.
Чу Нўъмон мухрида бул эрди мактуб:
«Қулил — хойра ва илло фаскут», эй хўб.
Совуғ сўздин бўлур иймон қоронғу,
Зарардин ўзга йўқтур, нафъи борму?
Ба ҳар жойе тилингни сақла зинқор,
Киши тилнинг ёмонидин бўлур хор.
Ёмон тил гохи сарғайтур юзингни,
Тубан бошингни, телмуртур кўзингни.
Ёмон тил икки оламда зарардур,
Гахе исён, гақе хавфу хатардур.
Ёмон тил шумлиғи ки жонға урғай,
Гаҳе жондин ўтуб, иймонға урғай.
Мусулмон ўғлиға яхши қилиқ қил,
Тилингни хуш, чиройингни илиқ қил.
Оғиздин соч, еринда дурри маъни,
Агар бўлмаса хомуш айла яъни.
Агар бўлмаса санда сўзга етмак,
На давлатдур сукут этмак, эшитмак.
Эшит, аммо қаю сўз бўлса беҳроқ,
Қулоғинга ани ҳалқа қилиб тоқ.
Қулоқ, кўздин, қўлунгдин, поларингдин,
Сўрар тонгла тамом аъзоларингдин.
Эшитсанг нафъи йўқ сўз, эй неку зот,
Ани ҳам гўша олма, гўша чиқ ёт.
Киши санчиқ сўз айтса, сан чиқ андин,
Ёмондин қоч, ёмондин қоч, ёмондин.
Комментариев нет:
Отправить комментарий