Кел э солик, ўзингни йўлга солдинг,
Улуғ ҳиммат асосин қўлға олдинг.
Агар қолмай десанг кирган йўлингдин,
Тажарруд давлатин берма қўлингдин.
Кейинга боқмагудек бўлса банда,
Етар мақсудиға тез излаганда.
Агар боқсанг кейин бу тоғу чўлда,
Мабода қолмағайсан ўрта йўлда.
Машаққат бўлмаса сунғон бўйинда,
Беҳ андин бўлғони ернинг қуйинда.
Ибодат банданинг манзури бўлса,
Беҳ ул эрдинки, уйда ҳури бўлса.
Ва лекин этмаса шаҳват жудолиғ,
Кўнгилға тушса қасди кадхудолиғ.
Диёнат истагудекни талаб қил,
Агар топилмаса, кунжида хаб қил.
Агар зангий бачадур, кўзлари кўр,
У ким, мастура бўлса, бил ани ҳур.
Агар чанди ки бўлса бандазода,
Ани соҳиб насабдин кўр зиёда.
Тилининг узуни — шарму ҳаёси,
Юзининг оқидур— эрнинг ризоси
Ўшал хотунки номаҳрам назардур,
Агар шамсу қамардур — мочахардур
Агар чандики бузрукзодадур ўл,
Яқин бил, тўрт оёқлик модадур ул.
Ўшал хотунки ёшурмас юзини,
Ки номаҳрамға кўрсатур ўзини.
Ани ман этмас эрдур беҳамиййат,
«Хулоса»да эрур мундоғ савиийат.
Боғайрат эр эрур, рози қазоға,
Юбормас аҳлини тўйу азоға.
Бўлур рози қора ерга тиқарға,
Қачон рози бўлур уйдин чиқарға.
Ғараз, эй бандалар, нозир бўлунглар,
Ёмон йўл фирқаға ҳозир бўлунглар.
Бани Одамда бордур бир фариқа,
Тутарлар ўзларин аҳли тариқа.
Алар шаръи Набийнинг душманидур,
Аларнинг оти яъни «равшаний»дур.
Алар ўзлариға ориф қўииб от,
Ўқурлар омийларға яхши абёт.
Ва лекин айтишур беҳуда маъни,
Ўзининг йўлиға солмоққа яъни.
Аларда бўлмағай ҳеч яхши ниййат,
Аёлу аҳлида бўлмас ҳамиййат.
Жамиъи жониворлар тушса кўзга,
Ҳамиййатлик бўлур тўнғиздин ўзга.
Аларнинг феълидур тўнғузға ўхшаш,
Шариат мункиридур, оғзиға тош.
Аларнинг феълини ким яхши билди,
Бўлиб кофир, ёнар ўтға йиқилди.
Бўлибдур ҳам тақи бир фирқа пайдо,
Оти мўмин вале нафсига шайдо.
Йиғарлар порайи бўини йўғонни,
Солурлар ўртаға қизу жувонни.
Агарчи «равшаний» эрмас, бу авбош,
Вале бу иш шариат ҳукмидин тош.
Битибдур Бул Ҳасан ул яхши банда,
Китоби «Танбиҳуз — золин» ичинда.
Бу айғон фирқаким золлу музиллдур,
Шариат аҳли бу элдин хижилдур.
Инонсун деб тақи бир неча беақл,
Қилурлар Хожа Аҳмаддин муни нақл.
Худонинг дўсти бўлса Хожа Аҳмад,
Қилурму ҳеч мунингдек бидъати бад.
Шариатда эди ул офитобе,
Қолибдур бизга ул эрдин китобе.
Ўшал султон битибдур балки анда,
Чиқар мундоғ фариқ охир замонда. »
Анингдек фирқа малъуни Худодур,
Аларнинг феъли суннатдин жудодур.
Бу ишлар бешаку райб, эй мусулмон,
Ўшал қутби замонға эрди ёлғон.
Қаю эрдинки, нақл этса бу ишни,
Инонманг зинҳор андоғ демишни.
Валий бўлса улуғ йўлдин тоярму,
Хилофи шаръи Пайғамбар этарму?
Анинг шаънинда ёлғондур бу афъол,
Агар чин бўлса, эрмас соҳиби ҳол
Улуғ ҳиммат асосин қўлға олдинг.
Агар қолмай десанг кирган йўлингдин,
Тажарруд давлатин берма қўлингдин.
Кейинга боқмагудек бўлса банда,
Етар мақсудиға тез излаганда.
Агар боқсанг кейин бу тоғу чўлда,
Мабода қолмағайсан ўрта йўлда.
Машаққат бўлмаса сунғон бўйинда,
Беҳ андин бўлғони ернинг қуйинда.
Ибодат банданинг манзури бўлса,
Беҳ ул эрдинки, уйда ҳури бўлса.
Ва лекин этмаса шаҳват жудолиғ,
Кўнгилға тушса қасди кадхудолиғ.
Диёнат истагудекни талаб қил,
Агар топилмаса, кунжида хаб қил.
Агар зангий бачадур, кўзлари кўр,
У ким, мастура бўлса, бил ани ҳур.
Агар чанди ки бўлса бандазода,
Ани соҳиб насабдин кўр зиёда.
Тилининг узуни — шарму ҳаёси,
Юзининг оқидур— эрнинг ризоси
Ўшал хотунки номаҳрам назардур,
Агар шамсу қамардур — мочахардур
Агар чандики бузрукзодадур ўл,
Яқин бил, тўрт оёқлик модадур ул.
Ўшал хотунки ёшурмас юзини,
Ки номаҳрамға кўрсатур ўзини.
Ани ман этмас эрдур беҳамиййат,
«Хулоса»да эрур мундоғ савиийат.
Боғайрат эр эрур, рози қазоға,
Юбормас аҳлини тўйу азоға.
Бўлур рози қора ерга тиқарға,
Қачон рози бўлур уйдин чиқарға.
Ғараз, эй бандалар, нозир бўлунглар,
Ёмон йўл фирқаға ҳозир бўлунглар.
Бани Одамда бордур бир фариқа,
Тутарлар ўзларин аҳли тариқа.
Алар шаръи Набийнинг душманидур,
Аларнинг оти яъни «равшаний»дур.
Алар ўзлариға ориф қўииб от,
Ўқурлар омийларға яхши абёт.
Ва лекин айтишур беҳуда маъни,
Ўзининг йўлиға солмоққа яъни.
Аларда бўлмағай ҳеч яхши ниййат,
Аёлу аҳлида бўлмас ҳамиййат.
Жамиъи жониворлар тушса кўзга,
Ҳамиййатлик бўлур тўнғиздин ўзга.
Аларнинг феълидур тўнғузға ўхшаш,
Шариат мункиридур, оғзиға тош.
Аларнинг феълини ким яхши билди,
Бўлиб кофир, ёнар ўтға йиқилди.
Бўлибдур ҳам тақи бир фирқа пайдо,
Оти мўмин вале нафсига шайдо.
Йиғарлар порайи бўини йўғонни,
Солурлар ўртаға қизу жувонни.
Агарчи «равшаний» эрмас, бу авбош,
Вале бу иш шариат ҳукмидин тош.
Битибдур Бул Ҳасан ул яхши банда,
Китоби «Танбиҳуз — золин» ичинда.
Бу айғон фирқаким золлу музиллдур,
Шариат аҳли бу элдин хижилдур.
Инонсун деб тақи бир неча беақл,
Қилурлар Хожа Аҳмаддин муни нақл.
Худонинг дўсти бўлса Хожа Аҳмад,
Қилурму ҳеч мунингдек бидъати бад.
Шариатда эди ул офитобе,
Қолибдур бизга ул эрдин китобе.
Ўшал султон битибдур балки анда,
Чиқар мундоғ фариқ охир замонда. »
Анингдек фирқа малъуни Худодур,
Аларнинг феъли суннатдин жудодур.
Бу ишлар бешаку райб, эй мусулмон,
Ўшал қутби замонға эрди ёлғон.
Қаю эрдинки, нақл этса бу ишни,
Инонманг зинҳор андоғ демишни.
Валий бўлса улуғ йўлдин тоярму,
Хилофи шаръи Пайғамбар этарму?
Анинг шаънинда ёлғондур бу афъол,
Агар чин бўлса, эрмас соҳиби ҳол