суббота, 13 февраля 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ЁМОНЛАР СУҲБАТИДИН ҚОЧИБ, ЯХШИЛАР СУҲБАТИНДА БЎЛМОҚНИНГ БАЁНИ


Кел э толиб, кўзинг ибрат билан оч,
Муҳаббатсиз кишидин қуш бўлуб қоч.
Муҳаббат аҳлининг жўёни бўлғил,
Ўшал ким учради, қурбони бўлғил.


Кишининг кўнгли ким бегона бўлса,
Эрур душман агар ҳамхона бўлса.
Муҳаббатсизки бўлди қар қаю зот,
Агар фарзанди шириндур, эрур ёт.
Муҳаббат бўлмаса ҳар кимда, эй хайр,
Отанг бўлса эрур бегонау ғайр.
Ақориб юрмаса кўнгли оқориб,
Қўлингдин келса ҳеч ўлтирма бориб.
Агар бегонаенинг доғи бўлса,
Анга сарф эт, кўзунгнинг ёғи бўлса.
Жигарбандинг юрокинг гўшасидур,
Анинг меҳри Қиёмат тўшасидур.
Анингдек ёр ила чун айладинг аҳд,
Ичурса заҳр, ани билмак керак шаҳд.
Тилоса бўркни, бермак керак бош,
Агар жон истаса, қайтармағил қош.
Агар бўлсун десанг енгил оғирлар,
Чиқиб бир ёна, тоб, бирён бағирлар.
Қилур суҳбат асар, эй толиби роҳ,
Мунунгдек жорий бўлди одатуллоҳ.
На ким туз конига тушса, бўлур туз,
Ки андин ўтса неча кеча кундуз.
Агар чандики ноқобиллиғинг бор,
Некулар жамъидин айрилма зинҳор.
Агар чиқса йипакнинг жамъидин лос,
Бўлур ғарқи сиёҳи аййуҳаннос.
Ўзин қилса қаю мис нуқраға замм,
Қўяр мис отини халқ ўғли дирҳам.
Олур суҳбатда бир бирдин киши баҳр,
Агар кўп чашма бир бўлса, бўлур наҳр.
Жамоатдин ўзунгни қилма мумтоз,
Чопар кўп тўпдин айрилғон қуша боз.
Галага бўри чопса, эй фалоний,
Қаю айрилса, аввал тишлар ани.
Юрусант якка, дев бошингни янчар,
Қароқчи тўпдин айрилғонни санчар.
Худонинг раҳмати бўлса жамоат,
Эрур раҳматдин айрилғон қабоҳат.
На ул жамъики ғафлат аҳли бўлғай,
Баҳойимдин зиёда жаҳли бўлғай.
Аларнинг суҳбатин бил заҳри қаттол,
Бузар кўп суҳбатин, бил, бир бад афъол.
Керак суҳбат эли бир тану бир ранг,
Барас бар рўйи нохун бўлса ҳам нанг.
Агар келса музирр, нафрат қил андин,
Иилондин безарар бўлмас, бил, андин.

Комментариев нет:

Отправить комментарий