понедельник, 30 мая 2016 г.

Сурхон воҳасидаги уруғлар: Қатағон уруғи

Қатағон уруғи ҳақида Абдилғозихон, Б.Х.Кармишева, Муҳаммад Солиҳ, Н.Г.Маллицкий, С.М.Абрамзон ва бошқалар ўз асарларида тўхталиб ўтганлар. Абулғозихон «Шажараи турк» китобида Аланқувони Нурдан уч ўғил Букун қатоғон, Бускун чолчи, Бузанжир Мунқоқни кўрди. Букун қатағон қатоғон элининг бош бобоси деб таъкидлайди.

         Қатоғонлар Сурхон воҳасининг Сароосиё, Денов, туманларида кўпчилликни ташкил этади.
         Қатоғонлар Ҳисор тоғ тизмасининг Сангардак, Вахшивор қишлоқларида яшайдилар.
         Тоғчи қатоғонлар қарапойча, норбадал, кўмирчи, кўксой, ажина, бутошиқ исбилмас, хўяки оила-қариндош уруғларга бўлинадилар.
         Сангардак тоғида Хубон, Чанглоқ, Боғча, Тожик қишлоқ, Дунанги қишлоқлари бўлиб, бу ҳудудда яшовчи аҳоли асосан қатоғон уруғига мансубдир. Сангирдаклик қатоғонлар ўзларини Афғонистоннинг Қундуз ва Балх вилоятларидан келганмиз дейишади. Сангардакликлар қатоғонларнинг қайси даҳасидан эканликларини билишмаса-да, ўзларини бу ерларга биринчи кўчиб келган ота-боболарини номини сақлаб қолишган. Яъни ҳозирги вақтда кишиларни даҳаларга эмас, балки авлодларга бўлишади. Айтишларича, Сангардакка афғонистондан Шохрух Махсум, Шохонбой, Шоқосим махсум каби кишилар кўчиб келишган экан. Сангардак  қишлоқларида яшовчи  ҳар бир  қатоғон ў шажараси (генеологияси)ни юқорида келтирилган номлар билан боғлашади.


1 комментарий:

  1. Мен хам уз кишлогим хакида катагон урига мансублигини билмокчиман кашкадаре вилояти яккабог тумани гулдара кишлоги хакида билмокчиман.

    ОтветитьУдалить