понедельник, 30 мая 2016 г.

Сурхон воҳасидаги уруғлар: Қовчин ва Қутчи


Қовчин ва Қутчи-уруғлари XIII-XV асрлар давомида Мовароуннаҳр ҳудудларига кўчиб келган бўлиб, XVI-XVIII асрлар давомида ўтроқлашиб, ярим деҳқончилик билан қолган қисми чорвачилик билан шуғулланар эдилар.
Академик К.Шониёзовнинг қайд этишича, уларнинг хўжалигида деҳқончилик чорвачиликдан кўра муҳим ўрин эгаллаган. Булар асосан лалмикор ерларда деҳқончилик қилганлар. Ярим ўтроқ қавмлар тоғ олди ҳудудларда ва воҳаларга туташган адир, чўлларда жойлашиб ўтов ва капаларда яшаганлар. Эрта баҳорда чорва молларни, от йилқиларни ҳайдаб дашт адирларга чиқиб кетганлар. И.Магидовичнинг таъкидлашича Қовчин ва Қутчи уруғлари асл Мўнғуллардан бўлиб, Чингизхон ҳужуми даврида Мовароуннаҳр ҳудудига кўчиб келганлар. И.Магидовичнинг таъкидлашича ҳамда дала тадқиқотлари натижаларига асосланиб Сурхон воҳасининг Шўрчи, Денов, Сариосиё туманларида жойлашган кам сонли Қовчин ва Қутчи уруғлари Қашқадарё воҳасидан кўчиб келаган деган тахминлар мавжуд.


Комментариев нет:

Отправить комментарий