понедельник, 30 мая 2016 г.

Сурхон воҳасидаги уруғлар: Қоратамғали


Қоратамғали-уруғи Сурхон воҳасида оз сонли уруғлардан бири бўлиб, Узун, Сариосиё, Денов туманларини Сурхондарё қирғоқларидаги қишлоқларида истиқомат қилиб, улар асосан қайси йирик уруғларни таркибига кириши аниқ эмас. Бироқ бу уруғ ўзларининг шеваси антропологик типи бўйича Қўнғирот-юз ва Дурмонлардан деярли фарқ қилмайдилар. Тадқиқотлар натижасида бу уруғнинг ичида майда уруғлар бор-йўқли ҳам қайд этилмади.

Умуман олганда Сурхондарё вилоятида оз сонли уруғ қабила бўлинмаси ўзнинг антропологик типи бўйича юз, турк ва уруғ қабилага бўлинмаган ўзбекларга нисбатан анча Монголоидларга яқин, лекин Қўнғирот ўзбекларга нисбатан Монголоидлардан узоқ. Баъзи бир уруғларнинг вакиллари оз сонли бўлганлиги сабабли бу гуруҳга тадқиқотлар натижасида уларнинг антропологик таркиби ҳақида бирон насра дейишимиз қийин. Фақат шуни таъкидлаш мумкинки, дўрмон ва қоратамғали ўзининг юз кўриниши жихатидан ўзбекларнинг қўнғирот ва юз қабилаларига анча ўхшаш. Уларнинг яқинлиги шевасида, ўтовининг тузилишида, тақинчоқларида ва аёлларининг бош кийимида ҳам билиниб туради.
Хулоса қиладиган бўлсак Сурхон ҳудудидаги мавжуд уруғларни ўрганиш, илмий хулосалар бериш даврида маҳаллий турк ўтроқ аҳоли билан кўчманчи турк қабилаларни ўзаро иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқалар уларнинг қўшилиб, аралашиб кетишига асос бўлиб хизмат қилди.


Комментариев нет:

Отправить комментарий