Милодий VI-VIII асрларда Сурхон ҳам Тоҳаристон таркибида бўлиб, мавжуд аҳоли ўтроқлашган туркий қабилалардан иборат гуруҳларни ўз ичига олиб, маълум қисми кўчманчи ва ярим кўчманчиликда турмуш кечирган.
Бу
аҳоли асосан турк хоқонлиги ихтиёрида бўлиб VI аср охири VII аср
бошларида Еттисув ва Шарқий Туркистондан кўчиб келган туркийзабон қорлуқ Халач,
Чигил қабилалари билан қўшилиб аралашиб истиқомат қилган. Натижада сиёсий
нуфузи устун бўлган қорлуқ Ябғулари Тохаристонда ўз мавқеларини кучайтириб ҳокимият
бошқарувини қўлга олдилар. Ябғу мансаби авлоддан-авлодга мерос қолдирилиб
уларга тегин ва тархун унвонлари берилган. Шу тариқа Сурхон воҳасида илк қорлуқ
қабилаларини келиб жойлашишига асос солинди. Қорлуқлар Қорахоний туркларнинг
Мовароуннаҳр бўйлаб юришларида, шунингдек, уларнинг давлат бошқаришига фаол
қатнашганлар. Тадқиқотлар даврида “Қорлуқ” қишлоқ кенгаши аъзоси Бозоров
Худойқул (Турк қабиласига мансуб ўзбек) таъкидлашича “Бу ерлар салқин, қор кўп,
чунки тоғлар яқин, шу туфайли бу ерни “Қорлиқ” деб атайди-деган фикрни
билдирди. Шунга ўҳшаш яна бир тадқиқот манбасида “Ўғуз ўз халқи билан
Ғура-Ғарчистондан ўзнинг эски юртига қайтаётганда йўлда катта тоғ ёнига
келганида қалин қор ёғади. Натижада кўплаб оилалар қорда йўлда қолиб кетади.
Ўғуз орқага қайтишни истамай қорда қолган оилаларни “кимдир қор ёққани сабабли
орқада қоладими?” деб таъкидлайди. Шу сабабли қорда қолган бир неча оилага Ўғуз
қорлуқ номини беради; яъни “Қорнинг эгаси: Қорлиқ” деган маънони билдиради.
Қорлуқ қабиласи ана шу одамлардан келиб чиққан. Бу афсоналар хақиқатга қанчалик
тўғри келиши бизга номаълум. Эҳтимол, “Қорлуқ” қишлоғи ўзоқ ўтмишда бу ерларга
келиб қолган турк-қорлуқлар номини олгандир. Ўзбек ҳалқининг шаклланишида муҳим
ўрин эгаллаган қорлуқ уруғлари бошқа қабилалар ва ўтроқ маҳаллий аҳолини ҳам ўз
таркибига қўшилишига таъсир кўрсатиб “Қорлуқ турклари” ёки “Хоқонликлар”ни
шаклланишига имконият яратган. Ўз навбатида “Қорлуқ” атамаси бир қанча қабила
ва ўтроқ аҳоли учун этник ном ҳам бўлган. Қорлуқ тили илк ўрта асрларда вужудга
келган. Қадимий туркий гуруҳига кириб IX-X асрларда ташкил топган.
Қорлуқ диалекти IX-X асрларда ўзбек аждодларининг
алоҳида элат бўлиб шаклланган даврига тўғри келади. Сурхон воҳасининг Олтинсой,
Сариосиё ва Узун туманиларида Қорлуқлар яшайдилар. Олтинсой туманининг Қорлуқ
қишлоғида 1925 йилда 636 киши яшаб, 120 хўжаликни ташкил этган. Сариосиё ва
Узун туманларидаги Қорлуқлар беш юз уйли Қорлуқ бўлиб, улар Чолмиён, Нелова,
Бойқишлоқ, Саримозор, Тоғчиён, Кўлмозор, Буйрапуш, Фозилкўчди қишлоқларида
яшаганлар. Олтинсой туманидаги Қорлуқ қишлоғи Ипоқ дарёси соҳилида жойлашган.
Шу боисдан, бу қорлуқларни Ипоқ қорлуқлари ҳам дейишади. Ипоқ қорлуқлари XIX аср
охири ХХ аср бошларида ўтроқ хаёт кечириб асосан деҳқончилик ҳамда қисман
чорвачиик билан шуғулланганлар. Ипоқ қорлуқлари антропологик, лингвистик ҳамда
урф-одатлари жиҳатидан Муборак туманида яшовчи қорлуқларга ўхшайдилар. Сариосиё
Узун туманларида яшовчи қорлуқлар XIX аср охири- ХХ аср бошларида
ярим ўтроқ ҳаёт кечирган. Улар баҳор ва ёз ойларида тоғларда ўтов ва капа тикиб
чорваларини олиб борсалар, кузда қишлов учун қишлоқларга қайтганлар. Бу
қорлуқлар кам бўлсада деҳқончилик билан ҳам машғул бўлганлар.
Комментариев нет:
Отправить комментарий