Юз уруғи қўнғирот уруғи каби ўзбек элатининг энг катта уруғ ва қабилаларидандир. Х.Дониёров «Ўзбек халқининг
шажара ва шевалари» китобида юзларни уч гуруҳини келтириб ўтади: қарапчи, марқа
боласи, режаб боласи. Албатта Х.Дониёров Тошкент, Сирдарё ва Самарқанд
вилоятларидан олинган маълумотлар асосида юзларнинг уч гурҳини келтириб ўтган.
Сурхон воҳасида юзларнинг
асосан қарапчи ҳамда туркман юз уруғлари яшайди. Улар асосан Шўрчи, Олтинсой,
Денов ва Узун туманларида истиқомат қиладилар.
Юзларнинг Марказий Осиёга
келиши, ижтимоий турмуши ва хўжалиги хақида Н.А.Аристов, В.В.Бартольд,
Х.Дониёров, В.И.Липский, Н.А.Маев, Л.П.Потапов, И.П.Магидович, Б.Х.Кармишева
каби олимлар ўз асарида тўхталиб ўтадилар.
Б.Х.Кармишеванинг
таъкидлашича туркман юзларини Сурхон-Ҳисор воҳасига келиши хақида учта фикр
мавжуддир: биринчиси-қўнғиротлар каби орқа юртдан; иккинчиси-авлодлари юрти
Ўратепадан ва Нуротадан. Соҳибқирон Амир Темур даврида Сурхон воҳасида Туркман
дашт мавжуд бўлиб, ривоятларга қараганда Туркман дашт Амир Темур отасининг
қўрғони бўлган дейлади. Худди Амир Темурни бешинчи бобоси Қорачар Нўёнга Кеш вилояти суюрғол қилинганидек;
учинчиси-Султон Санжар мозий томонидан юзта туркман кўчириб келтирилган. Шунинг
учун юз (жуз), яъни Туркман-юз деб аталади.
Сурхон воҳасидаги юзлар
ўзларини Жиззах ва Самарқанддан ота-боболаримиз кўчиб келган деб таъкидлашади.
Х.Дониёровнинг таъкидлашича, самарқандлик юзларнинг авлод-аждодлари асли
Ҳисор-Кўлобдан келган.
1924 йилги аҳоли рўхатига
асосланиб И.Магидович қўйидаги маълумотларни тақдим этади. Ўзбек қабилалари
орасида «Қирқ юз» деган қабилалар иттифоқини (бирлашмасини) ажратиб, уларни
қандайдир ҳарбий маънога эга бўлган қабилалар иттифоқининг қолдиғи деб
ҳисоблайди. Бу иттифоқидаги баъзи гуруҳларни ҳам кўрсатиб ўтади; Марқа (Кофирнигон
воҳасида), Хитой-юз(Қоратоғдарё водийсидан), Қорапчи (Сурхондарёни юқоири
оқими), қирқ (Қашқадарё ва Самарқандда) ва юз (Самарқандда). И.Магидович
этнографик ҳисобот маълумотларига суяниб, «юз» қабиласини Фарғона, Хўжанд ва
Тошкент вилоятларида ҳам истиқомат қилишини таъкидлайди. Олиб борилган
тадқиқотларимизда бу қабила иттифоқининг қуйидаги илмий асосланган бўлимларга
бўлиб ўргандик. Қорапчи ва Марқадан ташқари, сўров натижаларига асосланиб, биз
юз қабиласи таркибига яна иккита уруғни киритдик; вахтамғали (ёки бахтамғали)
ва жилонтамғали. Ўз навбатида, сўровлар натижасида бу икки уруғ яна майда
даҳаларга бўлинади;
Юз-вахттамғали
|
Юз-жилонтамғали
|
||
1.Кесовли
|
5.Алифли
|
1.Қарға
|
5.Болахўр
|
2.Қозиёқли
|
6.Бўгажили
|
2.Иярчи
|
6.Йўрға
|
3.Жориқ бош
|
7.Батош
|
3.Кўса
|
7.Боғанали
|
4.Қоропчи
|
8.Қозоқ
|
4.Потас
|
8.Қоратамғали
|
Қайд этилган Кесовли ва
Қозиёқли уруғлари хусусида Н.Ф.Ситняковский тузган ўзбекларнинг қўнғирот уруғи
генеологик жадвалида Қозиёқли ва Кесовли Вахттамғали қабиласи таркибида, Кўса
эса Қўштамғали таркибида кўрсатилади, Қозиёқли эса, биз юқорида қайд
этганимиздек, Қўнғирот қабиласи таркибида гавдаланади. И.Магидовичда ҳам
Қозиёқли Қўнғирот қабиласи таркибига киритилган. Юз қабиласининг майда
гуруҳларига ҳам одамларнинг лақаби бўйича номлаш одати бўлган. Шўрчи туман Кўлтепа ва Тўла номли қишлоқларнинг 81 ёшли
Бердиев Тойир ва 72 ёшли Исмоилов Хурсандлар берган маълумотларга кўра юз
қабиласи таркибида қўйидаги майда гуруҳлар ёки лақаб билан айтиладиган
уруғ-қариндош бўлган;
1.Халфабачча (устага
таълуқли бола, шогирд)
2.Юнгбачча (Жун босган бола)
3.Сарибачча (сариқ бола.
Сари кишининг боласи)
4.Кўса (соқоли йўқ, бесоқол)
5.Бангибачча (наша чекадиган
кишининг боласи)
6.Калбачча (сочи йўқ
кишининг боласи, ёки сочи йўқ бола) ва ҳакозо.
Юз қабиласи тўғрисидаги
маълумотлар қадимий манбаларда учрамайди. Ёзма манбаларда на турк, на мўғул
қабилалари таркибида бу қабилалар хақида фикр юритилмайди. Хусусан Сурхондарёда
қандай пайдо бўлганликлари ҳақида ҳам аниқ илмий этнографик манбалар хозирча
тўлиқ ёритилмаган. Фақатгина ўзбекларнинг юз қабиласи XVII асрдан бошлаб Бухоро,
Самарқанд, Хўжанд ва Ўратепадаги яшаган аҳоли таркибида XVII
асрдан бошлаб яшаганлиги баъзи бир манбаларда қайд этилган. Қайд этилган
маълумотларга асоланиб, тадқиқот ва сўровлар натижасига таяниб; Юз қабиласи
Сурхондарё вилоятига Бухоро ва Самарқанд ҳудудларидан кўчиб келиб жойлашган.
Масалан, биз юқорида эслатиб ўтган Шўрчи туман Тўла қишлоқ фуқароси Исмоилов
Хурсандни маълумотига кўра қачонлардир юз қабиласи «Қирқ юздан» ажралиб чиққан
ва Жиззахдан кўчиб келган. Бошқа далилларга келсак, уларнинг шеваси бизнинг
кузатувларимизга қараганда, Қўнғиротларнинг шевасидай, яъни улар ҳам «ж» лаб
гапиради. Юз қабиласининг антропологик жиҳатдан ўрганишлар шуни кўрсатадики,
уларнинг ирқий асосда Европоид яъни Ўрта Осиё ирқи ётади. Аммо озроқ Манголоид
ирқи белгилари аралашмаси мавжуд. Бу белгиларда Ўзбек-Турк қабиласига нисбаттан
кўпроқ, аммо Ўзбек-Қўнғиротларига нисбатан озроқ. Вахтамғалининг Алифли уруғи
Жиндибулоқ (Олтинсой тумани)да, Кесовли уруғи Ободон, Толли (Шурчи тумани),
ҳамда Ҳазарбоғ (Денов тумани)да, Жориқбош уруғи Ялти ва Совжиронда, Қозоқ уруғи
Миришкор ва Олатемирда, Кўстамғали уруғи Култепада. қозоёқли уруғи Хўжасоат,
Қумпайкал, Тўхтамиш, Лўкка, (Олтинсой туманида) Бўгажили уруғи Ҳайрабод (Денов
тумани)да ва бошқа ҳудудларда яшайдилар.
Жилонтамғалиларнинг Кўса
уруғи Тўла, Олатемир (Шўрчи тумани), Пахтакор, Иккираз, Дегрез (Олтинсой
тумани) Иярчи уруғи Охунбобоев, Патос уруғи Хидиршо, Дуғоба, Иккираз, Мормин,
Сайрак, Қоратепа, Жолти, Мўминқул (Олтинсой)да, Болахўр уруғи А.Сафаров (Шўрчи
тумани)да, Сайрак (Олтинсой тумани)да Қарға уруғи Толли ширикат хўжалигида,
Йўрға уруғи Ижтимоият ширикат хўжалигида, Боғонали уруғи 8-март ширикат
хўжалиги (Денов тумани)да, Боштепа (Шўрчи тумани)да, Қоратамғали уруғи Регар
атрофларида яшайдилар.
Юзнинг катта уруғларидан яна
бири бу қаробчи уруғи бўлиб, қаробчилар Олтинсой туманининг Обшир, Чуқур Обшир,
Жобу, Дегрез, Овчи, Зардақўл, Тўхтамиш, Чинор, Бодиҳаво қишлоқларида, Шўрчи
туманининг Охунбобоев жамоа хўжалиги, Денов туманининг Охунбобоев жамоа
хўжаликларида яшайдилар.
Қаробчилар
бир неча уруғга бўлиниб: гардон, чичқоқ, холмат, кўкан, ашурбек, жаҳастуби,
гадойхўжа уруғларидан иборат.
Қаробчиларнинг Сурхон воҳасига келишини
Сўфи Оллаёр эшон бобо билан боғлайдилар. Қаробчилар Сўфи Оллаёр эшон бобо
билан Каттақўрғондан бирга келишган.
Сажаранинг бошланиши қунғирот уруғи эди. Кимдир жуз уруғини таҳлил қилиб кетибди.
ОтветитьУдалитьВактамгали бу кунгирот аслзодалари
ОтветитьУдалитьКесовли аслида коса аввали дейилган экан. Яъни бир улуғ зот таом тарқатилаётганда аввал бу йигитга коса олиб келинглар деб буюрган эканлар.
ОтветитьУдалить