Сурхондарёнинг шимолий шарқий қисимида Шўрчи, Сариосиё, Узун ва Денов туманларида яшаб XIX аср охирида ҳам энг йирик қабила-уруғлардан бири ҳисобланган. Турклар
асосан Сурхондарёнинг ўрта ва юқори оқимларида деҳқончилик, қисман совда-сотиқ
билан шуғулланган.
Турк атамаси ҳақида академик В.В.Бартольд қуйидаги фикрни
таъкидлайди «турк» сўзи тўла маънода этник атама эмас. Урхун ёзувларида ҳамда
кейинчалик шарқшунос олимлар А.Ю.Якубовский, А.Н.Бернштам, С.П.Толстовлар
асарида «Турк» сўзи ҳар хил қабилаларнинг сиёсий бирлашмасини англатади деб
изоҳ берилади. Машҳур этнограф олим академик К.Шониёзов «Ўзбек халқининг
шаклланиш жараёни» (Тошкент 2001) асарида. Турк атамаси 445-йилдан манбаларда
тилга олиниб, Эфталийларга қаттиқ зарба бериб, Мовароуннаҳрни эгаллаб, Амударё
соҳилларига чиқди. Турк хақонлиги даврида VI-VIII асрларда Тоҳаристон
ҳудудида 27 вилоят мавжуд бўлиб, булар турклар томонидан идора қилинган. Шундан
биттаси Сурхон-Шеробод ҳудудидаги тўғри келади. Қайд этилган маълумотларга
асосланиб турклар VII-VIII асрларда Сурхон ҳудудларига
кириб келиб, маҳаллий ўтроқ турк қабилалари билан аралашиб муқим жойлашганлар.
И.Магидович томонидан тадқиқ
этилган 1924 йилдаги рўйхатга асосланиб Сурхон ҳудудидаги учта турк; Балос
(барлос), Мусо бозори ва Калтатой уруғлари борлиги қайд этилган. Дала кузатув
тадқиқотларига асосланиб биз ҳам турк қабиласининг учта уруғини қайд қилдик;
Барлос, Калтатой ва Қорлуқ. Дала тадқиқотлари билан И.Магидович маълумотларини
солиштирсак фарқ битта уруғдан иборат бўлаяпти. И.Магидович Қорлуқ (Каллиқ)
қабиласи «Турк» қабилалари иттифоқидан бўлак қабила сифатида келтирилади.
Тадқиқотлар давомида кўплаб дарё бўйи аҳолиси ўзларини «Турк» экнлигини
таъкидлаб сўнгра «Қорлуқ» сўзини қўшиб айтди. Бу асосан Олтинсой тумани Қорлуқ,
Жобу қишлоқларига хос. Ўз навбатида Сурхондарё бўйларида ўзларини фақат «Турк»
деб атайдиган соф яъни уруғларга бўлинмайдиган гуруҳлар ҳам мавжудлиги
аниқланди. Албатта олиб борилган тадқиқотлар ва дала кузатувлари асосида
Мовароуннаҳрга шунингдек, Сурхон ҳудудига келиб ўрнашган бу турклар тарихий,
археологик, тилшунослик ва антропология маълумотларидан маълумки улар шарқдан,
яъни Ёйиқ, Балхаш, Сирдарё бўйларидан келганлар. Турк
калтатойлар-Сурхондарёнинг Денов туманидаги Кенегас қишлоқ кенгаши ҳудудидаги
қишлоқларида истиқомат қилиши аниқланиб олиб борилган тадқиқотлар давомида бу
уруғга оид бир қитор манбалар ўз тасдиғини топди. Уруғни келиб чиқиш, уруғлар
ўртасида келиб чиқадиган ўзаро низо-жанжаллар, ер, яйлов, суғориш ариқлар
масаласидаги келишмовчиликлар натижасида баъзи бирлари уруш бошлаб бостириб
келса, иккинчиси химояланарди. Баъзан шундай холатлар бўладики, улар бир уруғ
вакиллари иккинчи уруғ вакилларини жанг ва жанжалларда ўзни қандай иштирок
этганлиги билан кўрсатган бўлса шу уларни ном билан атардилар. Кексаларни хикоя
қилишларича Турк калтатойлар бу жангларда ўзларини чаққонликларини намаён
этганлар. Шу сабабли улар бир икки ёшлар орасида бўлган тойни номини оладилар.
Бундай ёшдаги тойчоқлар «калтатой» деб аталади. Чунки бу ёшда уларни тезроқ
югуришлари учун думларини кесиб калта қиладилар. Олиб борилган тадқиқотлар,
йиғилган маълумотлар бу ҳикоя суҳбатларида хақиқат борлигини, бир қабила-уруғ
вакиллари иккинчисидан қандайдир бир белгилари билан ёки хулқ-атвори бўйича
ажаралиб туришини тасдиқлайди. Эҳтимол «калтатой» сўзи тукрларнинг бир қисми
бошқа қисмига қўйган лақаб ном бўлиши мумкин. Ўтказилган дала тадқиқотлари буни
илмий асослайди, турк қабиласининг ичида майда гуруҳлар мавжудлиги аниқланди.
1.Оқсоқбачча (чўлоқ бола)
2.Шошбачча
3.Пўлатбачча (Пўлат исмли
бола).
Тил шеваси лаҳжаларида бу
уруғлар қадимги халқларни тили турклаштириб юборган бўлсалар ҳам ўзлари
антропологик жиҳатдан кучли ўзгардилар. Кузатилган тадқиқотлар шуни
исботлайдики, тадқиқ этилган туркларнинг (Қорлиқ, Барлос, Калтатой) ирқий
таркибида асосан Ўрта Осиё икки дарё оралиғи ирқи ётади, Монголоид ирқи
белгилари аралашмаси эса унча кўп эмас, аммо бу белги турк-қорлуқ ва турк
калтатойларига нисбатан турк барлосларида кучлироқ ифодаланган. Турк-барлослар
Сурхон воҳасининг Узун тумани Жончекка қишлоғида истиқомат қилиб машҳур тарихчи
Рашидиддининг «Жомий-ат-таворих» асарида таъкидланишича Чингизхон даврида
Барлослар Онон ва Керулен дарёси ҳавзасида яшаб, кучли харбий қувватга эга
бўлиб, Кубалай Наён йирик харбий саркада бўлиб истилочилик урушларида Мўғул
армияси сафида бўлган. Барлос Қорачур Нўён Чингизхоннинг нуфузли амирларидан
бўлиб Амир Темур аждодларининг бешинчи (Катта бобоси) бўлган. Чингизхон
ворислари даврида Барлосларнинг бир қисми Шарқий Туркистонга, XIII
асрнинг 60 йилларида Шахрисабз воҳасига келиб жойлашиб, улар Амир Темурнинг
қариндошлари бўлган. Рашидиддин Барлосларнинг илк аждодларини турклар бўлган,
кейин Мўғул номини олган Нурун қабила иттифоқи таркибида тилга олади. Бу фиркни
Хитойшунос олим А.Ю.Зуев тасдиқлаб Барлосларни туркий халқ деган хулосага
келади. Ўзбекистонда жумладан Сурхон воҳасида яшайдиган барлослар ўзларини
турк-барлос деб атайди.
Шарқшунос А.Ю.Якубовскийнинг
қайд этишича «Жалойирлар ва барлослар Еттисувдан Шарқий Туркистон Сирдарё ҳамда
Шимолий Амударё, Тохаристонга тил жихатидан анча-мунча турклашган холда
келадилар. Янги ҳудудларга улар шунчалик турклашиб кетдиларки, XIV
асрнинг ўрталарида улар ўзларининг она тилларини турк тили деб хисоблай
бошладилар. Демак олиб борилган дала тадқиқотларига асосланиб Сурхондаги
Барлослар Қашқадарёнинг Шахрисабзи орқали келиб жойлашиб қолган дейишга асос
бор, чунки маҳаллий Барлос уруғи кексалари ўзларини асли боболарини
Шахрисабзликлар деб атайди.
Сурхон воҳасида оз сонил уруғ-қабиларларга
бўлинган ўзбекларга дўрмон, кенегас, қовчин, қутчи, туркман, қоратамғали каби
уруғ-элларни киритиб, тадқиқотлар давомида маълум манбаларга эга бўлинди. 1924
йилги аҳоли рўйхатида бу қабилалар хақида қисман тўхталиб ўтилган.
Комментариев нет:
Отправить комментарий