понедельник, 30 мая 2016 г.

Сурхон воҳасидаги уруғлар: Кенегас


Кенегас-уруғи этно-сиёсий  бирликларни шакллантиришда иштирок этиб, Шайбонийлар қўл остидаги қабилалрни йирик уюшмаларидан бири бўлиб, Мовароуннаҳрга кўчиб келган кўчмачи ўзбекларнинг тарихий тараққиётида алоҳида ўрин тутган.
Шайбонийхоннинг ҳарбий юришларида кенегас этник уруғи фаол иштирок этиб. Сурхон воҳасида маълум бир қисми муқим ўрнашиб қолди. 1924 йилдаги аҳолини рўйхатга манбаларига асосланган И.Магидович изланишлар асосида этнограф Яворский фикрини келтиради. Ушбу фикрда «Кенегас уруғи Манғит уруғининг бир таркибий гуруҳи бўлиб, кейинчалик ундан ажаралиб чиққан. Кейинчалик бу иккала уруғ сиёсий устунлик учун бир-бирларига қарши узоқ рақобат олиб боришган»- деб таъкидланади. Бу қайд этилган изоҳга И.Магидович «Кенегасларни манғитлардан келиб чиққанлиги шубҳали. Кенегас ва унинг уруғлар таркиби манғитлардан тубдан фарқ қилувчи бир неча турк қабилаларини  иттифоқидан иборатдир»-деган фикрни билдиради. Олиб борилган тадқиқотларга асосланиб Сурхон воҳасининг Шўрчи, Денов туманларидаги Кенегаслар Қашқадарёдан келган деб ҳисобланади. Заки Валидийнинг таъкидлашича «Кенегас беш аймоқдан иборатдир; Қаюрасали, Қайроқли, Очамайли, Жикқут, Абоқли. Булар Хива ва Шахрисабз атрофида бўладилар». Бу манба юқоридаги фикрнинг тасдиғи. Машҳур олим (марҳум) Бўрибой Ахмедов «Ўзбек улуси» номли китобида ёзма баённомасида «Маъсуд ибн Усмон Кўҳистоний шаҳодатлик беришича, Оқ Ўрда, яъни кўчманчи ўзбеклар таркибига қуйидаги қабилалар кирган: буркут, қиёт, қўшчи, қўнғирот, ушун (усун), ўтачи, найман, жог, чимбой, қорлуқ, кенегас..., ва бошқалар» деб фикр билдириб кенегас уруғини ҳам алоҳида қайд этиб ўтган.


Комментариев нет:

Отправить комментарий