Шарқшунос тадқиқотчи олим И.Магидовични қайд этишича «Дўрмон-мўғуллардан келиб чиққан қабилалар бўлиб, Чингизхон давридан маълум ва улар Жанубий Шарқий Туркистонни истило қилишда мўғуллар таркибида иштирок этган».
XIV-XV
асрларда Дўрмон уруғи ўзбек халқини этник тараққиётида иқтисодий ва маданий
алоқаларида муҳим ўрин тутиб, ўзаро этник алоқаларини мустаҳкамлашда бевосита
иштирок этган. Дўрмон уруғларини маиший турмуш тарзи, уй жой, ўтов қурилиши,
тил шеваси ва антропологик типи бўйича улар ўзбек-қўнғиротларидан деярли фарқ
қилмайдилар. Тадқиқотлар натижасига кўра дўрмон уруғи Чингизхон қўшинлари
таркибида ва орадан маълум вақт ўтгач Шайбонийхон қўшинлари билан биргаликда
Сурхондарё воҳасига келиб қолган бўлиши мумкин.
Комментариев нет:
Отправить комментарий