Сурхон воҳаси
ўзбек халқининг илк аждодлари яшаган қадимий маданият маркази бўлиб, Холчаён,
Далварзинда олиб борилган археологик қазишмалардан топилган манбаларга
асосланиб, милоддан аввалги II мингинчи йиллар ўрталарида бу ҳудуд аҳолиси
ўтроқ холида яшаганлигини илмий асосиди исботлади.
Бу даврда қадимий
қабилаларга хос моддий маданият ёдгорликлари, турар жойлари, деҳқончилик,
чорвачилик билан шуғулланиб келганлигига
оид манбалар топилиб, ушбу манбалар
Сурхон воҳасида ўтроқ маҳаллий аҳоли яшаганлигини тасдиқлайди. Милоддан аввалги
I-мингинчи йилларнинг охирларида суғорма деҳқончиликнинг ривожланиши билан бу
ҳудудда Бақтрия қулдорлик давлати шаклланиб, Юнон-Бақтрия танга пуллари, санъат
буюмлари, ҳарбий қурол безакларида ва санамларнинг суръатлари ўйилган олтин
товоқлар ва ҳар хил тошларга маҳаллий аҳолини миллий қиёфаси, урф-одатлари,
хўжалиги, ташқи алоқаларига оид воқийлик акс этирилгандир.
Милоддан аввалги
I-мингинчи йилларнинг ўрталарида Бақтрия давлати ҳудудида қадимий элатлардан
бақтрияликлар, суғдийлар яшаб, деҳқончилик ривожланиши туфайли хўжаликнинг
бошқа тармоқлари, тўқимачилик, кулолчилик, темирчилик ривожланиб маҳсулотнинг
маълум бир қисми бозорга чиқарилган. Бу маҳсулотларнинг талайгина қисимни
кўчманчи чорвадорлар ҳарид қилганлар ёки товарга-товар алмашиб олганлар. Шу
тариқа савдо ҳамкорлиги, ўтроқ аҳолининг қишлоқ ҳўжалигини, кўчманчиларниннг эса чорвачилигини яна ҳам
тарақий этишини рағбатлантирган. Юнон-Бақтрия давлати доирасида бўлган Сурхон
тинимсиз кўчманчи қабилаларнинг ҳужуми таъсирида маҳаллий аҳолини аралашув ва
қўшилуви кучайиб бориб, Салавкийлар империяси (милоддан аввалги 312-250)
даврида маҳаллий аҳолининг иқтисодий ва маданий ҳаёти тубдан ўзгариб борди.
Милодимизнинг бошида бу давлатни Юе-Чжи (хитой манбаларида шундай аталган)
қабилалари ўзига бўйсундириб, Кушон империяси (милоддан аввалги биринчи асрнинг
охирларидан тортиб милодимизнинг тўртинчи асрининг иккинчи яримигача) таркибида
бўлиб, сиёсий ва маданий жиҳатдан Сурхон ерлари ҳам Кушон империяси ихтиёрида
бўлган. Страбоннинг маълумотларига қараганда Юнон-Бақтрия давлатини ағдарган
қабилалар ассийлар (ассианлар), пассианлар, тоҳарлар, сакароукалар бўлган. Рим
тарихчиси Юстин (милодий II-III аср), Помпей Трогнинг (мидоддан аввалги I аср)
маълумотларига таяниб, Бақтрия ва Суғдиёнани сакароук ва азианлар (ассианлар
бўлиши керак) босиб оладилар деб ёзган эди. Кейинчалик бу кўчманчи қабилалар
ичидан Тоҳарларни сиёсий бирикуви кучайиб ҳукмрон қабилавий иттофоққа эга
бўлдилар. Тоҳарлар (юе-чжи) Амударёнинг чап томонидаги Бақтрия ҳудудидан
ташқари шу дарёнинг ўнг томонидаги, ҳозирги Ўзбекистон ва Тожикистоннинг
жанубидаги минтақаларни ҳам эгаллаган эдилар. Бу вилоятлар милодан аввалги II
асрда Тоҳарстон деб аталди. Сурхоннинг асосий қисми ҳам Тоҳористон таркибига
кириб деҳқончилик маданияти юқори тараққий этиб, арпа, буғдой, нўхот, шоли ва
бошқа донли экинлар етиштирганлар, дарахтзор ва узумзорлар бўлган, сут,
қатиқлар сероб бўлган. Тарихий манбаларда милодий V-асрнинг иккинчи яримида
(аниқроғи 468 йили) Тоҳаристонда ҳокимиятни қўлга олган қабилалардан бири
эфталийлар бўлиб, Чин манбаларида булар йеда (иеда, еда) деб номланган.
Эфталийлар даврида (IV-VI аср
ўрталарида) Сурхон воҳасига вақти-вақти билан кўчманчи қабилалар келиб жойлашиб,
ўзбек ва тожик халқларининг аждодлари
доимо иттифоқ бўлиб, ўзаро иқтисодий, маданий ва маънавий алоқада бўлиб
яшаганлар. Бу даврга оид ёдгорлик Денов туманидаги Холчаён тепалигидан топилган сарой архитектураси бўлиб, топилган асосий
залнинг уч девори 3 м
баланликда оқ ганч билан сувалган, ундан юқори қисимларида маҳобатли ҳайкаллар
жойлаштирилган. Тўртинчи деворнинг тўқ қизил фонида оқ ганчдан барг, гул, бош
узум тасвирланган нақши солинган. Саройнинг асосий залидан чиқиладиган
айвондаги нақшлар ҳам сақланган. Бундаги
нақшларда эркаклар суръати ҳам бор; эркаклардан бири бақтрияликка ва яна бири
мўғулга ўхшайди. Топилган ҳайкаллар, айниқса аёл ҳайкали, унинг юзи кенг, оқ
дубулға тагидан ҳурпайган сочлар кўриниб туриши, танасига ёпишган кийми сақланиб, тагида тўқ қизил ранг кўйлак
устидан белдан юқори оқ тасма боғланган. Бу маъбуда Афина ҳайкали бўлса керак.
Бу ҳайкалларни юнонлар олиб келган. Қайд этиш керак-ки юқоридаги манбалар
асосида маҳалий ҳалқнинг маданияти, урф-одатлари ниҳоятда қадимий бўлиб, ўз
навбатида кўчманчи ва келгинди ҳалқлар аралашиб муқим туб аҳоли шаклланди. Бу
маданий жараён Бақтрия-Кушон ёдгорликларини
юксак санъатида эллин ҳайкалтарошлиги билан Парфия санъатининг
анъаналарида кўринади. Холчаён тепалигини текширган Г.А. Пуганченкова: «Холчаён
ҳайкали ҳозиргача номаълум деса бўладиган антик Бақтрия санъатининг алла
қачонлар унтилиб кетган сўқмоқ йўлидаги ёрқин издир» деб, баҳо берган.
Тоҳаристон ғоят катта Кушон империясининг марказий вилоятларидан бири бўлиб, бу
ҳудуда юксак маданият ривожланган. Маҳаллий туркий забон аҳолини ўсиши туфайли
VI-VIII асрларда Сурхон воҳаси худудида ҳам этноҳудудлар вужудга келиб ижтимойи
ҳаётда ҳам ўзгаришлар юз берди. Бу даврда этник гуруҳлардан қарлуқ, халач,
чигил қабилалари келиб ўрнашиб, Тоҳаристонда қарлуқ ябғулари ҳукумронлигини ўз
қўлларига олдилар. Араблар истилоси даврида Сурхон аҳолиси қаттиқ талофат
кўриб, шаҳар ва қўрғонлар яксон қилинди. Мовароуннаҳр ҳудудида мавжуд бўлган
Чағаниён ўзаро курашлар ва ички низолар билан овора бўлиб, ўз кучлари билан
ерларини босқинчлардан ҳимоя қилишга ожизлик қилган.
Чағаниён воҳасида яшовчи туркий ҳалқлар форсий аҳоли
билан елкама-елка туриб араб қўшинлари билан жанг қилиб, ўз ерларини ҳимоя
қилиб келганлар. Бу ҳолат VIII аср бошларида кенг тус олиб, бу курашга Абу
Музахим раҳбарлик қилди. Илк ўрта асрларда Чағаённинг этник ва маданий
тараққиётида ўзбек ҳалқининг иқтисодий маданий ҳаёт жиҳатдан шакилланиши
кучайди. IХ- Х асрларда Мовароунаҳрда бўлганидек Чағаниёнда ҳам этник таркиб
бир хил бўлмай, асосий халқ қадимдан турғун яшаб, деҳқончилик, ҳунармандчилик
ва савдо-сотиқ билан шуғулланиб келган. Араб истилосидан кейн Чағаниённи
жанубий (ҳозирги Денов, Қумқўрғон) худудларида араблар турғун бўлиб жойлашиб,
туркий забон аҳолига сингиб борди. Шимолий Тоҳаристон ҳудудида IХ-Х асрларда
бир неча тарихий ҳудудлар мавжуд бўлиб, энг нуфузлиси Чағаниён (Сағаниён)
ҳисобланган: унинг марказий шаҳри Чағаниён бўлиб, араб географларининг
асрларида, Чағаниён шаҳри Шимолий Тоҳаристон ўлкасидаги энг йирик шаҳар
ҳисобланган. Аммо ундаги аҳоли сони Термиз шаҳри аҳолисидан оз бўлган.
О.Г.Большаковнинг тахмин қилишича Чағаниён шаҳристонида 9-10 минг киши яшаган.
Аммо унинг работида қанча киши яшаганлиги аниқланмаган. Муқаддасийнинг ахборотида
Чағониён вилоятида 16 минг қишлоқ мавжуд бўлганлиги такидланади. Чағаниёндаги
ҳар бир қишлоқда энг камида 50 минг кишидан бўлганда ҳам (сўзсиз бу тахминий
ҳисоб) баъзи қишлоқларда бир неча юз киши
яшаган бўлиши ҳам мумкин. Чағаниённинг 16 минг қишлоғида 800 мингдан
ошиқ ахоли яшаган бўлади. Шимолий Тоҳаристонда яна бир ҳудуд Чағон-руднинг
(Сурхондарё) юқори оқимларида жойлашган Ахарум вилояти бўлиб, аҳоли сонини
аниқлаш қийин бўлсада аҳоли зич яшаган, шаҳар ва қишлоқлари нихоятда кўп
бўлган. Ўзбек элати шаклланиши жараёнининг охирланиши Х -ХII асрларда
Мовароунаҳрда ва унга туташ минтақаларга ўтади. Унинг таркибий қисми бўлган
Сурхонда яшовчи турк ва тожик халқларини маданий-иқтисодий алоқалари анча
ривожланади. Турғун аҳоли билан ярим кўчманчи ва ярим ўтроқ чорводорлар орасида
ўзаро иқтисодий муносабатлар ўрнатилган. Савдо-сотиқ туфайли деҳқончилик
маҳсулотлари чорвачилик маҳсулотлари билан айрибошлаш кенг йўлга қўйилади.
Чорвадорлар бозорга қўй, от, туя, қора мол, жун, тери ва бошқалар маҳсулотларни
сотиб, ўрнига буғдой, арпа, тариқ, гуруч ва бошқаларни олганлар. Вилоят
бозорларида, марказий Чағаниёнда қишлоқ хўжалик (жумладан чорвачилик)
маҳсулотлари, хунармандчилик товарлари кўплаб бўлган. Марказий бозордан товарлар ахоли
ва савдогарлар томонидан сотиб олиниб ҳар томонга тарқалар эди. Бу даврда
Чағаниённи сиёсий нуфузи ошди. Чағаниён амирлигининг Самонийлар салтанати
(875-999) даги нуфузи ғоятда катта бўлиб, бу сулоладан чиққан амирлар аксар
Хуросон ноиблигини бажарган. Чағонийлар сулоласининг вакили Абу Бакр 930-939
йиллари Чағониённи бошқарган. Чағонийлар сулосининг асосчиси Мухтож Чағоний
ҳисобланади. Бироқ унинг амирлик даври санаси аниқ эмас. Умуман Чағаниён амирлиги сархадлари кенг бўлиб унинг
ҳудудларига ғарбдан Бойсун, Дарбанд, шимолдан Ҳисору-Душанбе, жанубдан
Жарқўрғондан юқоридаги туманлар, шарқдан Боботоғ этаклариганча чўзилган
заминлар кирган. Бутун воҳа Чағаниён номи билан юритилган. Қадимги Сурхон бўлса Чағонруд дейилган. Чағаниён ва
Чағонруд кўҳна сак элати номи ила ҳамохангликлар касб этади, яъни дарё атамаси
Саконруд-Шаконруднинг талаффузидаги ўзгаришлар натижасидир. Бу эса
Сакониён-Шакониён ёхуд Чағон-Сакон-Шакон-Чаконга ҳам тўкис тааллуқлидир. Зеро,
бу ном айримлар айтганидек, Чағона (қизил) сўзига мутлоқо алоқодор эмас.
Сакларнинг Бақтрия билан алоқаси қадимдан мавжуд эканлиги маълум, чунончи,
ахмонийлар давриданоқ (балки, ундан ҳам илгарироқ) сак ва бохтар
(Бохтарий)ларнинг қўшинлари ягона лашкарга бирлаштирилиб, Эрон-Юнон урушларида
қатнашганини яхши биламиз. Чағониённинг қадимги маркази ҳозирда Қизилсув
(Сангардак)нинг Сурхонга қуйиладиган чап соҳилида харобога айланган. Будрачтепа
ўрнида бўлган, кейинроқ бу марказ Деновга кўчган, воҳа ҳам унинг маркази ҳам
Чағониён дейилган. Араб манбаларида
Чағониён Сағаниён (гоҳо Саканиён) тарзида битилади, бу эса араб тилида «ч»
товушининг йўқлиги туфайли рўй берган ҳодисадир. Сурхон ҳудидида яшаган
турғун туркий аҳоли тожиклар билан бирга, аждодлари яратган моддий бойликнинг
ворислари бўлиб, уни авайлаб сақлаб, ҳимоя қилиб, ўз ҳиссаларини қўшиб, уни
бойитиб келар эдилар. Тожикларнинг баъзи гуруҳлари Қарлуқ ва бошқа уруғларга
аралишиб, қоришиб кетган. Х-ХII асрларда Сурхон воҳаси
ҳудудларига Мовароуннаҳр шимолий қисми Тошкент ва Фарғона тарафдан Арғин кўчманчи туркий қабилалар келиб жойлашиб
ўтроқ аҳолига қўшилиб кетди. Воҳада XVI-XVII асрларда этник жойлашув анча кенгайиб туркий ва тожик
халқлари билан яқин этник, иқтисодий ва маданий алоқалар кенгайиб бориб, Сурхон
воҳаси аҳолиси келиб чиқиши, лаҳжалари, антропологик таркиби, турмуш тарзи,
хўжалиги, урф-одатлари ва уруғ қариндошчилик анъаналарининг ўзига хос
хусуссиятлари нуқтаи назаридан уч гуруҳга бўлиш мумкин:
-қадимий ўтроқ аҳоли бўлиб,
уруғ-қабилачилик анъаналарига эга бўлмаган: хўжалар, чиғатойлар, ҳардурийлар ва
бошқалар;
-ўтроқ аҳолига аралашиб кетмаган. Ярим ўтроқлашган
ҳамда уруғ-қабилачилик тартибларини сақлаб қолган, муғуллар босқинидан илгари
ва ундан кейинги даврларда келган туркий қабилалар, буларга: қорлуқлар,
барлослар, калтатойлар, турклар, қатоғонлар;
-Шайбонийхон истилоси давридан, яъни XV аср охири-XVI аср
бошларида кела бошлаган Дашти қипчоқ ўзбеклари-юзлар, қўнғиротлар, дўрмонлар ва
бошқалар.
XIX аср охирида Бухоро амирлигида 27 беклик бўлиб, шундан
учтаси Сурхон воҳасида эди: Бойсун, Шеробод, Денов бекликлари. XIX асрнинг биринчи ярмида Бухоро амирлигида икки миллион
атрофида аҳоли истиқомат қиларди. Шундан 200000 Сурхон воҳасида яшаган.
Комментариев нет:
Отправить комментарий