Юэчжий қабилалари Бақтрия ерларида ўрнашгандан кейин ҳам маълум вақт ягона давлат барпо қила олмаган. Орадан анча йиллар ўтгач, гуйшуан қабиласи сардори Кудзула Кадфиз бешта қабилани бирлаштириб Кушон давлатига асос солган.
Кушон давлатининг дастлабки ўзагини Бақтрия ерлари ташкил этган. Кушонлар давлатининг дастлабки пойтахти ҳам Шўрчи тумани ҳудудида жойлашган Далварзинтепа ёдгорлиги ҳисобланади. Кушонлар давлатини ябғу унвонига сазовор бўлган ҳокими мутлақ подшо бошқарган. Подшонинг асосий таянчи яхши қуролланган ҳарбий қўшин бўлган. Кушонлар қўшини асосан отлиқ ва пиёда қисмлардан иборат бўлиб, улар қилич, ханжар, найза ва жанговар болта билан қуролланган. Кушонлар давлатида давлатни сатрапликларга бўлибидора қилиш тартиби сакдаб қолинган. Кушон подшолари катта ва кучли қўшинга таяниб, мамлакат чегараларини кенгайтириб борганлар. Олиб борилган истилочилик юришлари натижасида Шарқий Туркистон, Шимолий Ҳиндистон ва Марказий Осиёнинг каттагина қисми Кушонлар давлатига бўйсундирилган. Кушонлар салтанати подшо Канишка даврида (78 123) ниҳоятда гуллабяшнайди. Бу даврда Хитой, Рим, Парфия сингари ўша даврнинг нуфузли давлатлари билан савдосотиқ, иқтисодий ва расмий алоқалар йўлгақўйилади, маданий соҳадаги алоқалар ҳам анча кенгаяди.
Хитой тарихий манбаларида қайд этилган гуйшуанлар милодий I асрда Бақтрияда ўз ҳокимиятларини Киоцзюко раҳбарлигида ўрнатиб, унинг асл исми Кудзула Кадфиз эди. Кудзула Кадфиз Хюми, Шуанми, Хэйтун, Гаофу сулолаларидан иборат тўрт ҳокимликни ҳам ўзига бўйсундирди. Бақтрияда ҳокимиятни мустаҳкамлаб олган Кудзула Кадфиз қўшни вилоятлар бўлган Сўғдиёна, Марғиёна, Ҳиндистоннинг шимолиғарбий қисмларини истило қилди. Кушонлар империясини мустаҳкамлашда Кудзула Кадфизнинг ўғли Янгаочжен, яъни Кадфиз II муҳим аҳамиятга эга бўлган ички ва ташқи сиёсат юритиб, Ҳиндистоннинг Ҳинд дарёси қуйи оқимлари, ҳатто Ганг дарёси водийсигача бўлган ерларни ҳам ўз ихтиёрига ўтказди.
Кушонлар давлати Канишка ҳукмронлиги даврида, яъни I аср охири II аср биринчи чорагида янада кучайди. Кушонлар ҳокимиятини ҳинд заминининг жанубий вилоятлари, Сўғдиёна орқали Фарғона, Шарқий Туркистон ҳам тан олди. Канишка даврида Туркистон ўлкасининг асосий ҳудудларини ўз ҳокимиятига бўйсундириб, Хоразм билан иқтисодиймаданий алоқаларни яна мустаҳкамлади. Канишка олиб борган сиёсатни Васишка, Хувишка, Канишка II, Васудева, Канишка Ш, Васудева II лар давом эттириб, сиесийҳокимиятни кучайтиришга ҳаракат қилганлар.
Бироқ сиёсий келишмовчилик, ўзаро низожанжаллар, ҳокимият учун курашни кучайтириш туфайли кушонлар салтанати астасекин заифлашиб борган. Кушонлар салтанати сиёсиймаъмурий бошқарув тизими анъанавий сатрапиялар тизимига мослашув асосида қурилган бўлиб, сатраплар олий ҳукмдор томонидан унинг ишончини қозонган, чамаси улар ўз доираси намояндалари орасидан танланган. Шу билан бирга'батраплик лавозимига ҳарбий юришларда жонбозлик кўрсатган лашкарбошилар ҳам лозим топилган вақтларбўлган, умуман олганда эса сатраплар бақтрияликлар орасидан бўлиши шарт эди.
Кушонлар давлати қўшини яхши қуролланган бўлиб, умумий ҳарбий қудрати 150200 минг кишини ташкил этган. Кушон жангчилари узунлиги 1 метрдан ошиқроқ ҳар икки томони ўткир қилич, ханжар, найза, жанговар болта, сипқон каби қуроллар билан қуролланган. Кушонлар суяк ё шох билан қопланган мураккаб қўш камонни ихтиро қилганлар. Бу камон Уралолди ерлари орқали Шотландиягача, Шаркда Эрон, Ҳиндистон ва Хитойгача кенг тарқалиб, ҳарбий ишларда кенг қўлланилган.
Кушонлар даврида мамлакатнинг иқтисодий хўжалиги кенг тараққий этиб, металсозлик, шишасозлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ривожланиб, олтин, кумуш, қўрғошин, қимматбақо тошлар, қурилиш хом ашёлари қазиб олиш анча такомиллашиб борган. Кадфиз II нинг амалга оширган пул ислоҳоти натижасида 8 грамлик олтин тангалар, кумуш, бронза тангалар савдо муомаласига чиқарилди. Маданий тараққиёт натижасида ёзувлар анча такомиллашиб сўғдча, хоразмча, парфияча, бақтрияча ёзувлар мукаммаллашиб, ижтимоийсиёсий ва маънавий ҳаётда ижобий натижаларга эришди. Кушонлар даврида Сурхондарё ҳудудида саройлар қуриш, архитектура қурилиши ривожланиб, ҳайкалтарошлик, рассомлик, наққошлик санъати энг юқори натижаларга эришди. Кушонлар империясига хос моддий маънавият асослари кенг ривожланиши туфайли расмий, диний, ишлаб чиқариш, турар жой, сунъий суториш, мудофаа, тижоратга тааллукли қурилиш бинолари билан уйғунлашган ҳолда қурилган.
Кейинги пайтларда Кушонлар давлатининг шимолий чегаралари масаласи ҳам маълум даражада кўриб чиқилди. Ушбу масала илк бор 1938 йили С.П. Толстов томонидан кўтарилган эди. Унинг фикрича, Сўғдиёна Кудзула Кадфиз ҳукмронлиги даврида кушонлар салтанати таркибиға қўшиб олинган. Кейинчалик у Хоразмда топилган тангаларга асосланиб, Хоразмни ҳам Кушонлар давлати таркибига киритади. Кушонлар давлатининг шимолий ҳудудлари тўғрисидаги С.П. Толстов хулосалари кейинги тадқиқотчилар учун узоқ вақт илмий асос бўлиб хизмат қидди, натижада қатор бошқа ўлкалар ҳам ушбу салтанат таркибига киритила бошланди. Жумладан, 1950 йилга келиб К.В.Тревер Чоч вилоятини ҳам Кушонлар давлати таркибига киритади. Тяншан ва Помир-Олтойда олиб борилган археологик қазишмаларнинғ якунларига асосланган А.Н.Бернштам Фарғонани ҳам Кушонлар давлати таркибига киритади. Кейинчалик Уструшона ҳам Кушонлар империяси таркибида бўлган, деган фикр пайдо бўлади.
Кушонлар подшолиги даврида Шимолий Бақтриянинг қадимги шаҳар маданияти анча равнақ топди. Кушонлар даврида Термиз шаҳрининг иқтисодий, маданий жиҳатдан ривожланганлигини ҳунармандчилик буюмлари, уй қуриш соҳасидаги меъморчилик санъати, суғориш иншоотлари, ишлаб чиқарган маҳсулотлари орқали ҳам билиб олиш мумкин. Бу даврда Термиз шаҳрининг майдони350 гектар бўлиб, Дунётепа ва Чингизтепа харобалари ўрнида жойлашган. Чингизтепа ва Қоратепа оралиғида Амударёга қурилган чиғириқттар ёрдамида шаҳар марказига ичимлик суви чиқарилган. Сув чиқарилгач, қоратепа ибодатхонасида махсус ҳовузлар ёрдамида сув тиндирилиб, кейин шаҳар ташқи деворининг шимолий томони бўйлаб қурилган ариқча орқали шаҳарга тақсимланған. Милодий II асрда подшо Канишка қоратепа ёдгорлиги ўрнида Будда ибодатхонасини қурдиради. Мамлакатда қишлоқ жамоалари анча кенгаяди. Бу даврда воҳада иккита йирик марказ мавжуд бўлиб, булардан бири: Амударё бўйидағи Тармита (Термиз) бўлса, иккинчиси эса Чағонруд (Сурхондарё) бўйидаги Далварзинтепа шаҳарлари эди. Бу шаҳарлар Кушонлар давлатининг сиёсий, иқтисодий, маданий ва ҳарбий ҳаётида алоҳида ўринга эга бўлади. Бундан ташқари Кампиртепа, Зартепа, Ҳайитободтепа каби шаҳарлар ҳам мавжуд бўлиб, ушбу шаҳарлар мудофаа деворлари билан ўраб олинган.
Вилоят ҳудудида кушонлар даврига оид 130 та ёдгорлик мавжуд бўлиб, шундан 80 таси қишлоклар кўринишидаги манзилгоҳлар ҳисобланади. Кушонлар даврида марказлашган давлатнинг қарор топиши хўжаликнинг равнақига сабаб бўлган. Бу даврда ҳам зироатчиликнинг ғаллачилик, пахтачилик, боғдорчилик ва полизчилик соҳалари жадал ривожланади. Тоғ ва тоғ олди ҳудудларида лалмикор деҳқончилик хўжалиги равнақ топади. Ерни қайта ишлаш, хусусан, алмашлаб экиш борасида бой тажриба тўпланади, янгиянги суғориш тизимлари бунед қилинади. Чорвачилик хўжалигини ривожлантириш борасида ҳам улкан ишларамалга оширилган. Айнан ана шу даврда ҳунармандчилик хўжалиги юксак даражада ривож топиб, ушбу соҳанинғ кулолчилик, металлсозлик, қуролсозлик, тўқимачилик, шишасозлик каби турлари анча юксалган. Ҳатто Бақтрия шишасозлари 420 йилда Хитой пойтахтида турфа рангдаги шишалар тайёрлаб хитойликларни лол қолдирганлар.
Кушонлар даврида хўжаликнинг равнақи савдосотиқнинг ривожига хам туртки бўлади. Хусусан, шу даврда Бақтрия савдогарлари Парфия, Рим, Хитой ва Ҳиндистон мамлакатларига бориб савдо қилганлар. Римнинг Помпей шаҳри харобаларидан кушон тангаларининг ёки қоратепа кулол идишлари, Термиздан топилган май хамда айшу ишрат худолари Вакхония, тағин ВакхБолус шарафига уюштирилган байрам саҳнаси тасвири солинган лой идишлар, шунингдек, Ҳайитободтепадан император Нерон тангаларининг топилиши юқоридаги фикрнинг исботидир. Бу даврда Сурхон воҳаси савдо йўллари ўзаро туташган ҳудуд бўлиб, албатта, бу ҳолат ўлканинг иқтисодий ва маданий тараққиётига катта ижобий таъсир ўтказган. Термиз шаҳри ҳунармандлари томонидан тайёрланган мақсулотлар қўшни давлатларга, жумладан, Парфия, Сўғдиёна, ЧинМочин, Озар ва мусулмон дунёси мамлакатларига чиқарилган ҳамда юқори баҳоланган.
Кушонлар даврида маданий ҳаёт ҳам юксакликка бўй чўзган. Подшо Канишка замонидан бошлаб бохтар тили давлат тили деб эълон қилинади. Кушонлар даврида меъморчилик анча юксалиб, турар жой бинолари, ибодатхоналар ва саройлар қуриш анча авж олавд, Иморатларни безаш, нақш солиш борасида ҳам ўзига хос тажриба тўпланади. Бу даврда маҳаллий маданият билан ҳинд маданиятининг ўзаро аралашиш жараёни содир бўлади. Айниқса, Канишка замонида Будда динининг давлат дини деб эълон қилиниши натижасида будцавийлик эътиқоди билан боғлиқ равишда ҳайкалтарошлик санъати анча юксалади. Будда дини мил. авв. I минг йиллик ўрталарқда Ҳиндистонда шаклланган. Буддавийлар 1956 йилда ўз динлари шаклланганлигининг 2500 йиллигини нишонладилар. Ҳиндлар бу диннинг асосчиси Шакъя Муни, яъни ҳинд шаҳзодаси Сиддхартма Гаутама Будда деб ҳисоблайдилар. Буддавийлик дастлаб қулдорлар мафкураси сифатвда шаклланган. Буддавийликда ёмонликка қарши бош кўтармаслкк тояси катта ўрин эгаллайди.
Буддавийлиқда бешта ахлоқий талаб (панчашина)га риоя қилиш илгари сурилган. Улар: биронта ҳам тирик мавжудотни ўлдирмаслик, бировнинг мулкини олмаслик, бировнинг хотинига кўз олайтирмаслик, ёлғон гапирмаслик, спиртли ичимлик ичмасликдан иборат. Кушонлар даврида буддавийлик давлат дини даражасига кўтарилди. Унинг хинаяма, махаяма, кейинчалик ламаизм йўналишлари вужудга келди. Кушонлар даврида Термиз шаҳрининг буддавийлик таянчига айланганига шу нарса далолат берадики, бу даврда Термиз шаҳрининг ибодатхоналари, уларнинг ёнида эсамонастирлар ҳам мавжуд бўлган. Кушон подшоси Канишканинг муҳим хизматларидан яна бири шу бўлдики, у мамлакатни бирлаштириш учун кураш олиб бориб, мамлакат аҳолисини мақсад, мафкура байроғи остида бирлаштириш йўлида муваффақиятли ҳаракат қилди.
Канишка Кадфиз 78 йилда Панжоб вилоятида буддавийларнинг умумжаҳон йиғилишини чақиртиради ва буддавийликнинг Махаяма йўналишини тарғиб қилади, унга биноан Махаяма «ҳамма учун бирдек улуғ йўл» деб билади. Кушоншохдар эътиқод эркинлигинижорий этган бўлсалар~да, буддавийликни кенгроқ ёйиш ва уни ривожлантириш учун турли шаҳарларда такягоҳ, хонақоҳ, ибодатхоналар қуриб, буддавийликнинг муқаддас китоблари («Трипитака»)ни кўпайтириш, уларни ўрганиш, таржима қилиш ва изохлаш, янги тафсирлар езиш каби динийфалсафий тафаккур ривожи учун шароит яратиб беришди. Бундай сиёсат натижасида Тармита ўз даврининг йирик иқтисодий, маданий ва буддавийлик дини марказига айланди.
Кушонлар даврида будда динининг равнақига бақтриялик роҳиблар ҳам жуда катта ҳисса қўшадилар.
Хитой, Тибет манбаларида буддавийлик дини тарғиботчилари қаторида тармиталик Дхармамитара ва тохаристонлик Гхошакаларнинг номлари ҳам қайд қилинган. Буддавийлик динининг йирик мазҳаблари саналган Хинояма ва Махаяма йўналишлари ҳам айнан шу заминда равнақ топади. Вилоят ҳудудида жойлашган кушонлар даврига оид археологик ёдгорликлар кенг миқёсда ўрганилган ва ушбу тадқиқотлар жараёнида Кушоялар салтанатига доир бой тарихий маълумотлар аниқланди. Бу маълумотларга асосланиб воҳада Кушон салтанати даврида «ўжалик ва маданият юксак тараққий этганлигини кузатиш мумкин.
Мавжуд ёдгорликлар бу тўғрида жуда кўп тарихий маълумотлар беради. 1932 йилда Амударёда «Октябрёнок» катерида кетаётган чегарачилар Айритомга яқин жойда оқтош кўрганлар, бу ноғорачи тасвири уйиб солинган тош фриз эканлиги аниқланди. 1933 йилда бу топилмага профессор М. Е. Массон бошчилигида археологик экспедиция юборилди. Термиз шаҳридан 18 км шаркда баландлиги 22,5 метр , қалинлиги 1,5 метрли истеҳком деворлари билан ўралган III асрларга оид будда ибодатхонаси топилди. У оҳактошдан ишланган ажойиб фриз билан безатилган эди. Айиқтовон барглар орасвда бешта созанда сурати уйиб ишланган. Ноғорачи билан рангбаранг кийимлардаги созанда аёллар сурати айниқса диққатга сазовордир. Бу созандалардан бири уд, яна биттаси арфа чалаяпти, фризда қўлларида гулчамбараклар хамда чиройли идишлар кўтариб кетаётган қизлар тасвирланган.
Ибодатхонада будданинг ҳайкали ва бошқа ибодатхона қисмлари қаторида тошдан ясалган одам ҳайкаллари топилган. Улар мусиқа чалувчилар, ҳадялар ташувчи эркак ва аёлларнинг хайкаллари бўлиб, ибодатхонанинг ташқи томони карнизи шу ҳайкаллар билан безатилган. Ҳайкалларнинг қиёфаси ва кийимяарида Ҳиндистонга хос белгилар ёрқин бўлиб, бу ажойибсанъат едгорлиги икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар самарасидир.
1936 йилга келиб М.Е.Массон бошчилигида ташкил этилган ТАКЭ кушон даври тарихи ва маданияти масалаларини изчил тадқиқ этишни ўз олдига мақсад қилиб қуйди. Хусусан, Термиз шаҳрининг ривожланиш палласи кушоштар даврига тўғри келиши ва унингтарихий топографияси аникланди. ТАКЭ ишлари Айритом, Чингизтепа ва қоратепада олиб борилди ҳамда тадқиқотларда М. И. Вязьмитина, Г.А.Пугаченкова, Б.Б.Пиотровский сингари олимлар иштирок қилдилар. Айритом пештокдарининг топилиши Шимолий Бақтриянинг антик давр мусиқа санъати ҳақида ҳам сўз юритиш ҳамда уларни Афғонистон, Ҳиндистон ва Шарқий Туркистон ҳайкалтарошлигида учрайдиган шуларга айнан ўхшаш мусиқа асбоблари билан қиёслаш имконини берди. Тадқиқотлар натижасида Термиз яқинида дарё кечувлари мавжуд бўлиб, дарёнинг ўзи Юқори Панж ва Хоразм воҳаларини боғловчи қулай сув йўли бўлганлиги аникланди. Кўхна шаҳар ҳудудларидан кушон подшолари Кадфиз II, Канишка, Хувишка ва Васудеваларнинг кўплаб тангалари топилди. ТАКЭнинг ташкил этилиши Айритом ва Эски Термиз ёдгорликларининг даставвал ва қа^ томонлама ўрганилишида муҳим аҳамият касб этди. Уша йиллари бу ёдгорликларнинг жойлашган ўрни, уларга асос солинган вақг, уларнинг бошқа ҳудудлар билан муносабатлари ҳамда моддий маданияти масалаларига аниқдиклар киритилди.
Шимолий Бақтриянинг тарихи ва маданиятини ўрганишда Ҳамза номидаги Ўзбекистон санъатшунослик экспедицияси (ЎзСЭ) тадқиқотларининг ўрни ва аҳамияти масалалари ҳам кўриб чиқилди. 1959 йидда ГЛ.Пугаченкова ташаббуси билан ташкил қилинган ушбу экспедиция изланишларида турли даврларда Э.В.Ртвеладзе, Б.А.Турғунов, А.С.Сагдуллаев, З.А.Ҳакимов, Е.Некрасова, В.А.Лунева, С.В.Левушкина, Т.В.Беляева, С.А.Савчук, Д.Илёсов сингари олимлар иштирок этдилар. Шимолий Бақтрия ҳудудидаги Далварзин, Холчаён, Кўҳна Термиз, Кампиртепа, Зартепа, Айритомкаби ёдго^ликларда археологик тадқиқот ишлари олиб борилди. УзСЭ ходимлари томонидан бақтрия ёзуви ёдгорликларининг топилиши, айниқса муҳимдир. Бу борада 1977 йилда Айритомдан топилган ҳайкал қолдиқлари ва унинг остидаги олти қаторли бақтрия ёзуви фан оламида муҳим воқеа бўлди. Бу Сурхкутал (қизилтоғ) ёзувларидан кейинги иккинчи ўринда турувчи, аниқ тарихий мазмундаги Кушон-Бақтрия ёзуви бўлиб, унга кўра, иншоот мажмуини ўраб турувчи тўсиқ Шодийа (шахси номаълум) томонидан қайта тикланган ва бу воқеа Кушон подшоси Хувишка ҳукмронлигининг тўртинчи йилида содир бўлган. Ёзув ва ҳайкал Мирзод исмли уста томонидан амалга оширилган.
II асрда Кушон давлати будда динини Ҳиндистондан Марказий Осиё ва Шарқий Туркистонга тарқатиб, уни давлат дини даражасига кўтарган. Ш асрда Эронда монийлик дини вужудга келади, лекин у Эронда узоқ тура олмайди, унинг тарафдорлари Марказий Осиё ва Шарқий Туркистонга қочиб ўтади, кўпроқ савдо йўли устидаги шаҳарларда бу динни тарқатадилар. Баъзи археолог олимлар Марказий Осиёда топилган кўплаб сураткашлик, рассомлик хамда ҳайкалтарошлик ёдгорликларидаги сюжетларнинг мураккаблигига қараб, уларни моний дини билан боғлашга ҳаракат қиладилар.Аслида бу хрл Кушон империяси даври (IIII асрлар) қулдорлик тузумининг Марказий Осиё шароитида энг ривожланган даври бўлганлиги билан боғлиқцир. Бу даврда, биринчидан, кўчманчи қабилаларнинғ суғориладиган ерларда жойлашиши кучайган бўлса, иккинчкдан, қулдор зодагонлар жамоалар ерини тортиб олиб,ўзлаштира бошлайдилар. Шу тариқа жамоалар ўзичидан бузилиб, бутунбутун қишлокдар қулдор зодагон деҳқонларга тобе бўлиб қолади.
Далварзинтепанинг чеккароқ жойидан 1 асрда тикланган Будда ибодатхонаси, шаҳристонидан Будданинг боши, Бодхисатванинг маҳорат билан ишланган маҳобатли ҳайкали, фил суягидан тайёрланган шахматнинғ икки донаси топилди. Будданинг боши лой ва гипсдан ясалган бўлиб, баландлиги 39 см , эни 25 см келади. Бодхисатванинг (ўша даврга оид) ҳайкали ҳам лой ва гипсдан ясалиб, ранг билан бўялган. Унинг баландлиги 2 метр 18 см , эни 89 см . У бир пайтлар Будда бутхонасида турган ҳайкаллар гуруҳидан биридир. Бу кўҳна топилмалар бошқа ёдгорликлар билан биргаликда 1988 йили Япониянинг Нара шақридаги «Ипак йўли Нарага боради» деб номланган халқаро кўргазмада намойиш этилган эди. 1995 йили эса улар Париждаги муҳташам «ГрандПалес» («Катта сарой»)нинг нодир галереясида муваффақият билан намойиш этилди.
Вайрон бўлган антик давр девори устида тикланган бинонинг қачон қурилгашшгини жуда аниклик билан белгилаш мумкин. Равоқ очилганда ғиштлар орасидан VIVII асрларга оид турксўғд тангалари чикди. Девор қурилиши учун ишлатилган тўртбурчак ғиштлар ҳам шу даврга тўғри келади. Далварзинтепадаги антйк давристеҳкомининг ташландиқ ҳолатга келиб емирилиш жа~ раёни, афтидан, IVV асрларга тўғри келади. Мамлакат VIVII асрларда инқироздан чиққач, истеҳком қулай, баланд манзил сифатида қайта қурилиб тикланади, шахдрнинг ўзи эса хароба бўлиб қолади. Далварзинтепа аҳоли маскани сифатида араблар истилоси чоғида узилкесил тугади, чунки аркда ҳам, шаҳристонда ҳам араблар келганидан кейинги даврнинг изи Йўқ. Чағаниённи 705 йили қутайба босиб олади ва 737 йилда унинг ҳокими Чағонхудот арабларга ўлпон тўлайдиган бўлади. Халқ орасида ҳозирги Далварзинтепа жудақадимий мамлакат пойтахтининг қолдикдаридир, ҳукмдори афсонавий қахрамон Дол (Зол) бўлган. Араблар бу шаҳарни халифа қазрат Алининг бевосита раҳнамолигида эгаллаганлар, сўнгра бу шаҳарда ҳаёт бутунлай сўнган, деган нақл юради. Далварзинтепанинг жуда катта жойни эгаллаганлиги, қурилишлар зичлиги, археологик қатламлар қалинлиги мазкур қадимий шаҳарнинг мил. авв. I асрда ва милоднинг дастлабки йилларида барқ уриб, яшнаб турган вилоят маркази бўлганлигидан далолат беради.
Чағониён қайд этилган антик давр маълумотлари бизгача етиб келмаган. Бу вилоят дастлаб араблар истилосидан олдинги вақтга оид тарихий манбаларда эслатилади. VII аср Хитой солномасида шундай дейилади: «Чинганйенна бу мамлакат машрикдан мағрибга 400 ли ва шимолдан жанубга 500 ли га яқин майдонда ястанган. Пойтахти айланаси тахминан 10 ли. Шарқ томонда Хволомо деган жойга бориб туташади». 10 ли тахминан 5 км га тенг. Бу ерда гап Чағониеннинг анъанавий маркази Далварзинтепа тўғрисида бораётган бўлса керак. Чағониён жанубда Термиз вилоятига туташган эди. Шимолда эса Хволомо Хварамо вилояти жойлашган, араб муаллифлари асарларида Хорун ёки Охарун деб қайд этилган. Ибн Хурдодбеҳ ва қудама (IX аср) Чағониёндан 6 (ёки 3) фарсах узоқлиқда Навандак, ундан 7 фарсах масофада Хамоварон номли жойлар бўлганлигини ёзадилар.
Далварзинтела антик даврда давлат маъмурияти, йирик ибодатхоналар, иқтисодий алоқа тармоқлари, ҳарбий салоҳият мужассамлашган катта тарихиймаданий вилоят маркази бўлиб, йирик марказий шаҳарлар сирасига кирган. Ўзидан кичик бўлган кўплаб аҳоли қароргоҳлари унга бўйсунган. Шундай бўйсунувчи шаҳарлар сирасига Холчаён ҳам киради.
Кампиртепанинг ўрганилиши натижасида ёзма манбаларда қайд қилинган Окс бўйидаги Парадагви Кампиртепа ўрнида бўлганлиги тахмин қилинди. Бу борада Кампиртепадан Марказий Осиёда ягона бўлган искандар тангасининг топилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Хуллас, узоқ йиллар фанга номаълум бўлган антик давр, хусусан, кушон даври тарихи ва маданияти ЎзСЭнинг тадқиқотлари туфайли дунёга машҳур бўлди ҳамда тарих фанига улкан ҳисса бўлиб қўшилди.
Ўша даврга оид яна бир ёдгорлик Холчаён бўлиб, бу ёдгорлик Сурхондарё вилоятининг Денов туманида топилди. 1959 йилнинг баҳорида Холчаён жамоа хўжалигининг техник таъмирлаш жойи кенгайтирилаётганда бульдозер кичик бир тепаликнинг четини қирққанида учта тош устун бўлакларини судраб чиқарган, топилган нарсалар тўғрисида археологларга хабар берилган. 1960 йилда Санъатшунослик институтининг профессори Г.А. Пугаченкова раҳбарлигидаги экспедиция Холчаён тепалигини текшира бошлайди. Бу ердан топилган ёдгорликлар олимларнинг ҳар қандай тасаввуридан ошиб тушди, фанга яна бир тарихий бойлик Бақтрия бадиий маданиятининг ажойиб ёдгорлиги қўшилди. Холчаён топилмаларини илмий текшириш жараёнида Хонақоҳтепа, қорабоғтепа, Маслаҳаттепа каби тепаликлар очиб ўрганилди. Хонақоҳтепадаш сарой пойдевори тошдан, девори эса қалин (1,042,30 м ) хом ғиштдан ишланганлиги аникланди.
Холчаендаги текширишлар БақтрияКушон замонининг бинокорлик техникаси тўғрисидаги маълум тасаввурни янада кенгайтирди. Холчаён саройи архитектура жиҳатидан ғоят муҳимдир. Асосий залининг уч девори 3 м баландликда оқ ганч билан сувалган, ундан юқори қисмларда маҳобатли ҳайкаллар жойлаштирилган. Тўртинчи деворнинг тўқ қизил фонида оқ ганчданбарг, гул, бир бош узум тасвирланиб, нақш солинган. Саройнинг асосий залидан чиқиладиган айвондаги нақшларда эркаклар сурати ҳам бор: эркаклардан бири бақтрияликка, яна бири мўғулга ўхшайди. Уч метр баландликдаги панель тепасидаги ҳайкал қизил ва қора ранг минерал бўёқ билан бўялган. Ҳайкални тўла тиклаш мумкин бўлмади, чунки унинг майдамайда бўлакларигина сақланган. Ҳайкалларнинг катталиги одам бўйининг учдан икки қисмига тўғри келади. Археологлар бу бошни ердан эҳтиётлик билан ковлаб олганда уларга киприклари осилиб турган, салгина ғилай қора кўзлар қараб тургандай кўринган. Топилган аел ҳайкали ҳам диққатга сазовордир: юзи кенг, оқ дубулға тошда ҳурпайган сочлари аниқ кўриниб туради. Ҳайкал танасидан топилган парчада ҳайкал устидаги халат ёки ёпинғич сақланган, халат тагида тўқ қизил ранг кўйлак устидан белдан юқорида оқ тасма боғланган. Бу ҳайкал,танаси, вазияти, қўлларининг туриши, дубулға ва халатига қараганда, маъбуда Афина ҳайкали бўлса керак. Марказий Осиёга юнонлар маъбудасининг қиёфасини македониялик Искандар олиб келган, албатта. Холчаён ҳайкаллари орасида Митра, Ника ва бошқа маъбудаларнинг қиёфаларига яқин қиёфали ҳайкаллар ҳам бор.
Ҳайкал парчалари орасида Холчаён созандалари ҳайкалларининг гтарчаларини ҳам учратиш мумкин. БақтрияКушон ёдгорликларининг гоксак санъатида эллин ҳайкалтарошлиги билан Парфия санъати анъаналари кўринади. Холчаён ҳайкали ҳозиргача номаълум деса бўладиган қадимги Бақтрия санъатининг аллақачонлар унутилиб кетган сўқмоқ йўлидаги ёрқин изларидандир. Холчаёнда тадқиқот олиб борилган бир нечта жойда ЮнонБақтрия подшоҳлиги даври (мил. авв. IIII асрлар) археологияси акс этган. Демитрий тангасининг топилиши ҳамда қорабоғтепада мил. авв. I асрларға оид иморатлар қайд этилгани бунга мисол бўла олади. Холчаёнда оссуарий сифатида оғир қопқоқли аъло даражада тайёрланган хум танланган. Унинг ичида бир тўп кўкрак суяги ва шикастланган бош суяги ётарди. Афтидан, «кўмишга тайёрлаш» маросимида «Авесто»даги маздакчилик қонунқоидаларига амалқилинган кўринади. Мурда дастлаб ййртқич қушлар ёки махсус боқилган мурдахўр итлар еб кетиши учун қўйилган. Сўнгра тозаланган суяк қолдиклари суякдонга жойлаштирилган.
Бақтрияликларнинг дафн маросимлари тўғрисида қадимий муаллифларнинг маълумотлари деярли йўқ. Страбон Онесикритнинг бақтрияликлар тирик кексаларни махсус боқилган одамхўр «гўрков» итлар емишига ташлашлари ҳақидаги хабарини келтиради. Бу одатни Александр Македонский таъқиклайди, аммо кўмиш маросими тўла тасвирланмаган. Айни пайтда парфияликлар ҳақида ёзганда, уларнинг «одатдаги кўмиш маросими итлар еки қушлар еб кетиши»дан иборат, ғажиб ташланган суякларни эса улар ерда сақлайдилар, дейилган. Страбон ёзган маълумотга кўра,Бақтриядаги шаҳар девори орти тоза бўлган, бироқ ички катта қисми «одам суяги билан тўлибтошиб кетган экан». Шундай қилиб, гап марҳумнинг суягини қандайдир ташқи қабристонда эмас, балки айнан аҳоли маскани ичида саклаш тўғрисида бораётир. Буни Холчаёндаги хум оссуарийнинг қадимий қўрғоннинг аҳоли зич яшайдиган қисмида сақпаниб қолганлиги ҳам тасдикдайди. Антик даврда хумга солиб кўмиш анъаиаси Жанубий Тожикистон ҳудудида (мил. авв. III асрлар) ҳам учрайди. Бироқ, у ерларда ярим қокданган мурда хумга солиб кўмилган, Холчаёнда эса фақат суякнинг ўзи кўмилган. Бу топилма археологик адабиётларда хумга солиб кўмиш оссуарий дафналарга хос, фақат кейинги даврга тааллуқли урфодат эмас, балки бу кўмиш маросимининг бошқа тури деб қайд этилган мулоҳазани тўла тасдиклайди.
Умуман, қадимий Бақтрия аҳолиси орасида кўмиш маросимининг турли шакллари мавжуд бўлган. ЮнонБақтрия зодагонларининг асосан ўз эътиқодлари ва удумларига амал қилгани ва Холчаёндаги оссуарий (идиш)га солиб кўмиш маросими бунга ёрқин далилдир. Бу масалада Холчаёндан топилган мил. авв. IIIII асрларга оид санамлар ҳайкалчалари, шунингдек, суякдан ишланган яланғоч маъбуда шакли акс этган тақинчоқ қадимда Шарқда мавжуд бўлган Она Худога сиғиниш удуми билан боғлиқдир. Айни пайтда, ЭллинЮнон бадиий тасвир услубларининг ХолчаеннингБақтрия даври меъморчилигига таъсирини акс эттирувчи топилмалар ҳам бор. Холчаён тараққиётининг йирик қурилиш тадбирлари билан боғлиқ навбатдаги босқичи мил. авв. 111 асрларга тааллуклидир. Бу давр тарихий жиқатдан улкан сиёсий воқеалар билан боғланган. Мил. авв. 140 йилларда Гелиоклнинг ўлими билан ЮнонБақтрия подшоҳлигининг инқирози юз беради.
ЮнонБақтрия подшоҳдигининг инқирозга учраши, афтидан, Бақгрияга сакларнинг дастлабки бостириб келиши ва ўзлари эгаллаган ҳудудларда ўтроқ бўлиб қолиши, сўнгра юечжийлар бостириб келиб, сакларни Амударёнинг нариги соҳилига улоқтириб юбориши даврига тўғри келади. Бу зарба Холчаённинг ҳам такдирига ўз таъсирини кўрсатган ва мазкур жойдан топилган археологик топилмаларда, қатламларда ўз аксини топган. Вақт ўтиши билан қаёт ўз изига туша бошлади, янги қурилишлар ҳамда таъмирлашлар бундан далолат беради. Сакюэчжий (ёки «тохар», қадимий ёзма араб манбаларида тахор битилади) даври Холчаён тарихидаархеологик жиҳатдан аниқ акс этган.
Мил. авв. 111 асрлар учун хос бўлган «бадавий Гелиокл» деб аталувчи бронза тангаларнинг топилиши айнан шу даврдаги гавжум шаҳар хдётидан дарак беради. Уларнинг шаҳристоннинг турли жойларидан топилганлиги бу ерда ҳар хил пуллар муомалада бўлганини ва бозорнинг эҳтиёжи кенг кўламлигини англатади. Узининг археолоғиктопографик қолдикларида мил. авв. III асрларда Холчаён йирик аҳоли маскани сифатида намоён бўлади. III асрларда, яъни кушонлар даврида Холчаён ривожланишда давом этади. Кадфиз II тангаларининг топилиши, Канишка, Хувишка, Васудева танғаларининг (аксарияти катта ва ўртача ҳалқали) кўплиги ва кўплари сийқаланиб кетганлиги уларнинг кенг кўламда бозор муомаласида бўлганлигини кўрсатади.
Милодий II аср охири III аср бошларида Кушон империяси инқирозга юз тутади. Бу жараён Холчаенда айниқса ёрқин из қолдирган. қорабоғтепа истеҳкоми дарвозаси катта ёнғинда қолган ва унинг излари кушонлар даври қурилишларида ёнғин қатлами тарзида сақланған. Хонақоҳтецада ўрганиб чиқилган учала иморат ҳам хароб этилган ёки қулатилган. Бу ҳол айниқса, саройда яққол кўзга ташланади. Бу ерда қимматбаҳо ашёлар ва ибодат буюмлари талонторож қилиб кетилганлиги билан бирга, тахтхонада тош тагликлардан бири ағдариб ташланган, айвонда эса устун тагликлари қўпорилған, баъзилари улоқгириб юборилган. Демак, Хол~ чаён тақцирида археологик жиҳатдан муҳрланиб қолган ўлимга маҳкумлик III аср бошида Кушон шоҳлигини қамраб олган умумий воқеа бўлган.
Холчаёндан VI аср охири VII асрга оид турксўғд туркумига тааллуқяи иккита танга топилди. Улар Сўғд ва Шошдан топилган тангалар билан олд томон тузилиши иконографик жиҳатдан ўхшаса ҳам, улардан маълум даражада фарқ қилади. Бу тангалар Амударенинғ шимолий қисмидаги айрим феодал вилоятлар турк. хоқонлигиға мансублиғини англатади, тамғалар ва бошқа белгилардаги фарқ эса чағонхудотлар зарб қилган ашёларнинғ ўзига хос хусусиятларини акс эттиради. Дарвоқе, араблар 719 йили Амударё бўйи вилоятларига етиб келган вақтда, туркча «ябғу» унвонли Тиш исмли Чағониён ҳукмдори Тохаристон қўшинларигабош бўлиб турган.
Араблар босиб олган даврдан бошлаб Холчаён узоқ вақт эътиборсиз қолади. XIII аср охири Х1Уаср бошида антик тепаликларнинғ баъзиларидан қабристон сифатида фойдаланилади. XVI асрда қорабоғгепанинг шимолишарқий қисми дўнглигида қандайдир мулк пайдо бўлади. Шундан сўнг шаҳристон атроф ҳудуди янада ботқоқликка айланиб, бизнинг давримизгача ўзлаштирилмай қолади. Холчаённи тадқиқ этиш Бақтрия мадағшй ҳаётига, айниқса, унинг бадиий маданиятига янги маълумотлар киритади. Бу кузатишлар Марказий Осиёнинг мазкур йирик вилоятида антик давршақар қурилишининг баъзи жиҳатларини қайта очиб беради. Бу борада тарихий маълумотлар ниҳоятда кам.
Эски Термизнинг қадимги маданияти замирида ҳам кушон даврига хос кўпгина ёдгорликлар бор. Улар шу даврнинг яққол намуналаридан, сопол буюмлардан ва моддий маданиятга доир бошқа нарсалардан иборат. Тохаристон воҳаси Кушон империясининг ғоят катта марказий вилоятларидан бири бўлган. Тохаристон тупроғидан тохаристонликларнинг юксак маданиятидандалолат берувчи ёдгорликлар топилди. Ҳозирги Термиздан 10 км келадиган жойдаги қоратепа ғоридан топилган ажойиб ёдгорлик ана шундай далиллардан биридир. Кдзиш ишлари Кушон давлати маданияти тўғрисида ғоят қимматли ашёвий далиллар ва буюмлиматериаллар берди.
Қоратепа буддавийлик ёдгорлиги Эски Термиз мажмуаси таркибига кириб, майдони 7,5 га ни ташкил қилади. Тадқиқотлар натижасида қоратепага милодий I аср охирларида асос солинганлиги, ёдгорлик жанубий, ғарбий ва шимолий тепаликлардан ташкил топганлжи аниқланди. қоратепанинг ўрганилиши 1928 йилда А.С. Стрслков томонидан бошланган бўлиб, турли танаффуслар билан ҳозирга қадар давом этмоқда, ҳозиргача тўққизта ибодатхона очиб ўрганилди. қоратепада ганчдан ясалган ҳайкалларнинг парчалари тогшлди, улар ичида ғалати бир вазиятда букланиб турган тўртта бармоқ сақланган қўл парчаси диққатни ўзига тортади. Буқўл парчаси катталигига қараганда киши бўйидан анча баланд ҳайкалники бўлса керак. Будда ва унга доир манбаларнинг ҳайкаллари ҳовли ўртасида жойлаштирилган бўлиши мумкин. Оқ мармарга ўхшаган мергел оҳактошдан ясалган архитектура безаклари (одам бошининг барельефи, аканфа барги ва бошқалар) диққатга сазовордир. Булар Ҳиндистон, Покистон ва Афғонистондан топилган археологик ёдгорликларга жуда ўхшаб кетади. Йўлак ва айвондаги нақшларда ҳам худди шундай муштаракликлар борлиги сезиларли даражададир.
Қоратепа қазилганида ундан будда дини маросимларига оид буюмлар: тошдан ясалган соябон, қопқоқлар, нилуфар сурати ва бошқа кўплаб нарсалар топилди. Сопол буюмлар ва деворлардаги ёзувларнинг ҳам бу борадаги аҳамияти каттадир. Сопол буюмлардаги ёзувларнинг кўпи ҳиндча кахарошти ва брахма ёзувларидир, аммо бинодан кушон езувли пополок ҳам топилди. Кушон ёзуви маҳаллий шарқий форс тилига мослаштирилиб, юнон алифбоси асосида тузилгани аниқланди. Будда ибодатхонаси тўсатдан юз берган зилзиладан емирилган бўлса ажаб эмас, чунки унинг кўпгииа қисмлари шундай ағнаб ётибди. Бу билан археологлар Марказий Осие халқларининг маданий ҳаётини ўрганишда гоят қимматли ёдгорликка эга бўлдилар. Бундан ташқари қоратепадаги будда ёдгорлиги Марказий Осиёдаги қадимги халқпарнинг Ҳиндистон ва Хитой билан бўлган алоқаларини ўрганишга ҳам имкон беради. Ахир, қоратепа ҳозирги Афғонистон ва Ҳиндистон, Марказий Осиё, Шарқий Туркистон, Еттисув, қашқар орқали Хитойга борадиган карвон йўлининг жуда қизғин, серқатнов жойида бўлган.
Кушонлар даврида Марказий Осиёга кириб келган будда дини билан бирга қадимий маҳаллий анъаналар ҳам давом этаверган. Тохаристон тупроғидаги қадимги қайқубодшоҳ шаҳрида ўнг қўлида қандайдир идиш тутиб ўтирган хотин тасвирланган сопол ҳайкалча топилған эди. Тахминларга қараганда, бу Вахш дарёсидаги маъбуда бўлса керак. Душанбе яқинидан топилган қадимғи тўпхона қабристони маҳаллий диний эътиқод билан боғланган. У ерда ўликни қабрга орқаси билан чўзиб, бошини шимолга, оёғини жанубга қаратиб солганлар. Шуниси қизиқки, ўликнинг оғзига ёки кўкрагига кумуш танга пул қўиганлар. қадимги эллин Юнонистонида ва Яқин Шарқдаги эллин мамлакатлари ҳудудида айни шундай одат мавжуд бўлган. Бу одатва удумлар, расмрусумлар астасекин қулдорлик давлатлари бўлмиш ЮнонБақтрия подшолиги билан Кушон империяси тарафларга ўтиб кела бошлаган. қадимшунослар топган кумуш фалслар чамбараксимон рамка ичига олинган дўнг гардишдир. Ичига фил сурати солинган, устига тўрт бурчак ёмби қопланган, ундаги тасвирга кўра, бўйнида махсус калтак ушлаб фил ўргатувчи ёки фил ҳайдовчиси ўтирган. Фил ҳайдовчининг бошида салла, қулоққа исирға, фил устига ўрнатилган қулфнамо қандайдир нарса, жанг давом этмоқда, жанг пайти минора тепасида иккита жангчининг калласи кўриниб турибди. Бирининг бошида дубулға,қўлида найза, у ҳарбий бошлиқ бўлса керак, яна бири бош яланг, у ҳарбий аскар бўлса эҳтимол.
ЮнонБақтрия пуллари аксар кумушдан, камданкам ҳолларда бронзадан зарб қилинган, танга пулларнинг бир томонида подшо сурати солинган. Дўнг пешонаси, қирғий бурни, бўртиб турган дағал ияги унинг кучли ирода эгаси эканлигидан далолат беради. Бошқабир чақа пулнинг бир томонида Ҳиндистонни забт этган Демитрий подшонинг лаблари бирбирига қаттиқ ёпишган, шиддатли муҳр тасвири билан зарб қилинган, иккинчи томонида подшонинг юнонча унвони ёзилган. Кенг кўламда олиб борилган археологиктадқиқотлар қадимги давр тарихини даврлаштириш масаласини илмий асосда қайта ҳал қилиш имконини берибгина қолмай, балки қулдорлик тузумини ҳамда бу даврда савдо ва ҳунармандчиликнинг маркази бўлган шаҳарлар маданиятини ўрганишда ҳам жуда бой манбалар берди. Археолоғик тадқиқотлар туфайли вилоят ҳудудида қулдорлик даврига мансуб ажойиб тасвирий санъат обидалари очилди. Термиз яқинидаги Айритомда топилган тошга ўйилған бўртма суратлар, ҳайкаллар ва деворий расмлар ҳамда Деновдаги Холчаён ва Далварзинтегтадан топилган лой ва ганчдан ясалганкўпданкўп турли ҳайкаллар Сурхон вохасида қадимда ўзига хос юксак тасвирий санъат маданияти яратилганлигини исботлайди. Сурхондарёда топилган қадимғи санъат обидалари Марказий Осиё халклари маданияти билан Эрон, Ҳиндистон, Яқин Шарқ ва Кавказхалқлари маданиятининг бирбирига таъсир кўрсатганидан ҳамда дуне халқпари маданиятининг яратилишида Марказий Осиё халқяари ҳам фаол қатнашганлигидан дарак беради. қоратепадаги будда ибодатхоналаридан чиққан қимматбаҳо ҳайкаллар ва бошқа тасвирий санъат обидалари, айниқса нодир ва ноёбдир. Бундай тасвирий санъат ва ҳайкалтарошлик ёдгорликлари ўз даврининг ҳаётий, мафкуравий ва диний эътиқодлари, маданий ва маиший ҳаёти тўғрисида маълумот берувчи қимматбаҳо манба ҳисобланади.
1998 йилда қоратепадаги будда ибодатхоналари гуруҳини ўрганиш бўйича Ш.Р.Пидаев раҳбарлигида ўзбекяпон қўшма экспедицияси ташкил этилиб, ҳозирга қадар фаолият кўрсатмоқда. Мустақиллик йилларида олиб борилаётган ҳамкорликдаги тадқиқотлар натижасида антик даврда Сурхон воҳасида рўй берган тарихиймаданий жараёнлар аниқланиб, фанга татбиқ этилмоқда.
Кушон даври археологик ёдгорликларидан бири Фаёзтепа, Эски Термиз деворларининг шимолиғарбида, қоратепа текислигининг шимолиғарбидан жанубишарққа йўналтирилган ҳолда қурилган Будда ибодатхонасидир. Бу тўртбурчакли зиёратгоҳнинг ичкари ҳовлиси икки томондан тиргак вазифасини ўтавчи йўғон устунлар билан кўтарилган бўлиб, махсус айвон билан ўралган иморатдир. Ушбу Будда обидасининг қурилган пайти уйсозлик, бинокорлик, ҳайкалтарошлик, тасвирий санъат, умуман, шаҳарсозлик ва меъморчилик ривожланган Кушон-Бақтрия давлати даврига, яъни милоднинг 111 асрларига тўғри келади.
Сўз юритилаётган жамланма асосан уч қисмдан: коҳинлар ётоқхонаси (ҳиндбохтар меъморчилиги анъаналари асосида қурилган), марказий ибодатхона ва коҳинлар жамоаси учун зарур бўлган нарсалар билан таъминлайдиган хўжалик ва ёрдамчи иморатлардан иборат. Иншоотнинг асосий қисмларидан бири муқаддас, табаррук ва муборак диний ёдгорликларни сақлайдиган жой қўнғироқсимон пастки қисми туртиб чиққандек ишлов берилган ҳовончадир. Ҳовонча хом ғиштдан терилган, унинг усти оппоқ қорсимон ганчбилан сувалган. қизиғи, ҳовонча ибодатхонанинг бош~ қа жамланмалари сингари ҳовли марказида бўлмай, балки ҳовлининг ташқарисида «Сиймо уйи» будда ҳайкалчаси даргоҳига қарамақарши ўрнатилган. «Сиймо уйи»дан топилган оҳакгил тошидан моҳирлик билан ишланган 118 килограммлик Будда ҳайкали ва унинг икки ёнида қўл қовуштириб, сиғиниб ўтирган икки роҳибнинг ҳайкалчаси бор. Бу даргоҳдан ҳовончагача ғишт ва оҳакгил тошлари парчалари ётқизилган йўлак ўтказилган.
Марказий ибодатхона атрофида каттакичик хоналар, яъни зиёратгоҳ, ҳужра ва жамоа йиғини хоналари мавжуд бўлган. Масжид ибодатхона билан бир эшик орқали туташтирилган, эшик ибодатхона ҳовлисининг ғарбий деворида бўлиб шимолиғарбий томондадир. Эшикнинг хрвли тарафдаги ёнида каттакатта оҳакгил тоши бўлакларидан териб қурилган ҳовузча бўлган. Ҳовузчанинг бир томони иккинчисидан торроқ, айни шу томоннинг пастки қисмида оғзи очиқ шер боши тасвирланган сув жўмраги ўрнатилган. Бу ҳовузча эҳтимол диний маросимларда ювиниб покланиш учун қурилган, ибодатхона токчаларида эса ганч ҳайкалчалар бўлиб,уларнинг ичи лой билан тўлғазилган. Илмий адабиётлардан маълумки, ана шу хил ҳовузчалар ҳиқд будда саждагохларида таҳорат қилиш учун ишлатилган. Археолог олим Л.И. Альбаумнинг фикрича, Кушон буддавийлик санъатида шер акси ва тасвири катта аҳамиятга молик бўлган, оқибатда аксар кулолчилик идишларида шер калласи, гоҳо тоғ такаси бош қисми тасвирининг туширилиши аръанага айланган эди. Г.А. Пугаченкова томонидан Эски Термиз шаҳарчасидан топилган қулоғи тик арслон гавдали қанотли баҳайбат маҳлуқ расми туширилган оҳакгилдан ишланган яхлит қолипнинг топилиши юқоридаги мисолга далил бўлади.
Фаёзтепадаги деворлар қурилишига асосан пахса ва хом ғишт ишлатилган, томлар харилар билан ёпилган, томларнинг баъзилари гумбазсимон шаклда бўлган. Мажмуа хоналарининг деворларига турли манзарали суратлар, ҳайкаллар билан безак берилган. Ҳар хил табиий офат ва муҳораба синовларига бардоши етган кўпғина ҳайкаллар тупроқ уюмлари остида сақланиб, уларнинг шикаст топган синиқдаригина бизнинг замонимизгача етиб келган, холос. Сакланиб қолган ҳайкал бўлаклари ва синиқларининг ҳажмига қарағанда айрим ҳайкалларнинг бўйи 4 метргача эканини тахмин қилиш мумкин, улар одатда қизил бўёққа бўялиб, устидан тилла суви юритилган. Ана шу бўлакланган ва синган ҳайкаллар билан бирга топилган Канишка ва Васудева Т тангалари зикр этилган вайрона Будда ибодатхонаси эҳтимол Васудева I даврида емирилган, деган хулосага келишга имкон беради. Жамланмага тобин учинчи хўжалик қисмининг деворлари монастр ва ибодатхона деворларига туташтириб кўтарилган. Жамланма хоналарининг бирида хом ғиштдан қилинган эни 0,7метр келадиган узун супа бор, бу афтидан, овқатланиш жойи бўлган. Барча хоналарнинг деворлари сомон сувоқ қилинган, фақат иккитаси ганч билан сувалган, хонанинг ерига ғанч ва йирик қум қоришмаси тўшалган. қолган икки хонада тандир қолдиқлари ва безакли тоштовоқларнинг синиғи, бошқа бир хонада жанубга қаратиб ўрнатилган сув қувури, кулолчилик ўчоғи борлиги аниқланди. Демак, ибодатхонага сув қувурлар воситасида олиб келинган, ҳатто шунга ўхшаш қувурларнинг қоратепа томон, яъни жануб тарафга ётқизилганлиги (56 метрли қувур бўлаклари) ковлаш натижасида кузатилган,
Аммо шақарга сув қувурлар орқали қайси томондан олиб келингани муаммоси анча йиллар баҳсли бўлиб турди. Бу масалаии 1945 йили ўрганган олим Д.Д. Букинич ҳам муаммонинг ечимини тополмай «Термизга сув қайси томондан келганлиги саволига қониқарли жавоб олиш амри маҳол» дейишдан нарига ўтмаган эди. Шу ўринда В.А. Козловский, В.П. Николаев, Л.И. Альбаумфикрларини келтириб ўтиш жоиз, улар шаҳарга сув Амуларёдан олинган дейишади. Лекин тарихий асарлар бунинг тескарисини кўрсатади, чунончи, XV аср жуғроф олими Ҳофизи Абрў «Термиз Чағониён(Сурхон)дан сув ичади», дейди. Ниҳоят термизлик ёш қадимшунос олим Т.Аннаев муаммонинг ечимини топишга муяссар бўлди. Саловотдан маълум миқдор юқори (шимол)да Толитоғорада олиб борилган қазилма самараси ўлароқ Кушон даври Термиз ва унинг атрофларини суғориш тизими аниқланди. Унга кўра сув Чағонруддан Каттақум орқали амалга оширилгани исботланди. қазилмада сув олиш жойи ва унинг қўриқиаш истеҳкоми топилди.
Кушон даври Термизининг III асрларда қурилган йирик буддавий жамланмаси Фаёзтепа II асрда будда коҳинлари тарафидан ташлаб кетилган, деган ақида мавжуд. Балки бу ҳодисалар ер қимирлаши билан боғлиқ бўлиши мумкин, деган тахминлар юради. Аммодиндорлар муқаддас зиёратгоҳ саналмиш ҳовончани ўз ҳолича қолдириб, уни эътиборсиз ташлаб кетмадилар. Ҳовончани сақлаш мақсадида унинг чор атрофини хом ғиштли девор билан ўраб олдилар ва ҳовончанинг узоқ сақланишига имкон яратдилар.
Фаёзтепа атрофида V асрда Термизда ҳукмронлик қилган эфталийларнинг қабристони бўлған. Хуллас, Фаёзтепа мажмуасидан тотшлган ҳайкалча дунёнинг кўпгина мамлакатлари, жумладан, Япония, Скандинавия мамлакатлари бўйлаб саёҳатда бўлди. Эндиликда у Тошкентда сақланмокда. Умуман, Фаёзтепа сирларини очиш ва тахдил этишда олимлардан Л.И.Альбаум, Б.М.Массон, А.Асқаров, Г.А.Пугаченковаларнинг илмий изланишлари катта самара берди. Археологлар қизиққанга қадар бу тепа номсиз эди, археологларга яқиндан ёрдам бергани учун Сурхондарё вилоят ўлкани ўрганиш музейининг шу йиллардаги директори Раҳмат Фаёзовнинг отаси шарафига бу тепа Фаёзтепа деб аталадиган бўлди ва шу ном билан оламга танилди.
Милоднинг дастлабки асрларида Ҳиндистондан Марказий Осиё жанубига буддизм тарқалади. Бу ерларга диний ақидалар билан бирга будда санъати ҳам келади. Шу даврларда Кушон Термизида ва унинг девори атрофларида буддизмнинг кўплаб ибодатхоналари, саждагохлари, хонақохдари ва бошқа иншоотлари қурилди. Термиз буддизмнинг муқаддас зиёратгоҳларидан рига айланди. Зўрмўла Кушон Термизи қўрғон деворлари шимолий шарқида қад кўтариб турибди. қачонлардир шаҳардан ташқаридаги бу ерларда буддизмнинг юксак меъморчилик услубидаги қурилмаларининг бутун мажмуаси Вихара ибодатхона бўлганга ўхшайди. Лекин ўрта аср Термизида бу ерлар экин майдонлари бўлгани маълум. Фақат бу ернинг бош қурилмаси муқаддас жой улкан ҳовончага ўхшаш будда муқаддас ашёлари сақланадиган минора ўз қопламалари ва шаклини йўқотмай, асрлар оша яшаб келмоқда. Олиб борилган қазилма натижаси тўғри бурчакли супа (тагкурси) устига ўрнатилган цилиндрсимон минорадек ҳовонча ўз ниҳоясида гумбаз билан тугалланганлигини кўрсатади. Бу иншоот асосан хом ғиштдан терилган бўлиб, унинг тагкурсиси (пьедестолли) сирти оқ тоштахталар билан қопланган. Эҳтимол, бу тошлар оҳакгил бўлиб, Хожа Гулсувар (Бургут тоғи)даи келтирилгандир. Ҳовончанинг юза қисми хом ғишт устидан пишиқ ғишт қоттланган ва юз (олд) томони очиқ қизил рангга бўялган. Ҳовончанинг диаметри 14,5 метр , умумий баландлиги қачонлардир 16 метрга тенг бўлиб, унинг бўйини хода (таёқ)га осилган «Ҳурмат соябони» баландроқ кўрсатарди. Зўрмўланинг бунёд бўлиши улуғ кушонлар даврига, яъни милоднинг II асрига тўғри келади. Унинг қурилиш ишларидаги кўлами Фаёзтепаникидан ортиқ ва Термиздаги будда иншоотлари қурилишида алоҳида аҳамиятга эга бўлган.
Зўрмўла минораси Марказий Осиёдаги шундай ҳовончалардан ва археологик қатламлардаги минораларга ўхшамайдиган йирик меъморчилик обидаларидандир. Зўрмўла ҳовонча ёки минора эканлиги қақида олимлар орасидаги баҳслар ечими топилгани йўқ.Б.Н.Костальский («СурхонШеробод водийси тарихийжуғрофик образи», Тошкент, «Вестник ирригации», 1930, № 3, 4) бу масалага шубҳа билан қараган. ГАПугаченкова Зўрмўлани буддизм минораси деб атади. Б.В.Лунин эса «Каттатепа» деб номлади. Ҳовонча русча ступанинг таржимаси бўлиб, уни бу ёдгорликка қиёслаш тўғри келмайди. Зўрмўла атамаси русча «Зурмула» деб бузиб ифодаланиб келинганга ўхшайди. У асли Зўрмўла, яъни «Катта мўла» маъносини англатади. Маҳаллий шевада «мўла» сўзи лойдан баланд кўтариб ясалган, лекин минорадан кичик ва ундан фарқ қиладиганқурилма маъносини англатади. Деҳқонлар оқ жўхори, тариқ пайкалларини ана шундай мўлалардан палахмон отиб, ҳосилни қушлардан қўриганлиги маълум. Ана шундай мўлалардан азончилар дин ихлосмандларини ибодатга, намозга чақирганлар. қадимда Зўрмўланинғ ўз номи бўлганлиги ажаб эмас, ҳозирги номи бу улканиншоот қолдиғининг маҳаллий халкдар томонидан аталишидан олинган бўлиши мумкин.
Таниқли олим А.С.Стрельцов (Сборник культурьг Востока. Вьш. 1. Москва, 1927) ўз асарини «Зўрмўла ёки Каттатепа» деб номлаши бежиз эмас. Ўрта аср Термиз работи ўртасида, унинг шимолий девори яқинида бир қатор иншоотлар бор эдики, уларнинг пишиқғиштлари аллақачонлар ташиб кетилған. Бу иморатлар эскидан (кушонлар даврида) одамлар яшаб келган жойларда қурилган, бу ерлар IIV асрларда кушонлар ташлаб кетгандан кейин бўш ётган. Юқорида айтиб ўтганимиздек, II асрда ер қимирлаши оқибатида кўпгина иншоотлар, уйжойлар вайронаға айланди, улар қайтадан тикланмайди, балки урфодатга кўра, ирим қилинган ёки тиклашнинг иложи бўлмагандир. Шу туфайли буддизм ибодатхоналари, хонақохдари ва бошқа иншоотлар қурилиши Кушон Термизининг шимолишарқида Зўрмўла атрофида ривожлантирилади.
Илк ўрта асрларда бу ерлар тиклана бошлайди, VI VII асрларда катта бўлмаган, лекин ўз шакли бўйича диққатга сазовор феодал қасри (қўрғони) саройи қурилади. Кўшкнинг пастки қисми 25x25 метр бўлиб, пахса девордан кўтарилган, унинг бош ўқи бўйлаб ётган марказий даҳлизи, унинг икки томонида бештадан узунроқ хоналари бўлган. Дахлиз ва хоналар гумбазлар билан ёпилган, деворларида тешиксимон деразалар бўлган. Кўшкнинг иккинчи қавати енгил материаллардан ёпилган бўлиб, ёзда яшашга мўлжалланган. Термиз қўрғони Марказий Осиё қасрига хос кўшк эди, у кўп асрлар кишиларга хизмат қилди. Ислом дини ривожи даврида унинг яқинида қурилган масжид ва қўшма хоналар зиёратга келувчилар учун ётоқхона, сайёҳ дарвешлар учун хонақоҳ вазифасини ўтади. Кўшк вайроналари ҳозирги Катта Ўзбек трактининг Эски Термиз ҳудуди остида қолиб, йўқ бўлиб кетди.
Умуман, кушонлар даврида воҳада иқтисодийсиёсий ва маданий ҳаёт юксак даражада ривожланган. Кушон ҳукмдорларининг тинимсиз равишда олиб борган урушлари, кўчманчиларнинг ҳужумлари ҳамда бўйсундирилган ўлкаларда мустақиллик учун олиб борилган ҳаракатлар оқибатида кушонлар салтанати инқирозгаучрайди. IV аср охирларида тохар қабилалари кушонлар салтанатига хотима беради.
Илк ўрта асрлар даврида Сурхон воҳасини ҳам ўз тасарруфига бирлаштирган Тохаристон қадимги дунё тарихи ва маданиятида ўзига хос ўрин эгаллаган. Болаликтепа, Куёвқўрғон, Тавка қўрғони деворий суратлари ва ҳайкаллари қадимги дунёнинг энг ноёб бадиий санъат асарлари туркумига киради.
Комментариев нет:
Отправить комментарий