вторник, 8 марта 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ҲИКОЯТ


Ғуломе олди Абдуллоҳи Ансор,
Деди: Эй қул, отингни айла изҳор.
Деди: Эй хожа, сен қўйсанг қаю от,
Манинг отим ўшалдур, эй неку зот.


Деди: Эй қул, севарсан қайси хўрак?
Деди: Сандин не текса беҳдур, эй пок.
Деди: Қайси кийим кўнглунгда марғуб?
Деди: Сан қайсини берсанг ўшал хуб.
Деди: Эй қул, надур касбингу коринг?
Деди: Ҳар қайси бўлса ихтиёринг.
Деди: Бори қилурсан қай ҳунардин?
Оқузди ашкин ул қул чашми тардин.
Деди: Эй яхшиларнинг шаҳриёри,
Бўлурми қул деганнинг ихтиёри?!
Агар амр айласанг, ҳар қайси юзга,
Надур чорам, бўиунсунмоқдин ўзга.
Эшитди хожа ул қулнинг сўзини,
Йиқилди, ерга ва урди ўзини.
Яқосин чок этиб дер эрди анда:
Эй Абдуллоҳ, ки кўрдунг феъли банда.
Ўзунгни сол Худоға жузву куллдин,
Тариқи бандалик ўрган бу қулдин.

Комментариев нет:

Отправить комментарий