вторник, 8 марта 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ФАҚИРЛАРНИ ҲАҚИР КЎРМАМАК БАЁНИ


Кел э нозир, мусулмон бўлса ҳар ёр,
Назар қилма ҳақорат бирла зинҳор.
Фақирни билма кам дунё элидин,
Ҳадисе келди Пайғамбар тилидин.


Деди: «Алфақру фахрий» яъни ул шоҳ,
Нечук ортиқ кўрарсан ҳашмату жоҳ?!
Амалдур яхши қулларнинг камоли,
Вараъдур ҳашмату жоҳу жалоли.
Эмас дунёси бўлғон бирла маҳбуб,
Ҳисоби охират кам бўлғони хуб.
Агар беҳ бўлса бўлғон бирла моли,
Ки Қорун бўлғай эрди аҳли ҳоли.
Қувонди неча кун дунё уйиға,
Юборди моли бирлон ер қуйиға.
Агар дунёси йўқдин бўлса эр хор,
Муҳаммадға Билол бўлмас эди ёр.
Муҳаммад ким набийларға эди тож,
Ато қилди Худо ул кеча меърож. ,
Мақоми Сидраға етди у банда,
Билол наълини савти келди анда.
Балойи фоқага сабр этган инсон,
Диёнат мулкидадур марди майдон.
Агар чанди ки бўлсанг бебизоат,
Сулаймонсан агар қилсанг қаноат.
Қаноатдур кўнгилларнинг сафоси,
Қаноат барча иллатнинг давоси.
Қаноат ким табиби ҳар касалдур,
Қаноат аҳлига оғу асалдур.
Бировнинг ҳукми етса шарқдин ғарб,
Бировнинг бошиға мўре қилур ҳарб.
Ажал жаллоди кўксин айлағач чок,
Қилур ҳар иккисин бирдек қаро ҳок.
Бировнинг нуқрайи тиллоси мулмул,
Биров кўргани йўқ умрида бир пул.
Муни муфлис демас, тонгла ани бой,
Бўлур ҳар қайсиға зери лаҳад жой.
Биров ўткарди умрин айш ила фош,
Биров тотқони йўқ оғзи тўла ош.
Ажал жон аччиғин кўрсаттач андак,
Бўлур ҳар иккаласи кўрмагандак.
Бировда бўлса доим меҳнату дард,
Бировнинг кулфати бўлмаса бир гард.
Алар бўлса ўлумнинг мубталоси,
Бўлур ҳеч кўрмагандек ҳар иккалоси.
Ғараз, ҳар қайда, эй фарзанди одам,
Ема ҳаргиз ўгар дунё учун ғам.

Комментариев нет:

Отправить комментарий