вторник, 8 марта 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ХИЁНАТДИН ЙИРОҚ БЎЛМОҚ БАЁНИ

Кел э комил, камол этсанг диёнат,
Кишига қилмағил ҳаргиз хиёнат.
Хиёнат ким келур қўлдину кўздин,
Оёғдин, узви пинҳондину сўздин.


Муни билгай жамиъи одамизод,
Эмас ҳожат, ки бир бир айласам ёд.
Хиёнат ким эрур пайдо кўнгилдин,
Муни англа, диёнат берма қўлдин.
Наким тушса кўнгулга ё кўзунга,
Раво кўрмасанг ул ишни ўзунга.
Раво кўрсанг мусулмонеға они,
Муни дерлар хиёнатнинг ёмони.
Қаю ишга ризо бўлсанг кўнгулда,
Агарчи қилмадинг, бўлдинг у йўлда.
Эрур исён ризоси чунки исён,
Ризойи куфрдур куфр, эй мусулмон.
Мусулмон ўғлини кўрсанг кўзингдек,
Зарарда, нафъда билсанг ўзунгдек.
Қаю қулни мунунгдек бўлса ҳоли,
Будир бешак мусулмонлиғ камоли.
Агар чанди ки бўлса шубҳаи кам,
Раво кўрсанг ани ўз нафсинга ҳам.
Раво кўрма мусулмонеға зинҳор,
Агар кўрсанг баногоҳ, айла изҳор.
Хусусан, бермагйл тақволик эрга,
Муғилон сепмагил, райҳонли ерга.
Тақийнинг кўнглидур дорус сиёнат,
Сиёнатхонаға қилма хиёнат.
Агар топилса неъмат олдиға соч,
Ва гар бўлмаса, оғзинг узр учун оч.
Агар минг халта берсанг, хилти кўб зар,
Санго андин нечук суд, эй биродар.
Агар берсанг ариғдин қатраи об,
Эрур чандон савобдур, эй дурри ноб.
Кишига берса ким моли ҳароми,
Умид этса савоб, ул марди оми.
Бўлур кофир умид этган ул инсон,
Билиб, олиб, дуо қилғон ҳам ул он.
Хиёнатнинг бири ким бўлди мавсуф,
Билиб, қилмаса ҳар ким амри маъруф.
Ва гар наҳй этмаса мункар ишини,
иёнатлик дегил, андоғ кишини.
Биров йўл билмайин юзланса чўлга,
Билиб сан солмасанг гар яхши йўлга.
Қаю инсоф эрур, қайси диёнат,
Эрур андоғ улуғ бухлу хиёнат.
Агар олдингда тифле бўлса ногох,
Ёнар ўгға тушарин билсанг огоҳ.
Узатмас бўлсанг анга дасти алтоф,
Нечук бўлғай мусулмонлиғда инсоф?!
Жамиъи бандаи мўмин саросар,
Эрурмиз бир биримизға биродар.
Биров чиқса тариқи охиратдин,
Ўгурса юз мақоми мағфиратдин.
Агар кўрсатмаса йўл кўрган инсон,
Бахиллик мундин ўтмас, эй мусулмон.
Сен айғон сўнгра туз бўлмаса ҳоли,
Ўзининг бўйниға бўлғай ваболи.
Очибдурсан биродарликни бобин,
Топибсан амри маъруфнинг савобин.
Агар келмаса қўлдин ё тилингдин,
Ёмон кўр ул ишин жону дилингдин.

Комментариев нет:

Отправить комментарий