суббота, 12 марта 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ЖУВОНМАРДЛИК НИШОНИ


Кел э инсон, агар бўлсанг чин эрдек,
Оғирлик пеша қил дунёда ердек.
Агар тепса сани ҳар қайси мавжуд,
Зиён қилма, тақи еткур анга суд.


Юракинг қилсалар оҳан ила чок,
Чиқар олдиға турлук неъмати пок.
Агарчи олама сандин тегар нафъ,
Ўзингдин қилма туфроғ отини рафъ.
Отанг ердур, санам ердек қилиқ қил,
Ёмонлиғ айлаганга яхшилик қил.
Киши тош урса боша, эй хужаста,
Кулуб боқғил юзига, мисли писта.
Бу синдурмоқға дилтанг ўлма зинҳор,
Умид улдур ки хуш кўргай харидор.
Оёқ остида қолдим деб, дема вой,
Бўлур чин коса, кўб тепку еса лой.
Агар душманға дўстлуғ қилсанг изҳор,
Бошинг ёрғон кишиларни десанг ёр.
Ризо мулкида тамкин айлаган нос,
Жафо олмоси тегса, қаттиқ олмас.
Демас осиб ани, халқ урса осиб,
Ва ё меҳнат жиболи ётса босиб.
Жаҳолат аҳли қилмас кина таркин,
Қачон дар кин бўлур, гар бўлса даркин.
Агар рози, еса минг зарбаи яд,
Дуони ҳаргиз анго қилмағай бад.
Зарарга рози бўлмас ҳаргиз акмал,
Ҳидоят бирла тавфиқин тилар бал.
Сўлур кин гардидин ҳолат жамоли,
Кетур гардин, керак гар дин камоли.

Комментариев нет:

Отправить комментарий