суббота, 12 марта 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН УҲУД ТОҒИДА БЎЛҒОН МУҲОРАБА


Уҳуд тоғида Пайғамбар тишини,
Шаҳид этди яна етмиш кишини.
Ажаб кун тушди мўминлар бошиға,
Умар келди Паямбарни қошиға.


Деди йиғлаб: «Аё султсни аброр,
Дуо қилғил, қирилсун барча куффор
Ва лекин қилмади ул даъвати бад,
Ҳидоятга дуо қилди Муҳаммад.
Ўшал рўзе ки анбуҳ эрди куффор,
Абу Суфёну Холид эрди солор.
Ижобат бўлди Пайғамбар дуоси,
Мусулмон бўлдилар ҳар иккалоси.
Ул икки эр билан кўб аҳли туғён,
Уҳуд кофирлари бўлди мусулмон.
Чу Холид олди диннинг шаҳдидан баҳр,
Мусулмон бўлдилар илгинда минг шаҳр.
Ироқ ила Дамашқу, хиттайи Шом,
Абу Суфён қўлида топти ислом.
Муҳаммад олди олам хулқи хушдин,
Муяссар қилмади олтун кумушдин.
Агар сан марди соҳиб ҳимматисан,
Расулуллоҳнинг хос умматисан.
Тутарсан жон ила феъли набийни,
Қилурсан ҳар маҳалда пайравини.

Комментариев нет:

Отправить комментарий