Баҳоул-Ҳақ вад-дини тоба масвоҳ,
Авонеға йўлуқдилар баногоҳ.
Авон бир сўз деди, ул банда бир сўз,
Авон қўиди ёмонлиғ кўиига юз.
Юзиға солди қамчин марди ҳоли,
Қизил қон бўлди сунбулдек соқоли.
Ўшал қонлик соқолин олди қўлга,
Деди: «Ё Раб, муни сол яхши йўлга.
Ғазаб қилма анго, қилғил иноят,
Муҳимми ухравийсин қил кифоят».
Бу сўзни англади ул марди бебок,
Уруб наъра, яқосин айлади чок.
Юзини ерга суртиб, нола қилди,
Кўзининг ёшини чун жола қилди.
Олиб ҳиммат асосин, кирди йўлға,
Қўлин топшурди ул ҳимматли қулға.
Худо ул бандага қилди иноят,
Неча кун ўтмайин тоггги валоят.
Ана хулқу, ана ҳилму, ана ҳол,
Ана давлат, ана нусрату иқбол.
Ана ҳиммат, ана хуллат, ана кор,
Ана табъиййати султони аброр.
Ёмонларнинг ишидур кина тутмоқ,
Мусулмонлик — ёмонликни унутмоқ.
Ўзининг нафсини кам айлаган нос.
Ҳамиятда керак чун қаттиғ олмос.
Ҳамият бобиди ўткармагай мард,
Агар чанди ки ул иш бўлса бир гард.
Ҳамият қайсидур билсанг батаъйин,
Назар айла китоби мужтаҳидин.
Комментариев нет:
Отправить комментарий